Мм "укув кулланма"



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/60
Sana12.04.2022
Hajmi1 Mb.
#545087
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   60
Bog'liq
Manbashunoslik va matnshunoslik (Alimulla Xabibullayev)

учинчи шахс буюртмачи
ҳисобланган. Ҳар ҳолда китоб кимга 
мўлжалланганига қараб, маълум сифат ва шакл касб этган. 
Ҳукмдорлар, аркони давлат, мансабдор шахслар буюртмасига 
кўра ёки уларга тортиқ қилиш мақсадида яратилган китоблар 
мисолида 
китобат
санъатининг
юксак намуналари кузатилади. 
Улар хаттотлик, мусаввирлик, музаҳҳиблик (ҳал бериш—
муҳалло) санъатини тақозо этган. 
Бундай қўлёзма китоблар билан бир қаторда, оддий эҳтиёж 
учун, кимнингдир маънавий эҳтиёжини қондириш учун юзага 
келган 
оддий ёзувда
(хаттотлик ёзувида эмас) битилган китоблар 
ҳам кўп тарқалган 
(оддий нусха)
. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, 
уларнинг матнидан фойдаланишда ҳам юқорида санаб ўтган 
тасодифий ҳолларга тайёр туриш керак бўлади. 
Ислом минтақа маданияти шаклланиши билан китоб 
яратишда ҳам кўпгина умумий жиҳатлар бу минтақада 
барқарорлашиб қолди. Бу ҳол, жумладан, китобнинг 
тузилишида ўз аксини топган ва 
одоби тасниф
деган ном олган. 
Китобнинг тузилиши кўп ҳолларда қуйидагича бўлган: 

Басмала
—ҳар бир китоб «бисмилло»дан бошланган. 

Ҳамд
—Оллоҳнинг мадҳи, «таҳмид» ҳам дейишади. 
Матннинг узвий таркибий қисми бўлиб, унда Оллоҳнинг бағоят 


90 
буюклиги ва барча ишларга қодирлиги, унга муаллиф 
муносабати акс этади. 

Матн
—китобнинг асосий қисми бўлиб, унга айрим 
хошия ёзувлари, жадвал, пойгирлар кирмайди.

Ички унвон
—тузилиши мураккаб китобларда улар 
баъзан бошқа (масалан қизил) сиёҳ билан, баъзан қалин харфлар 
(жумладан насрий асарларда), баъзан ҳозиргидек саҳифа 
ўртасида берилади. 

Ҳошия
—жадвал 
(матн 
рамкаси)дан 
ташқарида 
жойлаштирилиб, кўпинча тушиб қолган ўринларга қистирмалар 
қўйиш, изоҳ бериш, матн фикрини тасдиқлаш учун хизмат 
қилади. 

Пойгир
—ўзидан кейинги саҳифанинг шу сўз билан 
бошланишини билдириб келувчи сўз бўлиб ўнг саҳифанинг энг 
остига, чап томонга жойлаштирилади (пойгир саҳифаларни 
дасталаш учун бет рақамлари ўрнига ишлатилади). 

Колофон
—котибнинг қўлёзма сўнгида келтирадиган 
маълумотномаси. Унда китоб муаллифи (баъзан), котиб, 
буюртмачи (баъзан), кўчирилиш санаси, сабаби (баъзан) 
берилиши мумкин. 
Бироқ 
кўпгина 
қўлёзма 
китобларда 
бундай 
маълумотларсиз якунланишини ҳам эътибрдан қочирмаслик 
керак. 
Қадимги китобларда матнлар турли шакларда—сидирға, 
икки устун, тўрт устун, зина, ромб, доира шаклида, қия ҳолда ва 
бошқа турли гиометрик шакллар тусида жойлаштирилган. Бу 
нарса маълум даражада безак вазифасини ўтаб, шеърий 
матнларда, айниқса, кўп қўлланилган.
Одатда, маснавий, ғазал, рубоий каби шеърий жанрларга 
оид асарлар икки устун шаклида битилган. 
Масалан, агар матн ғазал бўлса, 
байт мисралари ёнма-ён, 
мақтада эса устма-уст ёзилиб, рамкага олинган.
Демак ўқиша 
ҳам шу тартибга риоя қилмоқ керак бўлади. Матн зина шаклда 
жойлаштирилганда 
байтларнинг 
биринчи 
мисралари 
саҳифанинг ўнг томонига, иккинчи мисралари уларнинг остида 
чапга сурилган ҳолда ёзилган. 


91 
Бўш қолган ерлар турли безаклар билан безатилган. Ҳар 
иккала ҳолда ҳам шеър қофиялари устма-уст тушаверади. 
Ҳозирги 
кунда 
қўлёзма 
фондларда 
сақланаётган 
китобларда пойгир ва арабий рақамлардан ташқари ҳар бир 
варақ алоҳида номерланган (бетлаш). Бундай манбалардан 
фойдаланганда уларнинг 
инвентар 
рақами 
ва 
варағи 
кўрсатилади, варақнинг ўнг юзи «а» ҳарфи билан, — чап юзи 
«б» ҳарфи билан белгиланади. (Масалан, 21-а бет.) 
Турли жойларда, турли замонларда кўчирилган қўлёзмалар 
хати бир биридан кескин фарқ қилади. Ҳатто бир қўлёзманинг 
ўзида бир сўз турли шаклларда ёзилиши мумкин. 
Шунинг учун ҳам ҳар бир қўлёзмани тўғри ва равон ўқий 
олиш учун хаттотнинг ёзув услубига хос хусусиятларини ҳам 
ўрганиб чиқиши керак. 
Баъзан кўплаб хат турларидан воқиф бўлган хаттотлар, ўз 
санъатларини намойиш этиш учун, кўчириш жараёнида хатнинг 
бошқа турларига хос унсурларни ҳам ишлатиб юбораверишади. 
Хат 
сатр 
чизиғига 
асло 
бўйинсунмайди, 
баъзи 
қўлёзмаларда ҳарф нуқталари бежо қўйиб кетилиши ҳам 
мумкин. Ўша нуқтанинг қайси ҳарфга тегишла эканлигини матн 
мазмуни орқалигина билиб олишимиз мумкин. 
Баъзан икки ҳарф учун битта нуқта қўйилади. Бундай 
ҳолда биз ўша нуқтани иккала ҳарфга ҳам қўйиб ўқишимиз 
лозим («хазон» сўзида битта нуқта, «пичоқ» сўзи остида 
учтагина нуқта қўйилган каби). Турли ҳарфларга тегишли 
бўлган нуқталар бир жойда ғуж ҳолатда ҳам берилади («бир» 
сўзи остида уч нуқта). 
Ёзувда айрим ҳарфлар ёки сўзлар бир бирига мингашиб 
келиши ҳам мумкин. 
*** 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish