Мм "укув кулланма"



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/60
Sana12.04.2022
Hajmi1 Mb.
#545087
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60
Bog'liq
Manbashunoslik va matnshunoslik (Alimulla Xabibullayev)

Матн устида ишлаш. 
Д.С.Лихачев таянч нусха матнига матний тафовутларни 
йиғишнинг қуйидаги усулини тавсия қилади.
Қоғоз нусхалар сонига қараб устунларга ажратилади.
А 
Б 
В 
Г 
таянч нусха 
матни 
ёрдамчи нусха ёрдамчи нусха 
ёрдамчи 
нусха 
Чап устунга таянч нусха матни ёзилади.
Матний тафовутлар кўп бўлса, таянч нусха матни бир 
қаторга биттадан сўз тарзида ёзилади. 
Кейинги ҳар бир устун биттадан ёрдамчи нусханинг 
матний тафовутига ажратилади. Устун тепасига ўша нусханинг 
шартли белгиси 
ёзиб қўйилади. Нусхаларга алифбо тартиби, 
нусха топилган ёки сақланадиган жойнинг бош ҳарфи шаклида 
шартли белгилар берилади ва бу ишнинг тадқиқот қисмида 
кўрсатиб ўтилади. 
Барча матний тафовутлар киритиб бўлингач, уларнинг 
таҳлилига ўтилади. 
Матний фарқлар фақат котибнинг хатоси туфайлигина 
юзага келиб қолмасдан, балки онгли равишда қилинган бўлиши 
ҳам мумкин. 
Матншунос олимлардан проф. М.Ҳамидова матн тузиши 
жараёнида аниқланган бундай текстологик характердаги барча 
саҳв ва матний тафовутларни уч гуруҳга бўлиб ўрганишни 
мақсадга мувофиқ деб билади: 
1.
Композицион ўзгаришга олиб келган фарқлар. 
2.
Имловий хатолар. 


104 
3.
Матнни маъновий бузилишга олиб келган тафовутлар. 
Бу саҳв ва матний тафовутлар таҳлили нашрнинг тадқиқот 
қисмида батафсил ёритилади. 
Лихачев рус матншунослиги ҳақида ёзади: «Матний 
фарқларнинг таҳлилидан мақсад—матн тарихини яратиш, 
сақланиб қолган нусхаларнинг алоқадорлик даражасини, 
генеологик муносабатини аниқлаш.
XVIII—XIX 
асрлар 
матншунослиги 
матний 
тафовутларнинг келиб чиқишига бирма-бир аниқлик киритар 
экан, бир чеккадан ўқилишдаги янги фарқларни эскироғи билан 
алмаштириб бораверган, шу йўл билан гўё энг қадимги матнни 
«тиклаган». ўозирги пайтда «тиклаш»нинг бу усулини тўғри деб 
ҳисоблай олмаймиз. Бу йўл билан яратилган лаҳтак (қурама) 
матн ҳеч қачон бўлмагани аниқ. 
Ҳозирги пайтда матншунос матн тарихини яратишга, 
унинг турли хиллари, кўринишлари ва алоҳида нусхалари 
орасидаги тарихий алоқадорликни аниқлашга ҳаракат қилади. 
Шу боис ҳозирги пайтда матншунос учун муҳими матннинг тур 
ва вариантларини аниқлаб олиш, ундан кейин уларнинг келиб 
чиқишини аниқлаши керак. 
Шунинг учун матний тафовутлар таҳлили бошқа мақсад 
сари йўналтирилиши керак: яъни, «дастлабки матн»ни тиклаш 
эмас, балки ёдгорлик матнининг тархини яратиш учун матннинг 
барча босқичлардаги ўзгариб бориши ҳақида маълумот бериши 
керак. Кейинги босқичларга ойдинлик киритиб олгандан 
кейингина, энг қадимийсини тиклаш мумкин». (Лихачев Д.С. 
Текстология. Л., 1983/182-183). 
Матн тарихи учун энг муҳим маълумотлар матний 
тафовутлар таҳлили натижасида қўлга киритилади. Бундай 
фарқларнинг ҳар бири ўзининг келиб чиқиши нуқтаи назаридан 
тарихий планда ўрганилади. Уларнинг қайси бири қайсинисидан 
келиб чиққанини аниқлашга ҳаракат қилинади. 
Алоҳида фарқларнинг умумлашма таҳлили нусхаларнинг 
шажарасини белгилаш имконини беради.


105 
Барча 
матний 
тафовутлар 
ўрганилиб, 
таҳлилдан 
ўтказилгач, устунлар ўзининг таянч нусхага яқинлиги 
даражасига қараб қайта қўйиб чиқилади ва нашр учун таянч 
нусха танланади. Бу ишни ҳозирги пайтда компüютер ёрдамида 
анчагина осон амалга ошириш мумкин. 
*** 
Илмий-танқидий матн яратишда ҳам, одатда, қадимий, 
бенуқсон, тўла деб ҳисобланган нусха 
мўътабар
саналади ва шу 
нусха 
таянч нусха
деб олинади. Таянч нусха танлашда муайян 
вазиятдан келиб чиқиб, ҳар сафар турлича ёндашилади. энг 
қадимий нусха ўта нуқсонли бўлса, асос қилиб олишга 
ярамайди, Унда бирмунча кейинги йилларда яратилган нусха 
танланади. 
Асосга олинган қўлёзма нусха матни 
кўчириб олиниб

қолган қўлёзма нусхалар матнини шу матн билан қиёсланишдан 
келиб чиққан фарқлар саҳифа ости (аппарат)да кўрсатиб 
борилади. Бунда кўчириб олинган нусха—асосий, қолганлари—
ёрдамчи манба ҳисобланади. Ёрдамчи манбаларнинг ҳар бирига 
саҳифа остида алифбо тартибида ёки нусха топилган ёки 
сақланадиган жойнинг ёхуд котиб номининг бош ҳарфи 
шаклида шартли белгилар берилади ва бу нашрнинг тадқиқот 
қисмида кўрсатиб ўтилади. (А—Абдужамил котиб қўлёзмаси, 
Б—Султон Али Машҳадий қўлёзмаси, В—Тошкент қўлёзмаси 
каби.) Бир марта белгилаб олинган хусусий бу принципга бутун 
нашр матни давомида қатъий риоя қилиш керак бўлади.
*** 
Ёрдамчи манбалар бўлиб хизмат қилувчи нусхалар сон 
саноқсиз бўлса, улардан энг мўътабарларигина танлаб олинади. 
Чунончи, Е.Э. Бертельс «Шоҳнома» илмий-танқидий матнини 
тузишда энг қадимий тасаввурини берувчи қўлёзмаларгина 
нашрни тайёрлаш учун жалб этган
15

Нашр илмий-танқидий матн бўлмаса, матнда бериш учун, 
кўп ҳолларда, тафовутли сўз ёки ибораларнинг матн мазмунидан 
келиб чиқиб, лозим топилган шакли танланади. Кўпинча 
15
Фирдавсий. Шахнаме. Критический текст. Т.I, М., 1960, с.9. 


106 
транслитерация нашрида шундай ҳолат кузатилади. Таниқли 
матншунос устозлар ҳатто илмий-танқидий матн тузишда ҳам 
баъзан шундай йўлдан борганликлари кузатилади (Қ.: Порсо 
Шамсиев. Матншуносликка оид тадқиқотлар. –Т., 1986, 19-б.). 
*** 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish