САККИЗИНЧИ МАВУ
Матн турлари ва вариантлари
Адабиёт:
Л и х а ч е в Д.С. Текстология. Краткий очерк. М. - Л.,
1964, с. 13—15; Н а в о и й. “Мажолис ун-нафоис”. –Т., 1961, 11—12-
96
б.; СВР; Ҳакимов М. Навоий қўлёзмаларининг тавсифи. –Т.,1983, 24—
25-б.
Дарснинг
мазмуни:
Вариант
ва
«разночтение»
тушунчаси. Матн иурли вариантлари: таҳрир варианти, тил
варианти, фольклорда вариантлилик. Вариантларнинг юзага
келиш сабаблари.
***
Қадим
ёзма
ёдгорликлар
матншунослигига
оид
тадқиқотларда
«вариант»
(бошқача кўриниши) атамасининг
«разночтение»
(ўқилишдаги фарқлар, матний тафовут) термини
билан параллель ишлатилиши баъзан англашилмовчиликларни
келтириб чиқаради. Ҳатто луғатларда ҳам уларни баъзан бир
тушунча сифатида изоҳлашади. Аммо матншунослик назарияси
бу тушунчаларни фарқлай олишни тақозо этади.
Вариант —ижодий мақсадларни кўзлаб, онгли равишда
асарнинг қайта ишланган фарқли шакли бўлиб, бутун асарга
алоқадор тушунча. «Разночтение» (ўқилишдаги фарқлар) эса,
бутун асарга эмас, айрим жумла, айрим банд, нари борса, айрим
саҳифаларга алоқадор фарқлардир. Бунинг устига бу фарқларга
онгли ёки билмай йўл қўйилган бўлиши мумкин.
Матншунослик амалиётида ёзма ёдгорликларнинг турли
вариантларига дуч келишимиз мумкин.
Матннинг таҳрир варианти (кўриниши).
Таҳрир
варианти деб матннинг муаллиф ёки бошқа шахс томонидан
атайин қайта ишланган нусхасига айтамиз. Матннинг қайта
ишланишига асарнинг ғоявий мазмуни, бадиий шакли, услуби,
фактик материалларидан айримларини чиқариб ташлаш, қўшиш
ёки ўзгартириш зарурати сабаб бўлади.
Масалан, Абу Мансур ас-Саолибий (961—1038)га шуҳрат
келтирган «Ятимат ад-даҳр фи маҳосин аҳл ал-аср» («Аср
аҳлининг фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси»)
тазкираси асар муқаддимасида ёзилишича 384 йил ҳ.(994-95)да
97
ёзила бошлаган. Кейинроқ бориб, муаллиф китобига янги
маълумотлар киритиб уни 1020 йилларда қайта яратган
13
.
Жумладан, Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асари
биринчи марта 1491 йил, иккинчи марта 1498 йил ёзилган.
Бу асар матни тадқиқотчиси С. Fаниеванинг фикрича,
«Мажолис ун-нафоис» асари иккинчи таҳрир вариантининг
юзига келишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлган:
*
ижтимоий муҳитида Ҳусайн Байқоро обрўсини янада
кўтариш учун кейинги нусхада С. Ҳусайнга бағишланган 8 -
мажлисни қайта ишлаган, унинг ижодидан намуналарини
кўпайтирган;
*
Адабий жараённи синчиклаб кузатиб борган Алишер
Навоий янги кириб келаётган ёш кучларга алоҳида эътибор
билан қараган ва нусхани янги номлар билан бойитган.
*
1492 йил 8 ноябрда вафот этгшан Жомий номи билан
бошланадиган 3-мажлис хотимаси шу муносабат билан айрим
ўзгаришга юз тутди.
*
23
машҳадлик
шоир
ҳақида
маълумот
тўплаб
киритилган
14
.
Матндаги тузатишларнинг кўп эканлиги ҳамма вақт янги
таҳрир вариантининг аломати бўлавермайди. Шу билан бирга
матндаги тузатишлар миқдор жиҳатдан унча кўп бўлмаса-да,
мазмун жиҳатдан яхшигина ўзгаришга юз тутган бўлса, уни
янги таҳрир варианти деб қабул қилишга тўғри келади.
Агар матн маълум мақсадни кўзлаб қайта ишланмаган
бўлса, таҳрир варианти ҳақида гап бўлиши мумкин эмас
(Чунончи, матннинг бир қисми йўқолган, ёки узоқ йиллар
давомида қайта кўчирилавериб тил хусусиятлари ўзгариб борган
бўлса).
—Навоий «Муншаот» қўлёзмаларини 1499 йилгача уч бор
таҳрир қилган: янги мактублар қўшган. Унинг биринчи
13
Крачковский
И.Ю.
Абу-л-Фарож
ас-Вава
Дамасский,
Петроград,1914, стр.12.
14
Fаниева С. Давр адабий ҳаёти кўзгуси. —Алишер Навоий
«Мажолисун нафоис» илмий танқидий матни нашрига сўзбошидан.
98
вариантида 94 та, учинчисида эса 100 тадан ортиқ мактуб бор
эди (Ҳакимов М. Навоий қўлёзмаларининг тавсифи. –Т.,1983,
24—25-б.).
—«Саид Ҳасан Ардашерга шеърий мактуб»нинг таҳрир
варианти бор (А. Ҳайитметов). Унга ҳам бир қанча ёш
шоирларни қўшган.
Do'stlaringiz bilan baham: |