123
Адабиёт:
П р о х о р о в Е.И. Типы изданий. - В сб. Основы
текстологии. М., 1962.
Дарснинг мазмуни:
Нашр турларининг ўзаро фарқли ва
умумий жиҳатлари. Илмий нашр турлари.
Илмий нашрлар
матншунослигидаги шартли белгилар.
***
Нашр турлари.
Нашр турлари жуда хилма-хилдир.
Нашрлар аввало,
илмий
ва
оммабоп
нашрларга бўлинади. Илмий
мақсадлардаги нашр турлари қуйидагича хилланади:
—Тилшунослик тадқиқотлари учун мўлжалланган;
—Адабиётшнос ва тарихчилар учун мўлжалланган;
Тилшунос нашр этилаётган матнга тил нуқтаи назаридан
мўътабар бўлган қўлёзма нусхани асос қилиб олади.
Адабиётшунос ва тарихчилар нашр учун ёдгорлик ҳақида
кенг тасаввур бера оладиган нусхани асос қилиб оладилар.
Тилшунослар кўпинча битта
нусханинг нашр этилишига
эҳтиёж сезадилар.
Адабётшунос ва тарихчилар матнни барча нусхалар
асосида нашр этиб, таҳрир вариантлари, ёдгорлик матни тарихи
ҳақида тасаввур бермоқчи бўладилар.
Ўқилишдаги фарқлар ҳам
тилшунослардаги билан
адабиётшунос
ва
тарихчилардагидан
фарқ
қилади:
Тилшуносларда улар нусха тилидан тасаввур бериш лозим.
Бундан ташқари
матн нашри
ва
нусха нашри
деган
тушунчани фарқлай билиш керак. Булардан нусха нашри матн
билан бир қаторда қўлёзмани, унинг дастхати (почерк), механик
хатолари, ташқи нуқсонлари кабиларни ҳам намоён
этиши
керак. Бундай нашр факсимиль нашр дейилади. Факсимиль
нашрларнинг цинкографик ва фотографик усуллари мавжуд.
Факсимиль нашр, одатда қўлёзма устидаги тадқиқотларни давом
эттиришда қўлёзма нусха ўрнини босадиган китоб ҳосил қилиш
учун чоп этилади (айниқса, тўкилиб тушаётганларини). Ҳар
қандай нашрнинг қўлёзмалар билан
солиштирилган батафсил
124
тушунтиришлари бўлиши керак. Факсимиль нашр қўлёзмани
тўлалигича ўрнини босиши мумкин деган фикр хатодир. Чунки,
бундай нусха матн ёзилган материал (м.: қоғоздаги сув
белгилари, пергамнтга берилган ишлов), сиёҳ ранги, айниқса,
қизил ранг ҳақида тасаввур бера олмайди. Рангли нашр ҳам
маълум даражада рангларни бузиб кўрсатади. Ретушь қилинган
ўринлар бўлиши мумкин. Бирор белги қўйилган ҳошия саҳифа
рамкасидан ташқарида қолиб кетиши, муқованинг ички томони
саҳифа ўрнида қабул қилиниши мумкин ва ҳ.к. Қўлёзма
китоблар нашрининг рангига қарамай фақат кўринишини
ифодаловчи
репринт
усули ҳам мавжуд.
Нашрнинг яна бир тури факсимиль нашрнинг матн
транцкрипцияси билан берилишидир. Буни
дипломатик нашр
дейилади. Қадимий матнлар нашрининг
бир неча хил турлари
бир китобда берилиши мумкин. Бундай китобда матн икки, уч
марта турли усуллар билан чоп этилган бўлиши мумкин;
қўлёзма
ва
унинг матни
(транцкрипцияси, транслитерацияси),
таржимаси ва ҳ.к. Тилшунослар
учун нашр билан тарихчи ва
адабиётшунослар учун нашр бирлаштирилган ҳолда бўлиши ҳам
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: