Мм "укув кулланма"



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/60
Sana12.04.2022
Hajmi1 Mb.
#545087
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Manbashunoslik va matnshunoslik (Alimulla Xabibullayev)

ЎН ЕТТИНЧИ МАВУ
 
Нашр маълумотномаси 
 
Адабиёт:
Л и х а ч е в Д.С. Текстология. Краткий очерк. М.Л., 
1964; Р е й с е р С. А Основы текстологии. Ленинград, Просвещение, 
1978. 
 
Дарс мазмуни: 
Китобларда изоҳ ва шарҳларнинг, нашр 
маълумотномаларининг берилиш тартиби. 
*** 
Ёзма ёдгорликлар нашрининг ҳар бири ўз характерига кўра 
турлича илмий маълумотномалар (илмий аппарат) берилишига 
муҳтож бўлади. Илмий нашрлар илм-фаннинг маълум бир 
соҳасини кейинги ривожланиши учун ўзидан олдинги
мтериаллар билан таъминлаш учун яратилади. 
Жумладан, 
адабий 
мероснинг 
илмий 
нашри 
адабиётшуносликнинг назарий масалалари, тил ва адабиётнинг 
ривожланиш босқичларини унинг алоҳида намояндалари ҳаёти 
ва ижодини ёритишда бебаҳо манба ҳисобланади. 
Бу маълумотномалар асар ёки китоб ҳақида имкони борича 
кўпроқ тасаввур олишга йўналтирилган бўлади. Асар ва унинг 
матнидан оладиган маълумотларимизни тўлдиради. 
Маълумотномалар нашрга муаллиф, тадқиқотчилар ва 
ноширлар томонидан киритилади. Улар қўйидагилардан иборат 
бўлиши мумкин. 
*
Сўз боши (нашрга тайёрловчидан) 
*
тадқиқот 
*
кириш 
*
саҳифа ости изоҳлари. 
*
иловалар

—асарлар кўрсаткичи 
—исмлар кўрсаткичи 
—географик номлар кўрсаткичи 
—қийин сўзлар луғати... 


129 
Сўз бошида
асарнинг адабиёт тарихида тутган ўрни, 
муаллифнинг шахсияти, асар нусхаларининг сақланганлик 
даражаси, матнни қайта тиклаш ва чоп этишда уларнинг қай 
бири қай даражада эътибор топгани хусусида маълумот 
берилади. Табдил ёки оммабоп нашрларда сўз боши 
берилмаслиги ҳам мумкин. Аммо бу иш маъқул деб 
топилмайди. 
Тадқиқот
—нашрнинг тадқиқот қисмини бошлаб беради. 
Унда асар ёки матн ҳақида илмий тавсиф, унинг бошқа шу 
хилдаги ёдгорликлар орасида тутган ўрни, муштарак ёки фарқли 
томонлари, матннинг сақланганлик даражаси—бир сўз билан 
айтганда, 
матн танқиди 
берилган бўлади. Тадқиқот, кўпинча, 
факсимель, академик ва илмий-танқидий матн нашрларининг 
узвий қисмидир. 
Саҳифа ости изоҳлари
—Сўз бошида кам учрайди, 
тадқиқот қисмида кўпроқдир. У албатта, муайян тартибга 
бўйсунган ҳолда берилади. Асосий матн ости изоҳларида 
уларнинг кимники экани аниқ ажралиб туриши керак—(«изоҳ 
муаллифники» ёки (А.Ҳ.). 
Иловалар
—нашрда матндан кейин берилиб, асосан, изоҳ ва 
кўрсаткичлардан иборат бўлади. Изоҳланаётган материал имкон 
берса, улар алифбо тартибида жойлаштирилади (асарлар, 
исмлар, географик номлар...кўрсаткичлари—алифбо тартибида; 
муаллиф асарлари рўйхати—ёзилган йиллари тартибида ва ҳ.к.). 
Иловалар ҳам барча нашрларда берилавермайди. 
Қийин сўзлар луғати
—икки хил усулда берилади: бири—
саҳифа остида, иккинчиси нашр охирида. Бу усулларнинг 
мувофиқроғи нашрнинг характерига қараб танланади. Саҳифада 
луғатлар кўпайиб кетгудек бўлса, нашр охирида берган маъқул. 
Луғат ҳам барча нашрларда учрайвермайди. 
*** 
Саволлар: 
*
Китобларда нашр маълумотномалари нима учун керак? 
*
Нашрнинг қандай турларида қандай маълумотномалар 
берилмайди? 
*
Китобларга нималарни илова қилиш мумкин? 


130 
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <илмий 
аппарат, кўрсаткич, иловалар> 
*** 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish