ЎН УЧИНЧИ МАВУ
Халқ оғзаки ижоди матнларини ўрганиш
Адабиёт:
Текстологическое изучение эпоса. Сб. ст. М., 1971;
Ўзбек совет фольклори масалалари. Тўплам. –Т., 1970; Мамедов Б.
«Ўзбек тили ва адабиёти» ж-ли 89/4, 47-б.
Дарснинг мазмуни:
Тарихий давр учун хос бўлган
фольклор
матншунослиги
принципларининг
ўзгариб,
ривожланиб бориши. Ҳозирги фольклор матншунослиги
хусусиятлари.
***
Халқ оғзаки ижодининг халқ оғзидан қоғозга тушиш
жараёни жуда қадимдан бошланган. Қадимги дунё сайёҳлари ва
тарихчилари афсона ва ривоятлар, турли урф-одат ва
маросимларни ёзиб қолдирганлар. Туркий халқларда халқ
оғзаки ижоди материалларини ёзиб олиш ҳали йўлга
қўйилмасданоқ ёзув маданияти яхши ривожланган халқлар
тарихчилари (Герадот, Полиэн) аждодларимизнинг қиссаларини
ўз тилларида
(«Авеста»даги миф ва афсоналарни) ёзиб олишган.
116
Қуръонда ҳ
адис
—ҳикоя;
наба
—хабар, ахборот (бевосита
шоҳид);
қисас
—нақл, қисса;
хабар
—хабар;
асатир
—афсона,
миф каби фольклор атамаларининг ишлатилгани уларнинг
илдизи нақадар мустаҳкам ва чуқур бўлганини билдиради.
VII асрнинг ўрталарида саҳобалар ҳофизасидан барқарор
шаклда қоғозга кўчган Қуръоннинг матншунослари ўз
хизматларини ҳозирги талаблар даражасида, виждонан
бажарганликлари ва бу ишга нуқта қўйганларини аввал ҳам
айтиб ўтган эдик. Оғзаки, ёзма тарқалган ҳадисларнинг тўплаб
қоғозга туширилиш жараёни ҳам ҳозирги матншунослик
даражаси талабларини эслатади.
Туркий халқларнинг ўзида эса оғзаки ижодни ёзиб олиш
XI асрдан бошлаб кўзга ташланади (Маҳмуд Кошғарий «Девону
луғотит-турк»).
Бизгача етиб келган турли достон, афсона, қисса, ривоят,
ҳикоятлар турли даврларда бахшилар, қиссахонлар, ровийлар
томонидан маълум ижтимоий мазмун ва ғоявий йўналишларда
қайта ишлаб борилган. Кейинчалик улар халқ орасида кенг
тарқалган. Айрим ҳолларда улар маълум бир ижодкорлар
томонидан яна қайта ишланган.
Тарқалиш шаклига кўра матнга айланган, яъни ёзма шакл
касб этган халқ оғзаки ижоди жанри
халқ достонлари
,
халқ
китоблари
номи билан аталувчи асарлар бўлиб китоб
фондларимизда улар салмоқли ўрин эгаллайди.
XIX йил охирида тошбосма усулининг юзага келиши
билан улардан «Або Муслим», «Қиссаи Юсуф», «Қиссасул-
анбиё»; «Китоби Жамшид», «Рустами достон», «Ойсулув»
достони; «Маликаи донишманд» оммавий равишда нашр
қилинди.
Бу китоблар Шарқ халқлари эпик меросига асосланган,
мазмун ва жанр хусусияти, ҳажми, ғоявий-тематик жиҳатдан
ранг-баранг мавзуларда яратилган бўлиб, Яқин ва Ўрта Шарқ
халқлари орасида кенг тарқалган. Ҳозирги пайтда бундай
китоблар нашрига ҳам эътибор кучаймоқда: Тожикистонда
«Жоме ул-ҳикоёт», 3 томлик, (Душанбе, 1980, 81, 85.);
117
Қозоғистонда «Ошиқлар» (Олмота, 1979); Туркманисонда
«Молланапас», «Зохра-Тоҳир» (Ашгабад, 1962) босилиб чиқди.
Бизда эса Сайёдийнинг «Тоҳир ва Зуҳра», Сайқалийнинг
«Баҳром ва Гуландом», Ризоийнинг «Хуршид ва Маликаи
Дилором» каби ўнлаб китоби нашр қилинди.
Бундай асарлар:
—форсийда:
насри ривояти, адабиёти омиёна
;
—араб адабиётида оммавий жанр сифатида
сира
(«таржимаи ҳол» маъносида);
—ўзбек адабиётида:
халқ китоби, китобий достонлар,
қисса
, баъзан ҳатто,
халқ романлари
деб ҳам юритилади.
Халқ китоблари халқ оғзаки ижодига мансуб бўлса ҳам,
тарқалиш шакли билан боғлиқ равишда, уларнинг кўпчилигида
ёзма адабиётга хос тасвир усуллари кузатилади. «Фарҳод ва
Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Юсуф ва Зулайхо» кабилар ёзма
шаклда кенг оммалашиб кетиб, айниқса, Ўрта асрларда махсус
қиссахонлар пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда ҳар бир қисса
янги-янги эпизодлар билан бойиб борди.
Бу китобларнинг ёзилиш услуби, тили бир биридан кескин
фарқ қилган. Чунки ҳар бир ижодкор воқеалар баёнида ўзига хос
тасвир услубини қўллайди. Бу даврда чоп этилган халқ
китобларининг кўпчилиги наср ва назм билан ёзилган. Айниқса,
ишқий-романтик қиссаларда насрга қараганда назм етакчилик
қилган. Бу хусусият «Ошиқ Fариб ва Шоҳсанам», «Маликаи
Дилором», «Маликаи Ҳурлиқо» каби асарларда яққол кўзга
ташланади.
Бундай китоблар ижодкорлари қиссасоз ва қиссахонлар,
ровийларнинг билими, дунёқараши, ижрочилик маҳоратининг
турлича бўлгани шубҳасиз. Бунинг устига эшитувчиларннг
таркиби, ёши, ижро этилаётган жойига қараб ижро ҳам ўзгариб
борган. Яъни, ҳар бир ижодкор—қиссахон маълум асарни ўзича
қайта ишлайди, ўзгаришлар киритади. Қиссахонларнинг
ижрочилиги
эртакчилар
ижрочилигидан
фарқ
қилади.
Қиссахонлар малакали, саводхон кишилар сифатида ўз даврида
кенг тарқалган қисса ва халқ оғзаки ижодига оид асарларни
кўчириш, тўплаш қайта ишлаш билан ҳам шуғулланганлар (қ.:
118
«Ўзбек тили ва адабиёти» ж-ли 89/4, 47-б.). «Гўрўғли»,
«Авазхон», «Баҳром ва Гуландом», «Тоҳир ва Зуҳра», «Фарҳод
ва Ширин», «Зайнул араб», «Эр Торғин», «Қизжипак» каби
кўплаб асарлар шу тахлит юзага келган.
Шоир Уйғун: қиссахонлардан бири
Ягуда
ҳақида ёзади:
«Унинг бисотида «Рисолаи Азиза», «Бўз йигит», «Қаҳрамон
қотил», «Тўтинома», «Кесик бош», «Тоҳир ва Зуҳра», «Юсуф ва
Зулайҳо» каби асарлар бор эди.
Ҳозир.
ХХ
аср
достон
ижрочиларидан
Эргаш
Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Пўлкан шоирлар
машҳур бўлган. Оғзаки ижоднинг қоғозга кўчишида Ходи Зариф
бошлиқ ўзбек фолüклоршуносларидан Мансур Афзалов,
Музайяна Алавия, ў.Раззоқов, Т.Мирзаев, М.Муродов каби
олимларнинг хизмати катта бўлда. Улар амалий ишлар билан
бир қаторда турли-туман фолüклор жанрлари устида жиддий
тадқиқотлар олиб бордилар. Кўп жилдли Халқ оғзаки ижоди
туркум нашри юзага келди.
Халқ оғзаки ижоди матншунослиги зиммасига: мифлар,
афсоналар, қаҳрамонлик эпоси, халқ қўшиқлари, мақоллар,
топишмоқлар,
достонлар,
халқ
китоблари
(қиссалар),
ривоятларнинг матнини ёзиб олиб нашр этиш юклатилган.
Уларни ёзиб олиш учун ТошДУ Фанлар академиясининг
Тил ва Адабиёт институти каби илмий марказлардан
республикамиз ва қўшни республикалар нинг ўзбеклар
яшайдиган вилоятларига мунтазам равишда экспедициялар
уюштириб турилган. Улар шаҳар ва қишлоқларда бўлиб,
эртакчи,
қизиқчи,
лапарчиларни
аниқлаш,
уларнинг
бисотларидаги дотон, эртак, афсона, қўшиқ, топишмоқ, мақол ва
маталларни тўплашдан иборат. ёр-ёр, келин салом, алла, латифа,
аскиялар матнини қоғозга туширишдир. Булар аввало
магнитофон лентасига ёзиб олинади. Лентадан эса қоғозга
кўчиб, кейин илмий таҳлил қилинади. ўар иккала вариант
(фонограмма
ва
матн)
архивда
сақланади
(Фанлар
академиясининг Тил ва Адабиёт институти, Зарифов номидаги
ўзбек фолüклори архиви).
***
119
Do'stlaringiz bilan baham: |