86
Тарихда настаълиқ хатининг равнақ топиши ва шуҳрат
қозониши айни шу Ҳирот матншунослик мактабининг фаолияти
билан боғлиқ.
Маълумки, хатнинг бу турига насх хати асос қилиб
олинган. Аввалига насх хати ҳарфларини кичрайтириш ва
калталатиш йўли билан ўзгара борди. Дастлаб, (XIV аср) бу
хатни ингичка хат тури номи билан атаб келишган. XV асрда бу
хат ислоҳ қилиниб, ўзининг қатъий шаклига эга бўлди. Бу хатда
танилган дастлабки хаттот темурийлар даври ҳусни
хат
санъатининг фахри ҳисобланган
Мир Али Табризий
эди. У
настаълиқ хатининг ихтирочиси (возеъ), «Қиблат ул-куттоб»
(котиблар пешвоси) деган лақаб билан шуҳрат қозонди.
Девон, рисола ва мактублар таълиқ хати билан
кўчирилаётган бир вақтда Мир Али настаълиқ хатини ихтиро
қилади ҳамда таълиқ хатига насх хатини кириштиради. Шунинг
учун ҳам унинг хатига «насхи таълиқ» номи берилади. Бу хат
хаттотлар орасида жуда тез ёйилиб, Табризийнинг шогирдлари
доираси борган сайин кенгая боради. Шогирдлари орасида
унинг ўз ўғли Мир Абдулло ҳам бор эди. Уннг шогирдларидан
икки киши - бири Мавлоно Жаъфар Шоҳрух
Мирзо замонида
хушхатликда ном чиқарган. Иккинчиси, Мирабулҳай китобат
санъатида, иншо ва таҳрирда тенги йўқ котиб бўлиб,
Султон
Абу Саъид замонида иншонавислик шу кишига топширилган
эди. Шогирдларидан (куёви) Амир Муҳаммад Бадриддинга ҳам
Мир Али Табризийнинг ҳурмати баланд бўлган.
Кейинчалик Султон Ҳусайн Бойқаро ҳузурида фаолият
кўрсатган Мир Али Ҳиравий ва
Мулло Жаъфар Табризийлар
ҳам бу хат билан шуҳрат қозонишди. Улар ҳам бу хатга
ислоҳотлар киритишди. Бойқаро саройида Султон Муҳаммад ва
Султон Али Машҳадийлар бу хатни қиёмига етказдилар.
Китобат санъатида темурий шаҳзодаларнинг ўзлари ҳам
яхшигина фаолият кўрсатишган. Хаттотлик санъатига меҳри
баланд Бойсунқур Мирзо талайгина китобларни қаламдан
чиқариш
билан
бирга
Машҳадда
қурилган,
онаси
Гавҳаршодбегим номи билан аталмиш масжид деворларига сулс
ёзувида китобалар битган (бу ёзувлар ҳозир ҳам қисман
87
сақланиб қолган). Унинг улуғ тарихчи Шарафиддин Али
Яздийнинг таълимини олган акаси Мирзо Иброҳим (1431 йилда
вафот этган) ҳам олти хил хатда тенги йўқ хаттот эди. Машҳур
хаттот Ёқут услубига тақлид қилиб, хат санъатида ундан ўтиб
кетган эди. У ёзган хат қолдиқларининг баъзилари ўзи ҳокимлик
қилган Шероздаги қадимий биноларда ҳозир ҳам қисман
сақланиб қолган. Кейинчалик Шоҳ
Fариб Мирзо ва ва Султон
Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Бадиуззамон ҳам хаттотлик билан
шуғулланишгани маълум.
Шоҳрух даврида унинг саройида асос солинган ҳамда XV
аср давомида довруғ таратган Ҳирот матншунослик мактаби ва
у ерда фидокорона меҳнат қилган кишиларнинг хизматлари
туфайли
адабий-маданий
меросга эътибор кучайди, борлари
йиғилиб, нусхалари кўпайтирилди, таржима қилинди,
янгилари яратилди,
миниатюра санъати юксак даражада равнақ топди
хат
турлари такомиллашиб, настаълиқ хати юзага келди
ва кенг расм бўлди
анчагина қўлёзма нусхалар силсиласи узилмай кейинги
авлодларга етиб келди.
***
Do'stlaringiz bilan baham: