Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

 
275 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
2.
Иккинчи сабаб прагматик аҳамиятга молик бўлиб, таълим амалиётида илмий 
натижалардан фойдаланиш кўникмаларига тааллуқлидир. PIRLS тестлари–тўртинчи синф 
ўқувчиларининг ўқиш саводхонлиги халқаро мониторингини амалга оширади. Мазкур 
дастурнинг иштирокчилари 2001 йилдан буён ҳар 5 йилда таълим натижалари кимга ва 
нимага боғлиқ эканлиги, бу борада айнан қандай ностандарт ечимга келиш кераклиги
тўғрисида муҳим маълумотларни тўплаб келмоқда. Эътироф этилаётган ечимлар оддий 
бир синф доирасидан, то мамлакат даражасигача бўлган кўламни қамраб олиши ҳамда бу 
ечимлар ўсиб келаётган ёш авлод ўқиш саводхонлиги тақдирига ўзининг катта таъсирини 
ўтказиши мумкин.
Нима учун таълим тизими самарадорлиги марказий кўрсаткичи ўқиш 
саводхонлиги деб эътироф этилади? Чунки айнан матнларни ўқиш орқали орттириладиган 
ахборотларни ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш кўникмалари ҳар бир инсон тақдири ва 
мамлакат равнақига ўз таъсирини кўрсатади:
-
юқори ўқиш саводхонлигига эга бўлган ўн беш ёшли бола катта эҳтимол билан 
ўқишни тамомлайди ва таълимнинг кейинги босқичини муаффақиятли давом эттира олади;
-
ўқиш саводхонлиги даражаси мамлакат иқтисоди равнақини таъминлашда 
бошқа ҳар қандай таълим натижаларига нисбатан устуворликка эга.
Нега айнан 4-синфни битираётган ўқувчи болаларнинг ўқиш саводхонлиги? 
Сабаби, айнан шу ёшда рус олими Леонтевнинг эътирофича, аста-секинлик билан ўқиш 
таълимидан таълим олиш учун ўқиш босқичига ўтилади.
PIRLS тестлари предмети кенг тушунчани ифодалайди. Миллис Мартин: “Ўқиш 
саводхонлиги –жамият ёки муайян бир шахс учун қадрли бўлган турли ёзма нутқ 
шаклларини тушуниш ва фойдаланиш қобилиятлари. Ўқувчи кўплаб матнларга мурожаат 
қилиш асосида ўз хусусий тушунчаларини лойиҳалаштиради. Улар таълим олиш, мактаб 
ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиш, китобдан завқ олиш учун ўқийдилар,”-деб 
таъкидлайди.[3]
Мазкур эътироф моҳиятан ёзма нутқдан фойдаланиш ҳамда матнлардан 
фойдаланиш асосида ўз хусусий ҳис-туйғуларини ёзма шаклда ифодалаш кўникмаларини 
англатади. Бироқ PIRLS дастур сифатида боланинг матнни англаш кўникмаларини 
аниқлаш имконини беради.
PIRLS тестлари назарий доираси жиҳатдан тўрт хил асосий ўқиш кўникмаларини 
аниқлаш имконини беради:
-
матнда очиқ-ойдин ифодаланган ахборотни топиш;
-
унинг асосида оддий ақлий хулосалар чиқариш; - матндаги ғоя 
ва ахборотларни шарҳлаш, интеграциялаш; - матн шакл ва мазмунини 
баҳолаш.
Мазкур тўрт ўқиш кўникмалари ҳар бир матн юзасидан тест саволларини тузишда 
асос вазифасини ўтайди. PIRLS очиқ матнларидан фойдаланган ҳолда санаб ўтилган ўқиш 
кўникмаларининг ҳар бирига тўхталиб ўтамиз. Тест материаллари ва натижаларини таҳлил 
қилишда ифодаланаётган ўқиш кўникмалари орасидаги чегаранинг нисбий эканлигига 
эътибор қаратиш керак бўлади. Матнни ўқишда улар яхлит ҳолда амалга оширилади,
ўқиш билан боғлиқ ҳар қандай вазифани амалга ошириш ўқувчидан мавжуд барча 
кўникмалари сафарбарлигини тақозо қилади. Фақат юзаки қараганда, матнда очиқ-ойдин 
ифодаланган ахборотни топиш матндаги ғоя ва ахборотларни шарҳлаш, интеграциялашдан 
осондек туюлади. Бундан ташқари, мураккаблик даражаси ҳамда муайян кўникмаларга
тушадиган юкламаларини ўзаро тенглаштириб бўлмайдиган турли матнлар ўқувчига 
нисбатан ҳар хил талабларни қўяди.
Биз кўриб чиқаётган PIRLS тестлари 12 та матн (шулардан 6 таси бадиий ва 6 таси 
ахборот шаклида) ҳамда 175 та саволни қамраб олган. Матн ва саволларни ишлаб чиқишда 
PIRLSга аъзо давлатларнинг етакчи мутахассисларидан иборат эксперт кенгаши ҳар бир 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish