272
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
жамиятда ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам оила ва жамият ўзаро боғлиқ ҳолда тараққий
этиб, ривожланади. Афсуски, кейинги йилларда жамиятнинг муҳим бўғини саналадиган оила
ижтимоий институти муносабатларига путур етмоқда. Бу хусусида Ўзбеистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Камолот»
ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқида: “Диний экстремизм, терроризм,
гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, «оммавий маданият» каби хавф-хатарлар
кучайиб, одамзот асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, оилавий қадриятларга
путур етказмоқда”,-деб таъкидлайди. [2. 2-б.] Мазкур муаммоларга ечим топиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни
соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар
билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил
18 февралдаги ПФ-5938-сон фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-
амалий тадқиқот маркази ҳамда “Маҳалла” ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази
негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “Маҳалла ва оила” илмий-
тадқиқот институти ташкил этилган.
Ижтимоийлашув омилларидан яна бир аҳамиятга молик гуруҳини боланинг
тенгдошлари, маҳалладаги ўртоқлари ташкил қилади. Шу боис ота-оналар имкон доирасида
ўз фарзандларининг қуршовидаги болаларнинг ижтимоий соғломлигига алоҳида эътибор
қаратишлари зарур. Бунда болаларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш ёзги
оромгоҳлар, турли спорт ва санъат, ижодий тўгаракларга жалб қилиш, мустақил ва ижодий
тафаккурга ўргатиш ўта муҳим. Болаларни бу каби фаолият турларига ўргатиш уларнинг
мулоқот маданияти, касб танлаши, жисмонан ва маънан соғлом бўлишлари, ўз хатти-
ҳаракатлари учун масъулиятли бўлишларига ўзининг таъсирини кўрсатади. Ўғил ва қизларда
мулоқот кўникмаларининг шакллантирилиши ва ривожлантирилиши нафақат яқин
танишлари, балки турли ҳаётий вазиятларда учрайдиган ўзаро муносабатларда, визуал
мулоқот шаклларида ҳам уларга қатор устунликларни беради.
Мобил телефонлар бола ҳаётининг ажралмас таркибий қисмига айланиб улгурди,
айрим ота-оналар фарзандларини буткул чекласалар, баъзилари болаларининг уяли алоқа
воситалари, Интернет тармоғида турли сайтлардан фойдаланиш сифати ва вақтини назорат
қиладилар. Аксарият ҳолларда болалар бу тармоқларга ўз билимларини ошириш, берилган
вазифаларга мукаммал жавоб топиш мақсадида кирадилар. Назоратни тўғри ташкил қилиш
болаларнинг интернет қарамлигига дучор бўлишларининг олдини олади, тоза ҳавода дўстлар
даврасида ўйнаш болаларнинг умумий ривожланишига яқиндан ёрдам беради.
Кўпинча ота-оналар фарзандларининг носоғлом оила муҳитида катта бўлаётган
тенгдошлари билан мулоқот қилишларини исташмайди. Бундан муайян мақсадлар -
боланинг умумий ривожланишига ёмон намуна бўладиган иллатларни ўзлаштирмаслиги,
сўкиниш, ичиш, чекиш каби салбий таъсирларга берилмаслиги кабилар кўзда тутилади. Улар
болани ташқи муҳит таъсири, унда мавжуд муаммолардан тамомила чегаралб ололмайди.
Шунинг учун болага бундай мулоқотларнинг якуний натижалари нимага олиб келишини
ётиғи билан тўғри тушунтириш ўта муҳим аҳамият касб этади. Айрим ота-оналар эса хатто
тарбияси оғир болаларга ҳам ижобий таъсир чораларини шахсий намуна асосида
сингдиришга ҳаракат қилади ва фарзандининг бундай болалар билан мулоқотига монелик
кўрсатмайди, назорат кучайтиради.
Боланинг ижтимоийлашувнинг муҳим шартларидан бири уни ўраб турган тоза
экологик муҳит, соғломлаштириш амалиёти, шахсий ўрнак асосида шакллантириладиган
соғлом турмуш тарзи ҳисобланади. Бунда ота-она, ўқитувчи, оиладаги катта ёшдаги
вакиллар болага намуна бўлишлари талаб этилади.
Шахснинг самарали ижтимоийлашувини таъминлашда уни мутолаага ўргатиш ўта
муҳим сифатлардан саналади. Бунда ҳам ота-она, бошланғич синф ўқувчиларининг ролини
алоҳида эътироф этиш керак бўлади. Боланинг бадиий асар ўқишини рағбатлантириш, унда
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |