273
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
фаолиятининг натижасидан қаноатланиш, фахр ҳиссини туйиш мақсадида ўқитувчи
боланинг ўзлигини намоён этиши, ўқиганларини бошқалар билан ўртоқлашиши учун
шароит яратиб бериши ва унинг мунтазамлигини таъминлашга ҳаракат қилиши мақсадга
мувофиқ.
Бола ижтимоийлашуви ва ўзлигини ифода этишида шахсий кенглик муҳитини
яратиш яхши самара беради. Бунда боланинг ўз алоҳида хонаси, кровати, шахсий буюмлари,
ўқув қуроллари ва иш столининг бўлиши назарда тутилмоқда. Бу уларнинг баъзида ёлғиз
қолишлари, ўйлашлари, хатти-ҳаракатларини режалаштириб олишларида ёрдам беради.
Бола ижтимоийлашувининг энг асосий шарти – бу таълим. Таълим воситасида бола
атрофдаги олам, табиат ва жамият қонуниятлари, аждодлар ўгитини ўзлаштиради, илмий
дунёқарашини шакллантиради. Бирламчи ижтимоийлашув жараёнида шаклланган билим,
кўникма ва малакаларининг янги ахборотлар ҳисобига бойишига мушарраф бўлади.
Нисбатан мукаммал ва масъулиятли ижтимоий ролларни ўзлаштириш имконига эга бўлади.
Жараённи тўғри ташкил қилишда оила ва мактаб ҳамкорлиги, болага шахс сифатида
муносабатда бўлиш, фикрлари, тасаввурларини тўғри йўналтириш, ўзи еча олмаган маиший
муаммоларида ёрдам бериш унинг муваффақиятли ижтимоийлашувининг гарови саналади.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни юксак умумий
маданиятга, касб-ҳунар кўникмаларига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, мантиқий
мушоҳада қилиш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги муаммоламинг оқилона ечимларини топиш
маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларни одилона баҳолай оладиган кадрлар янги
авлодини шакллантириш, шунингдек, ҳар томонлама баркамол, таълим ва касб-ҳунар
дастурларини онгли равишда мукаммал ўзлаштирган, масoулиятли фуқаролами тарбиялашни
назарда тутган педагогик ғояни илгари суради. Шахсда дунёқараш изчил, тизимли, узлуксиз
ҳамда мақсадга мувофиқ ташкил этилаётган таълим-тарбиянинг йўлга қўйилиши, унинг
турли йўна!иш ва мазмундаги ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиши,
шунингдек, ўз-ўзини тарбиялаб бориши натижасида шаклланади. Ёш авлод дунёқарашининг
шаклланишида таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган табиий, ижтимоий ва
гуманитар фанлар асосларининг улар томонидан пухта ўзлаштирилиши муҳим ўрин тутади.
Шахснинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, ҳаётий ёндшувлари, унинг учун устувор аҳамиятга
эга бўлган қадриятлар ҳамда ахлоқий тамойиллар моҳияти и эга бўлган дунёқараш
мазмунини ифодалайди. Ўз навбатида дунёқарашнинг бойиб бориши шахснинг шахсий
сифат ва фазилатларининг тобора барқарорлашувини таъминлайди.[4. 288-б.]
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, авлоддан-авлодга ўтказиб берилган боланинг ирсий-
биологик омиллари, оила, таълим-тарбия муҳити, экологик муҳит омиллари, техник ва
технологик ахборот хуружлари ва ҳоказолар педагоглар эътибор беришлари лозим бўлган
шарт-шароитлар ва омиллар сирасига киради. Демак, боланинг ривожланишига ўзининг
ижобий ёки салбий таъсирини кўрсатувчи омилларга алоҳида эътибор қаратиш тарбиячи ва
ўқитувчилар ҳамда ота-оналар зиммасига ўта масъулиятли вазифаларни юклайди ҳамда
боланинг муваффақиятли ижтимоийлашувини таъминлашнинг гарови ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Камолот» ёшлар ижтимоий
ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи.1.07.2017 й.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош
Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан.
20.09.2017 й.
3.
Зуннунов А. Педагогика тарихи дарслик.Шарқ .Т.2004 266-бет
4.
Х. Ибрагимов, Ш. Абдуллаева. Педагогика назарияси (дарслик). Т., «Фан ва
технология», 2008, 288 бет.
5.
Мудрик А. В. Социализация человека : учеб. пособие. 3-е изд., испр. и доп. М.: МПСИ ;
Воронеж : МОДЭК, 2010. 48-бет.
6.
Педагогическая энциклопедия. Фан.Т. 2001.201-бет
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |