Шахс социологияси.
Режа.
1) Шахс ижтимоий тизим сифатида.
2) Шахс социологияси тушунчаси, унинг тузилиши ва вазифалари.
3) Шахснинг ижтимоийлашуви ва ижтимоий назорат. "Бегоналашув" тушунчаси. Уларни социологик тадқиқ қилишнинг аҳамияти.
Шахс тушунчасида дасттаввал инсоннинг жамиятда тутган урни ва бажарадиган вазифалари ифодаланади. Муайян маънода шахс - яхлит жамиятнинг алоҳида олинган ажралмас булагидир. Унда даставвал мавжуд ижтимоий муносабатлар жамбулжам бўлади. Лекин бу шахс ва жамият айнан деган маънони билдирмайди. Шахс ижтимоий муносабатларнинг дастлабки ва бирламчи асоси, уларни келтириб чиқарувчи манбаи ҳисобланади.
Фалсафа лугатида шахсга қуйидагича таъриф берилади:
1) Ўзининг ижтимоий шарт-шароитига боғлиқ бўлган ва индивидуал суратда ифодаланган сифатларига: интеллектуал, эмоционал ва иродавий сифатлврига эга бўлган одам.
2) Психологияда-ўзига хос индивидуал характерга, интеллект, эмоционал (хисий) хусусиятларига эга бўлган бир айрим киши.
Шунингдек, шахс ижтимоий муносабатлар мажмуи, деб ҳам таъриф берилади, бу эса шахсга хос хусусиятлар тугма хусусиятлар сифатида эмас, балки улар пировард натижада жамиятнинг тарихан мавжуд тузуми билан белгиланади, деган хулосага олиб келади.
Шахс билан жамиятнинг ўзаро муносабати турли тарихий дарвларда турличадир; чунки "умуман жамият" йўқдир, балки муайян тараққиет босқичида мавжуд бўлган жамият мавжуддир ва "умуман шахс" йўқдир, чунки шахс ҳамиша тарихан муайян ижтимоий тузумнинг махсулидир.
Шахс тушунчаси ўзи нимани англатади? Инсоннинг қайси жиҳати тушунчасида намоен бўлади. Инсонда икки хил эхтиеж мавжуд: табиий ва ижтимоий. Табиий эхтиежига барча биологик эхтиежлар киради. Ижтимоий эхтиеж - меҳнат фаолияти, ижтимоий фаоллик, маънавият ва бошқа шу каби жиҳатлардан иборат.
Шахс-бу унинг жисмоний табиати эмас, балким унинг ижтимоий сифатидир. Шахс эхтиежлари унинг манфааатлари орқали намоен бўлади. Манфаатлар эса уни мақсадли фаолиятга йўллайди. Кишиларнинг ижтимоий муносабатлари уларнинг хулқларида энг аввалло манфаатлар тарзида намоен бўлади. Бу эса ўз навбатида шахс фаолиятининг мақсадини, мазмунини ва моҳиятини ифодолайди. Манфаатлар мақсадга айланиши шахс фаолияти мотивининг олий даражасидир.
Шахс ижтимоий тизим ҳисобланади. Шахснинг ижтимоий моҳияти холис холда маданий мерос бўлиб қолган ҳамда якка онгда хусусийлашагн эхтиежлар ва манфаатларнинг, ижтимоий ғоялар, қадриятлар ва меъерларнинг таркатувчисининг холис макомида ифодаланади. Шахс ўз ҳаётининг объектив шароитлари ва объектив ижтимоий ҳолати орқали маълум ижтимоий умумийликларнинг, яшаш ва ривожланиш шарт-шароитларнинг ифодачиси ҳисобланади.
Шахс маълум гуруҳлар, жамоалар учун аҳамиятли бўлган ижтимоий хусусиятларнинг ифодачиси бўлиб, ўз ҳаётий фаолиятида ва онгида ўз гуруҳининг, синфининг, табақасининг, миллатининг, умумийлигининг эхтиежлари ва фикрлаш тарзининг ифодачиси сифатида ижтимоий субъект ҳисобланади.
Шахс бир қатор ижтимоий-гуманитар фанларнинг тадқиқот объекти ҳисобланади. Фалсафа, психология, социология, педагогика ва бошқа шу каби фанлар шахснинг турли жиҳатларини олиб қараб ўрганади. Психорлогияда шахснинг руҳий жараенлари, хусусиятлари, муносабатлари, унинг темпераменти, характери, кобилияти, руҳий ва иродавий имкониятлари каби даражаларда ўрганади. Педагогика фанида шахснинг жамият тараққиетидаги тарбиявий, ахлоқий ва эстетик жиҳатлари кабилар урганилади.
Шахс бошқа ижтимоий фанлар қатори социологиянинг ҳам ўрганиш мавзуси ҳисобланади. Социология шахснинг шаклланиши ва ижтимоий бирликлар билан боғлиқ холда ривожланиб борувчи эхтиежлари, шахс ва жамият, шахс ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги функционал қонуниятлар ва ниҳоят, шахс ижтимоий хулқининг бошқариш уз-узини бошқарилиши жараенларини ўрганади.
Шахсни ижтимоий тизим сифатда мукаммалрок ўрганишда социологиянинг махсус соҳаси-шахс социологияси муҳим ўрин тутади. Шахс социологияси энг аввало шахснинг жамият, ижтимоий жамоалар ва гуруҳлар билан муносабатини, шахслараро муносабатларни, шахснинг ижтимоийлашуви жараенлари ва шароитларини, турли хилдаги фаолият ва муносабатларни узлаштириш қонуниятлари ва тенденцияларини, ижтимоий ва бошқа шаклдаги мослашув (адаптация)нинг объектив ва субъектив факторларини, инсоннинг ижтимоий йуналганлиги (мобиллиги) ва фаоллигини, эхтиеж-талабларининг шаклланиши ва ривожланиши, ижтимоий оқибатлари, қизиқиш ва эхтиежлари, умуман инсонларнинг ижтимоий тараққиети шарт-шароитлари ва келажагини ўрганади.
Шунингдек шахс социологияси кишиларнинг ўзаро боғлиқ холдаги хулқ-атвори ва фаолиятини, ижтимоий турмуш шароитини: уз-узини англаши, ўз имкониятларини намоен этиши, кабиларни ҳам ўрганади. Кишиларнинг ижтимоий ролини ва шахс типларини ҳам ўрганади.
Шу билан бирга ҳозирги кунда шахс социологияси қатор долзарб саволларга жавоб топиши лозим. Булар, қандай қилиб шахсга сигиниш юзага келди, унинг сабаблари; жамиятда номакбул сифатларнинг келиб - чиқиши, нега аҳолининг айрим қисмида айниқса ешлар орасида обрули, хурматли, билимдон, зиели кишиларга интилиши пасайди, жамият ҳаётидаги салбий ҳолатлар: бефарқлик, эътиборсизлик, гиехвандлик, жиноятчиликнинг турли кўринишлари ва бошқа иллат ва сифатлар кўпайиб бораетганлиги сабабларини ҳам аниқлашдан иборат. Бу ва бошқа саволлар, бир қатор муаммоларга жавоб топиш бугунги кунда шахс социологиясининг вазифасидир.
Шахснинг жамият билан муносабатлари ўзига хос жиҳатларга эгадир. Шахснинг узлиги даставвал, унинг муайян даражасидаги мустаккиллигидир. У ўзининг шу ҳолати билан ижтимоий фаолиятининг барча соҳаларида иштирок этади.
Инсон шахсининг шаклланишидаги биринчи босқич - оиладир. Гудак оилада илк бора ижтимоий-маданий қадриятларни узлаштиради ва улар заминида фаоллигини ошириб боради. Кейинчалик бу жараен мактаб, турли ижтимоий гуруҳлар билан мулокот давомида маданий идеаллик қарор топиб, шахс шаклланишининг муҳим жизхатига айланади.
Шахснинг маданий идеали у мансуб бўлган миллат, ижтимоий гуруҳда амалда бўлган қадриятлар доирасида шаклланади ва ривожланади. Шахс ўзининг маданий идеалини руебга чиқариши учун турли-туман ижтимоий гуруҳлар доирасида муайян ўринга эга бўлиши ва муайян вазифаларни, ролларни бажариши лозим. Булар эса шахснинг фаоллиги туфайли юз беради.
Фаоллик ва шахснинг объектив эхтиежлари билан тақозоланган бўлиб, ҳаёт-фаолиятининг барча жиҳатларини камраб олади ва ҳар қандай кўринишида ҳам ҳаракат қилишдан бошланади. Демак, шахс моҳиятини мазкур тузумга хос бўлган барча ижтимоий, иқтисодий, ғоявий - сиесий муносабатлар белгилайди. Ушбу муносабатлар кишиларни ва уларнинг фаолиятини турли ижтимоий бирлашмаларга - синфлар, тоифалар, миллатлар ва элатларга бирлаштиради. Индивид-шахснинг шаклланиши ва қонуний равишда ривожланиши жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти соҳасида руй берган чуқур сиесий, ижтимоий ўзгаришларга, миллий масаланинг тўғри амалга ошишига, шунингдек бошқа объектив шарт-шароитлар ва субъектив омилларга бевосита боғлиқдир. Жамиятда шахс ўзининг ғоявийлиги, сиесий онгининг етуклиги, ижтимоий бурчга онгли муносабатда бўлиши, дустларга вафодорлиги ва бошқа инсоний фазилатлари билан тавсифланади. Унинг энг муҳим белгиларидан яна бири ижтимоий ва шахсий манфаатлари ўзаро ажралмас эканлигидир. Ижтимоий манфаат хизмат қилиши, узидаги куч-гайрат, билим ва тажрибани жамият ва жамол манфаати учун сарф қилишни ҳақиқий инсон ўзининг виждоний бурчи деб билади. Бошқача қилиб айтганда ҳар бир шахс жамоа ва гуруҳлар доирасида муайян ижтимоий вазифани адо этади. Шахснинг ижтимоий урни-бу бошқалар манфаатини ҳам ҳисобга олиб барқарор ҳаракат қилишидир.
Ижтимоий манфаатлар мазмун жиҳатидан шахсий манфаатларга караганда анча кенг ва чуқурдир. Ижтимоий манфаатлар жамият тараққиетини объектив йўналишлари талаблари билан боғлиқ бўлган эхтиежлардир. Улар барча миллатлар, элатлар, синфлар ва бошқа аҳоли қатламлари мақсад ва интилишларининг яхлитлиги ва умумийлигини ифодалайди.
Социология тарихида шахс тўғрисида бир-биридан фарқ қилувчи турли назариялар ишлаб чиқилган. К. Маркс ва Ф. Энгельс томонидан асос солинган шахс ижтимоий фаолият муносабат субъекти тўғрисидаги назарияси бўлиб, унга кура шахс ва жамиятнинг ўзаро муносабат, яъни турмуш онгни белгилайди, шахс ижтимоий муносабатлар махсулидир.
Америка социологи Т. Знанецкий ва Ч. Томаслар асос солган шахс ижтимоий хулқини уз-узидан бошқарилишининг диспозицион назариясида шахс ҳаётидагидунеқарашлик вақадриятли-меъерий омилларга кўпрок аҳамият берилади. Бу назарияга кура, шахс онги унинг ҳаётий урнини белгилайди.
Шахс дунеқараши, ижтимоий қадрияти, ғоявий ва маънавий меъерлар унинг фаолиятини белгиловчи асосий омиллардандир.
Социологияда америкалик Дж. Мид ва Р. Минтонлар томонидан асос солинган шахснинг роли назарияси ҳам диккатга сазовордир. Бу назарияни кейинчалик Т. Парсонс, немис социологи Р. Дарендорфлар янада ривожлантирдилар. Бу назария икки асосий тушунчалар: шахснинг "ижтимоий мавқеи" ва "ижтимоий роли" орқали тушунтирилади. Унга кура, ҳар бир инсон муайян ижтимоий тизимда бир нечаўринни эгаллаши мумкин. Ҳар бир эгаплланган ўрин ижтимоий мавқе деб аталади. Шахс ўз ҳаёти давомида бир неча ижтимоий мавқега эга бўлиши мумкин. Бинобарин, бу ўринлардан қайси биридир унинг асосий ижтимоий мавқеини белгилайди. Бош мавқе шахснинг эгаллаб турган мансаби (масалан, директор, иш бошқарувчи, профессор каби) билан белгиланади. Шахснинг ижтимоиймавқеи туришида ва хатто муомаласида ҳам ўз ифодасини топади.
Шахснинг ижтимоий роли назариясида белгиланган ва эришилган ижтимоий мавқелари ўзаро фарқланади. Белгиланган мавқе-бу, шахс хизмати ва хатти-ҳаракатидан катъий назар, жамият томонидан белгилаб куйилади. Шахснинг этник келиб чиқиши, тугилган жойи, оиласи, зоти ва бошқалар шулар жумласидандир. Эришилган мавқе деганда, шахснинг ўз хатти-ҳаракати, кобилияти билан эришилган мавқе тушинилади. Масалан, езувчи, фирма бошлиги, директор, профессор ва шу кабилар. Булардан ташкари, яна шахснинг табиий ва ксабий-лавозим мавқеи ҳам урганилади.
Ижтимоий мавқе шахснинг муайян ижтимоий тизимида эгаллаган конкрет урнини ифодалайди. Ижтимоий рол эса шахснинг ижтимоий тизимда эгаллаган мавқеи билан бажарадиган фаолияти мажмуини ифодалайди.
Шахс фаолияти деганда, унинг ички ва ташқи тенденцияларнинг ижтимоий ҳаётда намоен бўлиш хусусиятларига айтилади. Ижтимоий фаоллик инсоннинг шахс сифатидаги даражасини асосий ифодаси бўлиб, унинг юксак қадриятли эхтиежларини кондириш усули ва сифат кўрсаткичидир. Демак, ижтимоий фаоллик шахснинг муҳим сифатидир.
Шахс фаоллиги унинг ҳаётини бошқариш билан, қадриятларини намоен қилиши билан, касб танлашини амалга ошириши билан боғлиқ бўлади. Шу жиҳатдан шахс фаолияти социологияда кенг ва кичик (тор) ижтимоий даражаларда урганилади. Шахснинг бундай даражаларда урганилиши методологик аҳамият касб этади.
Кенг ижтимоий даражада шахс фаолиятининг жамият, ижтимоий синф, миллат, давлат микесида намоен қиладиган хусусиятлари тадқиқ қилинади.
Нисбатан кичик (тор) ижтимоий доирада шахс фаоллиги оила, маҳалла, иш жойи, кичик жамоалар даражасида конкерт социологик тадқиқот усуллари ердасида урганилади.
Гарбда шахснинг ижтимоий фаоллиги урганилаетганда кўпинча шахс индивидуаллиги, автономлиги асосий ўрин эгалласа, хусусан Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида шахс фаолияти ўзи яшаетган кичик ижтимоий муҳитда, жамоаларда, маҳалларда кўпрок намоен бўлади. Шунинг учун, бизнинг шароитда шахс ижтимоий фаоллигини кичик ижтимоий даражада ўрганиш анча кулай ва кўплаб эмпирик маълумотлар бера олади. ўз навбатида шахс фаоллигини кичик ва кенг ижтимоий даражада ўрганиш асосан биргаликда оилб борилади ва шу асосда тегишли маълумотлар хулосаланади.
Ижтимоий фаоллик ҳақида фикр юритганда ижтимоий назорат ҳақида ҳам тегишли маълумотларга эга бўлиши лозим.
Шахснинг вазифаси (роли) ва ўрин (мавқеи) тўғрисидаги масала ўз ичига белгилаб куйилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар (назорат) ни ҳам олади. Буларда жамият таркибий қисмларини ташкил этган ижтимоий гуруҳ аъзолари риоя қилиши зарур бўлган қоидалар белгиланган. Гуруҳда қабул қилинган қонунларга кура ҳар бир шахс бошқалар билан тегишли ҳуқуқий муносабатда бўлиши керак. Мажбуриятлар эса шахснинг ўзи мансуб бўлган эгаллаб турган вазифасига мувофиқ келадиган хатти-ҳаракалар қилишидан иборат бўлади. Бошқача қилиб айтганда шахснинг ижтимоий вазифаларни бажариши бу фақатгина унга хос бўлган шахсий сифатларини ҳам намоен этишидир. Масалан, рахбар (лидер) вазифасини бажариш учун шахс иродали, дадил, ўзига ишонган бўлиш билан бирга хормай - толмай ишлаши, фидоийлик кўрсатиши лозим.
Ижтимоий гуруҳлар ўз аъзоларнинг хатти-ҳаракатарини хеч вақт назоратсиз колдирмайди, балки уларни доимо баҳолаб боради. Бу эса шахслардан ўз ижтимоий масъулиятига жиддий муносабатда бўлишни талаб этади. Айни вақтда вазифаларнинг бажарилиши ғоят мураккаб кечади. Бунинг сабаби жуда кўп омилларнинг амал қилишидадир. Шахснинг сабаби жуда кўп омилларнинг амал қилишидадир. Шахсларнинг жисмоний жиҳати, кобилияти, акл-заковати ва бошқалар уларнинг айни шу ўринга лойик еки нолойиклигини белгилайди. Агар шахс ноеб хусусиятларга эга бўлса, бу унинг ишини анча осонлаштиради. Гуруҳларнинг ички тузилиши, ташкилий уюшганлиги ҳам шахс ижтимоий урнини намоен этишига таъсир этмай қолмайди.
Шахснинг шаклланиши, унинг сифатлари қарор топишида у интиладиган маданий-ижтимоий идеаллар ва бажарилиш лозим бўлган вазифаларининг ҳам урни каттадир. Буларни фалсафада инсоннинг ижтимоийлашуви (социализация) йўли билан шахсга утиши деб аташ қабул қилинган.
Ижтимоий муҳит таъсири остида шахснинг шаклланиш жараенини тавсифлаш учун "ижтимоийлашув" тушунчасиишлатилади. Дастлаб бу тушунча фанда XIX асрнинг охирида пайдо бўлди. Ижтимоийлашув деганда шахснинг ўз ҳаёти мобайнида ўзи мансуб бўлган жамиятнинг ижтимоий меъерлари ва маданий қадриятларини узлаштириш жараени тушунилади. Ижтимоийлашув натижасида инсоннинг био ва руҳий жиҳатларига мақсадга мувофиқ, окилона таъсир утказилади. "Ижтимоийлашув" тушунчаси "шахсни тарбиялаш", "шахсни шакллантириш" тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ, бирок у кенг тушунча бўлиб, инсонга барча мумкин бўлган таъсирларни камраб олишга имкон беради.
Шахснинг дастлабки ижтимоийлашуви унинг келиб чиқиши билан боғлиқ. Инсоннинг онгига ва хатти - ҳаракатида оила катта аъзоларининг ижтимоий макоми, машгулот тури, турмуш даражаси, маълумоти, сиесий йўналиши каби омиллар таъсир кўрсатади. Шунингдек, кўпгина сифатлар ота-оналар, кариндош-уруглардан, таниш-билишлар ва маҳалла-куй, ҳамда бошқалардан узлаштириб олинади.
Ижтимоийлашув жараенининг сифат сари кечиб бориши шахснинг ўзи ҳақидаги ва бошқаларнинг у хакдаги фикрларига маълум муносабат юзага келабошлайди. Узингизни баҳолаш билан бирга бошқаларнинг қарашлари ва берган баҳоларига жавобан коникиш, гурур, ўзига ишончни кучайиши, узини бекаму-куст деб ҳисоблаш, уялиш, афсусланиш, эхтиеткорликка мойиллик каби ҳолатлар юзага келади.
Ижтимоийлашув инсон шахсининг ички муайянлигини ифодалайди ва моҳиятан унинг белгиловчисидир. Унда шахснинг уз-узини англаши, феъл-атвори ва ифодасининг манбаи жамлангандир. Шахс ижтимоийлашуви инсоннинг у еки бу йўналишдаги фаолияти билан боғланиб, ўзининг турли-туман карраларини намоен қилади. Булар қуйидагилар:
1) Уз-узини англаш;
2) Рефлексия (лот. vetlexio-оркага қараш), бу шахс ўз фаолиятини, маънавий оламини таҳлил объекти сифатида олишидир;
3) Дунеқараш. Шахс ўз борлигининг табиати ва маъноси, уни ураб турган оламнинг моҳияти, мазмуни ва ҳолати тўғрисидаги маълум бир мақсадга йўналтирилган, эътикодга айланган, турмуш эхтиежлари билан узвий боғланган назарий қарашларнинг йиғиндиси.
Шахс билиш жараенида ўз фаоллигини намоен этиб, дунеқарашида вокеликни нафақат қандай бўлса ўшандай акс эттиради ва яна уни муайян тарзда баҳолайди. Шахс дунеқараш фақатгина билимлардан иборат бўлмай, балки унинг вокеликка муносабатини ифодалайдиган эътикодлар тизими ҳамдир.
Жамият тараққиетида юз берган ўзгаришлар натижасида шахс ва жамият муносабатларида муайян мувозанатга эришилиб борилди. Бунга шахс эркинлиги даражасининг ошиб ошиб бориши орқали эришилди. Шунга кура қадимги давр, урта асрлар, янги замон ва ҳозирги жамиятлардаги шахс турлари фарқланади.
Ҳозирги давр шахсларига хос икки хилдаги хусусиятлар:
1) ирода кучи, тиришкоклик, ишчанлик, ташаббускорлик, кобилият ва бошқалар; 2) худбинлик, шафкатсизлик, салбий маънодаги шахсиятпарастлик каби қатор иллатларнинг мавжудлиги ифодаланади. Бу эса жамият аъзоларининг ўз фаолияти натижаларидан бебахра бўлиб, бегоналашиб колишига ҳам олиб келади. Бу, ўз навбатида, шахс эркинлиги ҳолатларига таъсир этмасдан қолмайди.
Бундай ҳолатнинг оқибатини собиқ совет тизими мисолида куриш мумкин. Шахснинг, айниқса, унинг ривожланган маънавий боскинчини ифодалайдиган хусусиянлар маънавий фикрлаш танкидлик, ишчанлик ва хоказолар давлатжазолаш ташкилотларининг доимий бназорати остида бўлди. Кишилар "уртача шахс" сифатида колиб, белгилаб куйилган чегаралар доирасида ўз эҳтиёжларини кондириш йўлларини ахтарганлар. Буларнинг натижалари уларок амалда бўлган куркиш, бир-биридан хафсиращ вазиятлари шахсларни бикик, ҳар қандай жамоадан узлариничетка олиш, ўз манфаатларини яширинча химоя қилиш ва хоказо ҳолатларда бўлишга мажбур этти. Булар ўз навбатида щахсларда пастдан юқоригача барча бугинларда бир томондан бошликлари олдида намоишкорона итоатгуйликни "содикликни"пайдо қилган бўлса иккинчи томондан уларга аниқ бир вақтда маккорлик, хасадгуйлик, газаргуйлик каби ярамас илатларни келтириб чиқарди. Буларнинг барчаси охир оқибатда кищиларда узлари яшаб турган ижтимоий тизимга нисбатдан умидсизлак хисларини кучайтирди, ўз келажакларига бўлган ишончни сундирди, натижада "инсониятнинг азалий орзуси" бўлган жамият инкирозга юз тутди. Фақатгина мустақиллик туфайли бу "меросдан" холос бўлдик.
Ҳозирда шахснинг ҳаёт йўлидаги ўзгаришларниҳисобга олиб бориш ўзгариш масаласи ҳам социологияда муҳим аҳамият кашф этиб бормоқда. Жумладан ижтимоий - иқтисодий шарт-шароитларни ўзгариши, бозор муносабатларига ўзгариш муносабати билан кенгрок ўрганиш муҳимдир.
Буюк давлат буюк келажагимизга эришиш учун окил, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиганва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялаш лозим бўлиб, бунда ижтимоий фанлар, жумладан социология фани ҳам масъулдир, яъни мукаддас бирчидир.
Уз ишини акл билан, тушуниб бажарадиган кишида меҳнатидан фахрланиш ҳаётидан завкланиш туйгуси кучли бўлади. Ана шундай одамларни тарбиялаш мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ана шундай туйгу билан яшашга эришиш социология олдидаги вазифалардан биридир.
Ҳозирги энг муҳим, энг долвзар вазифа-жамиятимиз аъзоларини авалам бор вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг калбида миллий ғоя, миллий мафкура ўз ватанига мехр- садокат туйгусини уйготиш узлигини англаш миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Лекин мамлакатимизда амалга оширилаётган бу соҳадаги ишлар кўпинча тор доираларда колиб, жамиятнинг кенг қатламларига кириб боролмаяпти, тажрибасиз, гур, билими дунё қараши чекланган айрим ёшларнинг онгига етиб бормаяпти. Натижада улар бизга ёд бўлган ташқи таъсирларга, бузгунчи ғояларга кур-курона берилиб, хатто ўз ота-онасига, халқи ва Ватанига кул кутарувчи ёвуз котилларга айланмоқда. 16 февралдаги воқеалар бунинг яккол мисолидир. Бу албатта бизнинг бефарқлигимиз, локайлигимиз, ишимиздаги камчиликлар орқали ёшларимиз жиноий гуруҳлар, экстремистлар таъсирига, диний мутаассиблар таъсирига тушиб қолган.
Бу хакда Олий Мажлиснинг XIV сессиясида Президентимиз таъкидлаганидек, бу аввало сиесий-ижтимоий соҳадаги муайян нуқсонлар, энг муҳими, ешлар ташкилотлари ва маҳалла кенгашлари ишидаги катта камчиликларни кўрсатади. Бу масалада давлат ҳоқимияти ва жамоат ташкилотлари барча бугинлари рахбарларининг айби бор.
Бу фожиаларни келтириб чиқарган сабабларнинг илдизини, уларни олдини олишнинг йўлларини ва бошқа томонларини шахс социологияси чуқур тадкид қилади ва ўз хулосаларини беради.
Мархум президент И. Каримовнинг"Маърифат" газетасида эълон қилинган "Хушерлик даъват" УзМА агентлиги мухбирининг саволларига берган жавобларида: "Агар биз ўз кучи, салохиятига ишонадиган, боқимандаликни ор деб биладиган, энг ривожланган мамлакатларнинг илгор кишилари билан теппа-тенг муомала кила оладиган, окни корадан, яхшини емондан ажрата биладиган, бу мураккаб, бешафкат ҳаётнинг пасту-баланд тангу тор кучаларидан Олох берган акл-заковати билан тўғри йўлни адашмай топиб олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялаб етиштирсак, уйлайманки, узмақсадимизга тула эришган буламиз. "(Маърифат, 24 июнь 1999 йил).
ХУЛОСА.
Умуман шахс социологияси юқорида баен этилган мулоҳаза ва муаммолар билан бирга, жамият ва шахс фаолиятида, ҳаётида юз берадиган янгидан-янги жараенларни социологик жиҳатдан тадкид қилади ва ўрганади.
Бу урганишлар даврида инсон марифатли булищи зарур.Чунки, фақатгина чинаккам маърифатли одам (шахс) инсон кадрини, миллат қадриятларини, бир суз билан айтганда, узлигини англаш, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб, обрули ўрин эгаллаши учун фидоийлик билан курашиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |