Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

 
271 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
келгуси замон одамларидир”-деган ҳикматлари ҳозирги даврда ота-оналар ҳамда мураббийлар 
учун ҳам қимматлидир.[3. 266-б,] 
Ҳозирги замон фанида “ижтимоийлашув” атамаси шахсга нисбатан илк бор америка 
социологи Ф.Г. Гиддингснинг 1887 йилда нашр қилинган «Ижтимоийлашув назарияси» 
асарида қўлланилган. Ижтимоийлашув Гиддингс нуқтаи назарича, “инсон материалини 
ижтимоий ҳаётга тайёрлашда индивид характери ёки ижтимоий табиатини
ривожлантиришни англатади.[6. 201-б.] 
Ижтимоийлашув жараёнида индивиднинг жамият билан турли шакллардаги 
ҳамкорлиги натижасида шахсга нисбатан муайян таъсири юзага келади. Ана шу таъсирлар
жамланмасига ижтимоийлашув омиллари деб юритилади. Ирсият, ижтимоий муҳит, таълим 
ва тарбия билан бир қаторда шахс ривожланишида ҳар бир индивид учун ноёб аҳамият 
касб этадиган қатор омиллар мавжуд. Қуйида улар хусусида фикр юритилади.
А.В. Мудрик инсоннинг ижтимоийлашувига ўз таъсирини кўрсатадиган омилларни 
қуйидаги тўрт гуруҳда тасаввур қилади: мегаомиллар - коинот, сайёра, олам, Интернет; 
макроомиллар – мамлакат, элат, жамият, давлат; мезоомиллар – катта гуруҳдаги 
одамларнинг яшаш ҳудуди, ўрни ва турмуш тарзи билан боғлиқ ҳолдаги ижтимоийлашуви 
шарт-шароитлари (регион, қишлоқ, овул, шаҳар), у ёки бу ижтимоий-маданий 
адоқадорлигига кўра; микроомиллар – оила, маҳалла, тенгдошлари, тарбиячилар ва бошқа
микро ижтимоий муҳит субьектлари [5, с. 48-б.]. 
Шахс ижтимоийлашувининг муҳим омили сифатида, биринчи навбатда, биологик 
омиллар эътироф этилади. Инсоннинг ижтимоийлашувида унинг биологик мавжудот, тирик 
организм эканлигини, унинг ривожланиши биологик ва физиологик қонуниятларга 
бўйсунишини инобатга олмаслик мумкин эмас. Яъни инсон табиатан маълум бир туғма 
сифат, хусусиятлар билан дунёга келади, уларни ирсий мерос қилиб олади. Мана шу мерос 
қилиб олинган биологик ва физиологик сифатлар шахснинг ижтимоийлашуви учун зарур 
бўлган ижтимоий ролларни ўзлаштиришида қобилиятлар даражасига ўсиб етишида асосий 
ролни жамиятда мавжуд шароитлар таркиби белгилаб беради. Шундай қилиб, биологик 
омилларнинг шахс ижтимоийлашувига бўлган таъсирини билвосита ёки иккинчи даражали 
омиллар сифатида эътироф этиш мумкин бўлади.
Шахснинг ижтимоийлашуининг муҳим омилларидан бири оила ҳисобланади. 
Оила 
бола учун биринчи ва энг яқин ижтимоий қўрғон саналади, ва боланинг ижтимоийлашувида 
етакчи муҳит сифатида муҳим из қолдиради. Н.Эгамбердиева бу хусусида шундай ёзади: 
«Оилага кириш — маълум эмоционал муносабатлар тизимида иштирок этиш, шу ижтимоий 
гуруҳга мансуб бўлиш, у билан умумий тарихга эга бўлиш, белгиланган жойда истиқомат 
қилиш демакдир.
Айрим ҳозирги замон оилалари ўз бошидан жиддий инқирозни бошидан 
кечирмоқда, ички оилавий муносабатларга путур етмоқда, болалар ва ота-оналар орасида 
бегоналашув ҳолатлари ортиб бормоқда, ажримлар ва тўлиқ бўлмаган оилалар миқдори 
кўпаймоқда
, туғилиш даражаси пасайиб, болалар саломатлиги ёмонлашмоқда. Катта 
ёшдагиларнинг моддий бойликларга бўлган интилишларининг кучайиши натижасида 
уларнинг асосий вазифалари бўлган бола тарбиясидаги роли оммавий ахборот воситалари, 
болаларнинг кўчадаги тенгдошлари, шунингдек, бевосита болаларнинг ўзларига қолиб 
кетмоқда. Оилаларнинг ўзининг бола ижтимоийлашуви билан боғлиқ бўлган аксар 
вазифаларининг ижтимоийлаштириш институтларига бериб қўйишлари шахснинг 
ижтимоийлашувида турли омиллар таъсирида зиддият, ўзаро келишмовчилик ва 
номувофиқларни келтириб чиқармоқда» [7. 119-б.]. 
Айнан оила боланинг жамиятга киришига ёрдам беради, унга исм қўяди, узоқ тарихга 
бориб тақаладиган шажарага эга қилади, болани жамиятда мавжуд қоидаларга мос тарзда 
ўзини тутиш, бошқа инсонлар билан мулоқотга ўргатади. Бола оилада илк бор жинс билан 
боғлиқ ижтимоий роллар тақсимотини англаб етади. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлар оила тараққиѐтига таъсир этади. Оиладаги таълим-тарбия хусусиятлари эса 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish