3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

Адабиётлар 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўқитувчилар ва 
мураббийлар кунига бағишланган йиғилишдаги хамда Олий Мажлисга Мурожатномаси 
маърузаси. 31.10,23.12. 2020 й. 
2.
Т.Усмонов “Физика тарихидан методик қўлланма” Тошкент -2003. 
3.
А.Ирисов, А.Носиров, Н.Низомиддинов “Ўрта Осиёлик қирқ олим”. Тошкент-1981 йил. 
4.
М.М.Хайруллаев “Шарқ мутафаккирлари”. Тошкент – 1991 йил. 
КИМЁ ВА ФИЗИКА КУРСИНИ ЎҚИТИШДА ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИНИНГ МАҚСАД 
ВА ВАЗИФАЛАРИ 
кат. ўқит. О.К.Халилов, Жиззах политехника институти,
Г.О.Нуруллаева, Жиззах шаҳар 11-мактаб.
orziqulXalilov@gmail.com 
 


164
Аннотация. Талаба, ўқувчиларда кимё ва физика фанларидан назарий билим, кўникма ва 
малакаларни шакллантиришда лаборатория машғулотларнинг роли. 
Аннотация. Роль лабораторных занятий в формировании теоретических знаний, навыков 
и умений студентов по химии и физике. 
Annotation. The role of laboratory classes in the formation of theoretical knowledge, skills and 
abilities of students in chemistry and physics. 
Кимё ва физикадан амалий билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда ўқув 
эксперименти асосий роль ўйнайди. Эксперимент лотинча сўз бўлиб, “Экспериментум” яъни 
синаш, тажриба деган маънони билдиради. Эксперимент - бу тадқиқот қилинаётган ҳодисани 
кузатиш учун илмий қўйилган тажрибадир: бунда ҳодисанинг боришини кузатишга имкон 
берувчи шароитлар аниқ ҳисобга олиниши ва бу шароитлар такрорланганда ҳам айнан ўша ҳодиса 
кузатилиши керак. Эксперимент бу кенг маънодаги тушунчадир. Ҳар қандай назария 
экспериментда тасдиқлансагина у илмий ҳақиқатга айланади. Назарий башоратларни тажрибада 
тасдиқлаш ёки рад қилиш экспериментал кимё ва физика зиммасига тушади. Эксперимент бир 
қанча тажрибаларни ўз ичига олади, яъни тажриба экспериментнинг таркибий қисмидир. Тажриба 
– объектив борлиқни амалда ҳиссий эмперик билишга асосланишдир, билим кўникма ва 
малакалар бирлигидир. Ўқув эксперименти намойиш қилинувчи тажрибалар (демонстрацион), 
фронтал лаборатория ишлари ва индивидуал амалий ишлардан иборат. Ўқитувчи намойиш 
қилинувчи тажрибаларни мавзуни баён қилиш жараёнида бутун аидуториядаги ўқувчилар 
(талабалар) учун кўрсатади. Ўқувчилар (талабалар) тажрибани ўтказишда бевосита 
қатнашмайдилар. Уларнинг эшитиш, фикрлаш, ёдда тутиш қобилиятлари турлича бўлганлиги 
сабабли ўзлаштириш натажалари ҳам турлича бўлади. Агар ўқувчи (талабалар)нинг ўзлари 
экспериментни ўтказишда бевосита иштирок этсаларгина, уларда амалий билим, кўникма ва 
малакалар яхшироқ шаклланади, мустаҳкамланади ва ривожланади. Бинобарин кимёвий ва физик 
қонуниятлар тажрибада аниқланади, тажриба орқали текширилади. Кимё ва физика фанлари 
бўйича тажриба ўтказишдан мақсад, ўқувчиларга (талабаларга) назарий билим бериш, орқали 
билимларни мустаҳкамлаш, такомиллаштириш билан бир қаторда уларда амалий билим, кўникма 
ва малакаларини шакллантиришдан иборатдир. Лаборатория машғулотларининг фронтал ва 
индивидуал амалий усули, бир қатор жуда муҳим ижобий хусусиятларга эга. Бу усул энг аввало 
ўқувчиларнинг (талабаларнинг) лаборатория машғулотларини ўрганилаётган курс билан яқиндан 
боғлашга ва амалий ишларда ўқитувчининг намойиш қилган тажрибалари билан ўқувчилар 
(талабалар) мустақил бажарадиган лаборатория ишлари ўртасида алоқа ўрнатишга аудиториядаги 
талабаларни барчасини у ёки бу масаланинг ечимини бир вақтнинг ўзида излашга жалб этишга 
имкон беради. Фронтал ва индивидуал амалий лаборатория ишларининг асосий мақсади 
ўқувчилар (талабаларни) билимларни ошириш, мавжуд назарий билимларни мустаҳкамлаш, 
чуқурлаштириш, кимё ва физика фанларининг асосий тушунчалари, ҳодисалари, катталиклари, 
бирликлари, қонунлари ва назарияларини яхшироқ тушунтириш ва тушунтира олишларига, ҳаётда 
қўллай олишларга эришиш: уларда экспериментал масалалар ечиш ва мустақил ишлаш кўникма ва 
малакалар ҳосил қилиш уларга ўлчов асбоблари, кимёвий ва физик қўшимчалар билан ишлаш, 
ҳодисалар ва қонунларни кузатиш ва тажрибалар ўтказа олиш, уларнинг натижаларини ишлаб 
чиқиш ва хулосалар чиқаришни ўргатишдир. Фронтал ва индивидуал амалий лаборатория ишлари 
назарий билимларни, ўлчов асбоблари ҳамда асбоб ускуналар билан ишлаш масалаларини ўз 
ичига олади. Бунда ўқувчилар (талабалар) кимёвий ва физик ҳодисалар ва қонунларни бевосита 
кузатадилар, текширадилар, турли катталикларни ўлчайдилар ва ҳисоблайдилар.
Фронтал, индивидуал амалий лаборатория машғулотларида қуйидаги вазифалар ҳал 
қилинади: a) ўрганилаётган қонунларнинг ҳаққонийлигини тажрибада текширишни ўргатиш; b) 
кимёвий ва физик катталикларни ўлчаш усулларини ўргатиш; кимёвий ва физик катталикларни 
ўртасидаги боғланишларни аниқлашни ўргатиш; c) турли хил графикларни, схемалар чизиш 
кўникмасини ҳосил қилиш; d) ўқувчиларда (талабаларда) техник ижодкорлик бўйича 
қобилиятларни шакллантириш ва ривожлантириш; e) кимёвий ва физик асбобларнинг тузилиши ва 
ишлаш принципларини ўргатиш. 
Лаборатория ишини бажариш жараёнида ўлчаш аниқлигига тажриба ўтказиш жараёни, 
шароити, тажриба ўтказувчининг кузатиш ҳолатлари ҳам таъсир қилади. Охирги натижасининг 
аниқлигини ошириш учун ҳар қандай физик катталикни бир хил тажриба шароитда бир неча марта 


165
ўлчаш керак. Ҳар қандай ўлчаш ҳам бирор хатолик билан бажарилади. Бу хатоликлар уч гуруҳга: 
систематик, тасодифий, қўпол хатоликларга бўлинади. Ўлчаш асбобларнинг хатолиги ташқи 
муҳит таъсири, ўлчаш ва ҳисоблаш жараёнида тўғри бўлмаган ахборотлардан фойдаланиш 
натижасида юзага келадиган хатоликлар систематик хатоликлар дейилади. Систематик хатолик 
ҳамма вақт бир томонлама бўлиб, ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматидан ё ҳамма вақт 
катта, ё ҳамма вақт кичик бўлади. Олдиндан ҳисобга олиниши қийин бўлган ва ҳар бир ўлчамга 
таъсири ҳар хил бўлган тасодифий сабабларга кўра юз берадиган хатоликлар тасодифий 
хатоликлар дейилади. Бундай хатоликлар ўлчаш объектидан ҳавонинг турлича тебраниши, тарози 
палласининг мувозанати, асбоб шкаласининг тўлиқ ёритилмаганлиги, тажриба ўтказувчининг 
ҳаяжонланиши каби ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. Айни бир катталикни бир неча марта 
ўлчаш натижасида тасодифий хатоликни камайтириш мумкин. Шунинг учун ҳам жуда кўп ўлчаш 
натижаларнинг ўртача арифметик қийматини ўлчаш натижаларининг ҳар қайсисидан кўра 
ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматига яқинроқ бўлади. Кузатиш ва ўлчаш нотўғри 
бажарилиши туфайли юз берадиган хатоликлар қўпол хатоликлар дейилади. Бунга асбоб 
шкаласини кузатишда тўғри рақам ўрнига нотўғри рақамни ёзиб олиш ёки ҳисоблаш вақтида 
амалларни нотўғри бажариш, бутун сонларни ажратишда, бирликларни биридан иккинчисига 
айлантирищда адашиш кабилар мисол бўлади. Бундай қўпол хатоликларни йўқотиш ва олдини 
олиш ўлчашни қайта бажариш ёзилганларни қайта кўриб чиқиш билан тузатилади. Ўқувчи 
(талаба) лаборатория ишини бажаришда қуйидагиларга амал қилиши керак: ушбу берилган ишга 
доир кимёвий ва физик жараёнлар, ҳодиса қонун, назарий, формулалар, катталиклар, бирликлар, 
ўлчов асбоблари экспериментал қурилмаларнинг ишлаш принципи билан танишган, рўйхатда 
келтирилган савол ва топшириқларни маълум қисмига тайёр бўлиши керак. Тажриба ўтказишда 
барча ўлчашларни ҳавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда мустақил етарлича аниқликда 
ўтказиш лозим, кимёвий ва физик бирликлар системасини яхши билиши, биридан иккинчисига ўта 
олиши, керакли катталикларни ўлчашни, изланаётган катталикни ҳисоблаш формулалари 
ёрдамида аниқлай олиши, катталикнинг аниқланишидаги хатоликларни ҳисоблашни билиши, 
натижани керакли ҳолларда назарий қиймат билан таққослай олиши, улар орасида мослик 
бўлмаса, хатолик сабабларини излашни билиши, жадваллар тузиш, лозим бўлса график 
боғланишларни чизиш, бажарилган иш юзасидан тўлиқ ҳисобот тузиши лозим. Хулоса қилганда 
фронтал, ҳамда индивидуал амалий лаборатория ишларини бажаришга эътиборни кучайтириш 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Адабиётлар: 
1.
Валова.В “Аналитическая химия и физико-химические методы анализа”: Практикум 
2016 
2.Бабкина.С.С. “Общая и неорганическая химия” . Лабораторный практикум: Учебное 
пособие для бакалавров и специалистов 2016 
3. Абдурахмонов.О.П. Тигай.О.Е. Хамидов.В.С. “Физика фанидан лабаратория ишлари ва 
услубий курсатмалар мажмуаси” ТАТУ 2010 
4. Мўминов М., Хайдаров X. “Физикадан лаборатория ишлари бўйича қўлланма. 
5.Хайдарова Ш., Назаров У. “Физикадан лаборатория ишлари”. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish