3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Жаҳон олий таълим тизими тажрибаси



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

Жаҳон олий таълим тизими тажрибаси: 
Жаҳондаги кўплаб мамлакатларда олий ўқув 
юртлари ўрта умумий таълим тизимидан кейинги, навбатдаги таълим босқичи ҳисобланади. Олий 
таълим мактабларининг кўпчилигида ўқиш муддати 2 йил ёки ундан кўпроқ бўлиб уч циклда ёки 
босқичда амалга оширилади. 


177
Биринчи босқич
таълими 3-4 йил (ёки кўпроқ) давом этади ва битирувчиларга бакалавр 
дипломи берилади (АҚШ, Англия, Япония, Австарлияда). Францияда биринчи босқич олий 
мактабни битирувчиларга метриз Белгияда лисанс унвони берилади.
Иккинчи босқич 
олий таълим мактабларига биринчи циклни тугатган битирувчиларнинг 
10-25 фоизи қабул қилинади.
Масалан кўрсаткич АҚШда - 20, Буюк Британияда -15, Австралияда – 7, Австрияда -10, 
Японияда - 6 фоизни ташкил қилади. Бу даврда танланган йўналиш бўйича иҳтисослаштирилган 
умумий фундаментал билимлар ўқитилади (Англия, Испания, АҚШ). ГФР, Франция, Белгия каби 
мамлакатларда эса иккинчи босқич олий таълим мактаблари талабалари анча мукаммал ва муайян 
мақсадга йўналтирилган билимларни эгаллайдилар. Лекин ҳали улар тор профилдаги юқори 
малакали 
мутахассис 
унвонини 
олиш 
учун 
иккинчи циклдаги 
ўқишларини 
яна 
ихтисослаштирилган курсларда 1-2 йил давом эттиришлари мумкин. Муайян ихтисосликлар 
бўйича махсус имтиҳонлар 3 йиллик амалий иш фаолиятидан кейин ҳам топширилиши мумкин.
Олий мактабларининг иккинчи босқичида ўқиш 1-2 йил давом этади. Бу циклни битирган 
талабаларга магистр унвони берилади (АҚШ, Буюк Британия, Япония, Австралия). 
Франция ва Белгияда магистр унвони маълум мутахассисликлари чуқур ўрганувчи 
курсларнинг битирувчиларига ҳам берилади. Магистрлик таълимининг ўзига хос хусусиятларидан 
бири ўқув дастурларини индивидуал-лаштирилганлигидир. Бунда ўқув дастурлари талабалар ва 
уларнинг илмий раҳбарлари томонидан тузилади ва кафедралар, деканатлар томонидан 
тасдиқланади. Магистратурани битирган ёшлар докторантурага киришга ҳуқуқига эга бўладилар. 
Учинчи босқичи 
олий таълимнинг бу - докторантурадир. Бунга асосан иккинчи босқич 
олий таълим мактабларини мувафаққиятли битирган талабалар қабул қилинади.
Ўқиш муддати мутахассислик турига кўра 1-3 йил. Докторантурага биринчи цикл олий 
таълим мактабларини битирганлар ҳам кириши мумкин. Лекин бу ҳолда ўқиш муддати 3-5 
йилгача узайтирилади.
Биринчи цикл олий таълим қоидаларига биноан мутахассислик бўйича умумий билимлар 
беришга йўналтирилган. Таълимни алоҳида ихтисосларга бўлиб ташкил қилиш, одатда, 3-курсдан 
бошланади. Тор мутахассислар бўйича кадрлар тайёрлаш фақат учинчи циклдагина амалга 
оширилади. Кўп босқичли олий таълим тизимининг бундай ўзига хос хусусиятлари англо-
америкача ва французча моделларда жаҳон бўйича кенг тарқалган. Олий таълимнинг англо-
америкача тизими АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Австралия, Янги Зелландия, Япония, Исроил 
ва бошқа мамлакатларда мавжуд. 
Биринчи цикл олий ўқув юртларидаги ўқиш муддати турли мамлакатларда турлича. 
Масалан, АҚШ да 4 йил, Буюк Британияда 3 йил. Магистрлик даражасини олиш учун яна 2 йил 
ўқиш лозим (айрим ихтисосликлар бўйича 1-1,5 йил). АҚШдаги қатор муҳандислик олий 
мактабларида бакалаврлик дипломини 5 йиллик тизимдан кейин олиш мумкин. Тиббиёт соҳасида 
биринчи доктрорлик дипломини (стоматология, ветеринария соҳалари бўйича) олиш учун эса 8 
йиллик таълим жорий қилинган. Японияда эса бакалаврлик даражасини 4 йиллик таълимдан сўнг 
олиш мумкин (тиббиёт мутахассисликлари эса бундан мустасно), магистрлик даражасига тенг 
дипломни олиш учун яна 2 йиллик таълим дастурини ўташ лозим.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish