176
РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР ТАЪЛИМ ТИЗИМИДИГА ТАЖРИБАЛАРИ
Джураев Уктам Уралбоевич
Жиззах политехника институти – катта ўқитувчи
Ўзбекистон таълим соҳасида бозор ислоҳотларини амалга ошириб, хорижий мамлакатлар
таълим тизими билан интеграция жараёнларини аниқ мақсадларга мувофиқ равишда олиб
бормоқда.
Ҳамдўстлик мамлакатларидан Россия, ҳорижий давлатлардан Сингапур, Буюк Британия,
Италия билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини амалга оширди. 2006 йилда
Россиянинг М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Тошкентдаги филиали
очилди. Университет Россия МДУ давлат стандартлари асосида псиҳология, халқаро
программалаштириш ва иқтисод йўналишларида бакалавриат таълими йўлга қўйилди. Халқаро
стандартларга мос равишда ўқув дастурларининг тузилганлиги, таълим сифатининг юқори
даражада эканлиги, таълим-тарбия жараёнининг узлуксизлиги ҳамда энг илғор педогогик
технологиялар асосида олиб борилиши университет битирувчиларининг меҳнат бозорида
рақобатбардош бўлишини таъминлайди. Университетнинг замонавий компьютер техника ва
технологиялари билан жихозланган аудиториялари таълим жараёнини самарадорилигига таъсир
этиб, таълим сифатини жахон стандартларига мос равишда бошқарилиши таъминланмоқда.
Янги таълим турларини жорий этиш мақсадида масофавий таълим тизимига асос солиниб
фандлардан кўп видео маърузалар ишлаб чиқилмокда ва видеоконференсиялар ташкил
этилмоқда. Университет таянч олий ўқув юрти сифатида, чет элда ўқиб келган мутахассисларни
жалб этган ҳолда, ривожланган хорижий мамлакатлар университетлари таълим стандартлари, ўқув
режалари, фанлар бўйича ўқув дастурлари ўрганилди.
Республика университетларида чет элда ўқиб келган мутахассисларни жалб этган ҳолда,
ривожланган хорижий мамлакатлар университетлари таълим стандартлари, мутахассисликлар,
йўналишлар, ўқув режалари, фанлар бўйича ўқув дастурлари ўрганилиб, ҳалқаро стандартлар
талабига мос ҳолда замонавий таълим стандартлари, адабиётлар, ўқув режалар, ўқув дастурлар
тайёрланмоқда.
Ўзбекистон Республикасида тайёрланаётган йўналишлар ва мутахассисликлар стандартлари,
ўқув режалари, дастурлари билан солиштирилиб таҳлил этилди ва унинг асосида мутахассислар
тайёрлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди, фанлар бўйича дастурлар
такомиллаштирилди. Ортирилган тажрибалар асосида дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
тайёрлашда хорижда ва республикада чоп этилган ўқув қўлланма, дарсликлар, бошқа олий ўқув
юртлари олимларининг илмий изланишларининг қиёсий таҳлили берилди. Дарсликлар, ўқув
қўлланмалар Республикада қабул қилинган ҳукуматнинг енг сўнгги қарорлари, меъёрий
ҳужжатлари ва бошқа инструктив маълумотлар билан бойитилди, адабиётлар рўйхатига 2005
йилдан кейин Россия ва хорижий мамлакатларда чоп этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
ВЭБ сайтлар киритилди, глосарийлар бойитилди.
Хориждаги илғор ғояларни ва таълим усулларини утказиш учун университетнинг хорижий
олий ўқув юртлари билан алоқалари фаоллашмоқда. Жанубий Корея, Голландия, Россия, Австрия,
Англия, АҚШ, Япония давлатларининг етакчи профессорлари университетга келиб инглиз тилида
машғулот ўтишмоқда. Халқаро Бизнес, Халқаро Иқтисодий Муносабатлар факултетларида
машғулотлар инглиз тилида ўтилиши ташкил этилган. Мунтазам равишда профессор-ўқитувчилар
учун педагогик (кейс) технологияларни яратиш бўйича семинар тренинглар ўтказилади.
Машғулотларни интерактивлигини ошириш мақсадида ахборот технологиялари ва замонавий
педагогик технологияларни қўлаш бўйича ўқитувчилар ва талабалар учун махсус ўқув
қўлланмалар яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: