182
бўйича Япония ҳозир дунёда 1-ўринни эгаллайди. Япониядаги илмий-тадқиқот фаолиятининг
ўзига хос томони шундаки, унга кетадиган ҳаражат ялпи миллий маҳсулотнинг 3 фоизини ташкил
этади, бу эса ривожланган мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткич демакдир.
Университетларга юқори ва ўрта мактабни ёки 12 йиллик оддий мактабни битирган
ўқувчилар қабул қилинади. У ерда 460 та университет бўлиб, 95 таси давлат тасарруфида, 34 таси
муниципиал, 31 таси хусусийдир. 1-тоифадаги университетларда ҳар бир ўқитувчига 8 нафар, 2-
тоифали университетларда эса 20 тадан талаба тўғри келади.
Университетларга қабул қилиш қуйидагича ўтказилади: турар жойда, бунинг учун эски
япон тили, математика, физика, кимё, жамиятшунослик, тарих бўйича тест синовларидан ўтилади.
Бу синовлардан ўтган ўқувчилар университетларга йўлланма оладилар ва яна синовдан ўтадилар.
Хусусий университетларга эса тўғридан-тўғри тест топширилади. Бир қатор хусусий
университетлар ўзининг узлуксиз шаҳобчасига эга (боғчадан бошлаб ҳамма босқичларни қамраб
олади).
Университетдан талабаларни четлаштириш мумкин эмас. Лекин ўқиш муддатини чўзиш
мумкин (4 йиллик ўқиш 5-6 йилгача чўзилиб кетиши мумкин).
Олий таълим тизими қуйидаги турларни ўз ичига олади:тўлиқ циклдаги университетлар
(4йил), тезлаштирилган университетлар цикли (2йил), касб таълим коллежлари, техника
институтлари.
Франция.
Бу ерда 77 та университет мавжуд бўлиб, улардан 5 таси католик черкови
тасарруфида. Шунга қарамасдан, олий ўқув юртларининг учдан бир қисми турли туман
муассасалар, ассоциялар, фондлар ва черковлар тасарруфида бўлиб, давлатдан мустақилдирлар.
Хусусий сектор тасарруфидаги ихтисослаштирилган француз олий ўқув юртларининг асосий
хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 75 фоиз олий ўқув юртлари бизнес ва менежмент бўйича,
ёки 45 фоизи умуман савдога оид мутахассислар тайёрлайдилар. Хусусий сектор тасарруфидаги
инженер-техник ходимлар тайёрловчи олий ўқув юртлар 35 фоизни ташкил этади.
Давлат тасарруфидаги бир профилли олий ўқув юртлари институти деб аталса (масалан
инженерлик соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрловчилар), хусусий сектордаги
шундай олий ўқув юртлари “Масштаб” деб аталади. Бундай хусусий “Масштаб”лар давлат
институтларидан талаблар миқдорининг камлиги билан ажралиб туради. Айтайлик, инженерлик,
бошқарув ва бизнес соҳаларда мутахассис тайёрловчи хусусий олий ўқув юртларида 600 ва ундан
кам (баъзан бир неча ўнлаб) талаба таҳсил олади.
Do'stlaringiz bilan baham: