АҚШ таълим тизими.
2010 йилда дунёдаги 10 та энг юқори рейтингли ОТМлари орасига
8 таси АҚШ университетлари ва институтлари кирган. АҚШ олий таълим муассасалари сони
бўйича дунёда 2-ўринда туради. Олий маълумотлилар (бакалавр даржасига эга ва ундан
юқорилар) улуши 28 фоизни ташкил этади. АҚШдаги энг қадимий университет Гарвард 1636
йилда ташкил топган. АҚШ ҳукумати ОТМларни бошқармайди (ФБР ва бошқа ташкилотлар учун
мутахассислар тайёрлайдиган 8 та ОТМлардан ташқари). Энг нуфузли университетлари: Гарвард,
Пристон, Йель, Колумбия, Пенсильван, Брауновский, Корнельский университетлари ва Дартмут
коллежи. Америка Қўшма Штатларида болалар 6 ёшдан 17 ёшгача 12 йил ўқийдилар.
Америка олий ўқув юртларига кириш учун белгиланган синов (тест)лар икки хил бўлади:
САТ(Схоластик аптитюд тест); АКТ (Американ коллеж тест) синовлари. САТ синовлари
мураккаброқ бўлади. Машҳур университетларга киришу чун САТ синовларини топшириш шарт
бўлади.
Олий ўқув юртига кириш учун ҳар бир абитуриент математика ва инглиз тилидан синов
(тест) топширади. Америкада талабалар математика ва инглиз тилидан кириш синовларини 10-12
синфларда ўқиб юрган вақтларида, ўзларига қулай пайтда топшира оладилар. Бундай тестлар
Америкада ҳар йили 3-4 марта ўтказилади.
Мактабгача таълим:
3 ёшгача бўлган болалар тарбияси билан оналар шуғулланади. 3
ёшдан 5 ёшгача мактабгача тарбия муассасаларида.
•
Бошланғич мактаб
. Бу босқич 1-5 - синфларни ўз ичига олади.
•
Тўлиқ бўлмаган ўрта мактаб
. Бу босқич 6-8 -синфлардан иборат.
•
Юқори мактаб
. Бу босқич 9-11-синфлар бўлади. Мазкур юқори мактаб билан Олий
таълимни аралаштирмаслик керак.
Жанубий Корея таълим тизими.
Барча таълим муассасалари Таълим ва персонални бошқариш вазирлигига қарашли.
Корейслар учун сифатли таълим олиш муваффақиятли карьера қилишида муҳим аҳамиятга эга, шу
сабабли юқори устуворлик нуфузли ОТМларига ўқишга киришга қаратилади.
Жанубий Корея таълим тизими қуйидагилардан иборат: мактабгача таълим, мажбурий
эмас; 6 йиллик бошланғич таълим, 6 ёшлик болалар учун; ўрта мактаб, 3 йил ўқиш муддати;
юқори босқичли ўрта мактаб, 3 йил давом этади; олий таълим. Бошланғич мактабда болалар
корейс тили, математика, этика, жамиятшунослик, табиатшунослик, хорижий тиллар(ш.ж. инглиз
тили)ни ўрганишади, жисмоний тарбия, тасвирий санъат ва мусиқа билан шуғулланишади.
Жанубий Кореяда олий таълим ОТМларининг қуйидаги турлари бўйича намоён этилади:
университетлар, коллежлар, педагогик институтлар, кундузги ва сиртқи университетлар. Корея
ОТМлари, шунингдек, давлат ва хусусийга бўлинади:
Жанубий Кореяда олий таълим тизими қуйидаги тузилмага эга:бакалавр даражаси - 4 йил
ўқигандан кейин, тиббиёт факультетлари учун - 6 йил; магистр даражаси-магистратурада ўқиш 2
йил; доктор даражаси - 4 йил ўқиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш; битирув имтиҳонлари ва
диссертация ҳимоясидан кейин фан доктори даражаси берилади.
Хорижий талабалардан ОТМларга кириши учун ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат ва
инглиз тилини билиш тўғрисидаги халқаро сертификат IELTS(5,5 балл) ёкиTOEFL(500 балл) талаб
этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |