163
“Вакуум ҳақида рисола”, “Физика ҳақида рисола” каби асарларини мисол келтириш мумкин.
Фаробийга қадар “Физика табиат ҳақидаги фан” деб қаралиб, бошқа табиий фанлар билан бирга
ўрганиб келинган. Фаробий физика фанига таъриф бериб, уни бошқа фанлардан ажратди ва
алоҳида фан сифатида шаклланишига замин яратиб берди. Фаробийнинг моддият материя ва
шакл, товуш тезлиги, товушнинг тўлқин табиати, тўлқиннинг узунлилиги ва шуларга асосланиб
яратилган мусиқа нотаси, шунингдек, оптикага оид яна кўп ишлари жаҳон фанининг
ривожланишига
қўшган ҳиссасидир. У -“материяни охири йўқ чексиз ва чегараланмаган дейди”.
Бу билан материянинг абадийлигини таъкидлайди. Фаробий осмон жисмлари билан ердаги
ҳодисалар ўртасидаги табиий алоқа борлиги булутлар ва ёмғир пайдо бўлишини қуёш иссиқлиги
таъсирида буғланишга сабабий боғлиқлигини кўрсатади.
Мутафаккирларимиздан яна бири, Абу-Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Берунийнинг илмий
мероси алоҳида ўрин тутади. Абу-Райҳон Беруний 200 дан ортиқ асар ва рисолалар ёзган.
Асарларида табиат қонунлари ҳақида фикр юритган. Бутун олам тортишиш қонуни мавзусида Абу
Райҳон Беруний ҳамда Абу Али Ибн Сино жисмларнинг ер марказига тортишиши ҳақидаги
йўриқномасидан қуйидаги фикрларни келтириш мумкин: “Ер шар шaклидa бўлгани учун
жисмларнинг оғирлиги ҳамма томондан ернинг марказига томон тортилиб туради, бундан
ташқари Абу Райҳон Беруний Ернинг радиуси, айлана узунлиги, сатҳи ва ҳажмини ўзига хос
усулда ўлчаш билан бирга глобусни ихтиро қилган. Гелиоцентрик система тўғрисидаги фикрлари
билан фан тараққиётига катта ҳисса қўшган. Абу Райҳон Беруний 50 дан ортиқ модданинг
солиштирма оғирлигини ҳозирги замон аниқлаш даражасида ўлчашга пикнометрга ўхшаш махсус
идиш ёрдамида 18 та суюқ модданинг солиштирма оғирлигини аниқлаган”. Абу Райҳон Беруний
атмосфера босимини ўлчайдиган замонига хос бир қанча асбоблар яратди, масалан автомат
суғорғич асбоби ҳозир ҳам паррандачилик хўжаликлари ва бошқа жойларда қўлланилмоқда.
Фавворалардан (фонтан) сувларнинг юқорига отилиб чиқишининг сабабларини Беруний
қуйидагича баён этади:“Агар сув Ер сатҳидан баландроқ сув омборидан олинаётган бўлса,
қисилади ва юқорига отилиб чиқади. Агар сув омбори Ер сатҳидан қуйироқ бўлса, сув тамоман
юқорига кўтарилмайди. Баъзан сув омбори мингларча газ баланд тоғларда бўлганда, ўшанда сувни
қалъаларга ва миноралар тепасига олиб чиқса бўлади”.
Дарёларнинг денгизга қуйиладиган
жойларининг кемалар учун ҳавфли бўлиши, ундаги сувнинг мазасига (чучуклиги) боғлиқлигидир.
Мазали (чучук) сув оғир нарсаларни шўр сув кўтаргандек кўтара олмайди”. Демак, Беруний
суюқликларнинг ўзига ботирилган жисмга нисбатан кўрсатадиган итариш кучи ҳақидаги
Архимеднинг қарашларини шўр ва чучук сувларнинг солиштирма оғирликларини аниқлаш йўли
билан изоҳлайди. Буюк бобокалонларимизнинг табиий фанларни ривожлантиришда қўшган
бебаҳо ҳиссаларини талаба ва ўқувчиларга етказиш уларнинг қалбида буюк аждодларимизга
бўлган меҳр-муҳаббатини оширади, аждодларга муносиб ворис бўлишга ундайди. Уларнинг ҳаёти
ва ижодини ўрганиш, улардан сабоқ олиш талаба ва ўқувчиларнинг онги ва руҳиятини
юксалтиради, айниқса юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.
Буюк боболар руҳига юксак ҳурмат ва эҳтиромда бўлган кейинги авлодлар уларнинг
ишларини муносиб давом эттиришмоқда. Бунга Ўзбекистонда физика ва астрономия тараққиёти
соҳасидаги олиб борилаётган ишлар яққол мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: