162
чўққиларга эришилган. Учинчи Ренесанс пойдеворини кўриш учун мамлакатимизда фанларга
ихтисослашган Президент мактаблари, Ўрта мактабларда иқтисослашган синфлар, ташкил
этилмоқда. Тошкент шаҳрида Ислом цивилизатция маркази барпо этилмоқда.
Учинчи Ренесанс
пойдеворини кўришда Президентимизнинг қуйидаги сўзларини келтирамиз. “-Ҳеч шубҳасиз, ўз
кучимиз ва имкониятларимизга бўлган ишонч бизни Учинчи ренесанс пойдеворини яратишдек
эзгу мақсад йўлида бирлаштириб, янада кучли ва мустаҳкам қилмоқда. Бу интилишлар улкан
амалий ишларга айланиб, буюк халқ ҳаракати тобора кенгайиб бормоқда. Бундай қудратли сафда
бўлишнинг ўзи катта бахт, катта шарафдир.
Тарихда боболаримиз ўз илмий кашфиётлари билан қуёш мисол нур сочишган. Ёшларимиз
буюк боболарига муносиб авлод бўлишлари учун аждодларимиз қолдирган илмий меросларини
ўрганиш зарур.Марказий Осиё халқларининг маданияти, фан-техника тараққиёти тарихини
ўрганиш катта илмий аҳамиятга эгадир. Марказий Осиёда қадимдан физика, астрономия,
математика, тиббиёт, кимё, тўқимачилик,
меъморчилик, маъданшунослик, кулолчилик, фалсафа,
мусиқа, тилшунослик, адабиётшунослик кенг ривожланган. Айниқса, аниқ ва фундаментал
фанлар соҳасида ижод этиб биз учун ўлмас илм соҳиблари бўлган Муҳаммад Ибн Мусо ал-
Хоразмий (780-850), Абу Наср ал-Фаробий (873-950), Абу-Райҳон Беруний (973-1050), Абу Бакр
Ар Розий (865-925), Аҳмад Фарғоний, (790-865) Абу-Али Ҳусайн Ибн Сино (980-1037), Умар
Хайём (1048-1123), Мирзо Улуғбек (1394-1449), Али Қушчи (1403-1474) каби буюк алломаларни
айтиб ўтиш жоиздир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида физика фанини олий ўқув юртлари,
академик-лицей, касб-ҳунар ва умум-таълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини
миллийлаштириш учун Шарқда яшаб ва ижод этган олимларни физика, астраномия ва бошқа
табиий фанлар соҳасида олиб борган илмий тадқиқот ишларини ўқувчиларга ўргатиш катта
аҳамиятга эгадир. Мазкур мақолада уларнинг илмий натижаларини ҳозирги физика курсларидаги
ўрнини кўрсатиб бериш баён этилади. Масалан, Механика қонунларини ўрганишда Абу Али Ибн
Синонинг “Донишнома” китобидаги қуйидаги фикрларни келтириш мумкин: “Ҳар қандай
ҳаракатда қарама - қарши тенг ҳолат мавжуд деб таъкидлайди. Агар куч йўқолса, шу
сабаб
вужудга келтирилган оқибат ҳам тура олмайди, бир хил шароитда нима кичик бўлса тезкор
ҳаракат қилиши, нима катта бўлса секинроқ ҳаракат қилиши керак”. Унинг бундай ибораси инглиз
олими Ньютон таърифига асосан, “масса жисмнинг инерция ўлчовидир”, деган фикрни
тасдиқлайди. Тезлик ва тезланишни массага тескари пропарционаллигини билдиради.
Оғирлик кучи тўғрисида Ибн Сино шундай мулоҳаза юритади: “Агар кимдир ишком
остидаги устунни тортиб олса, у ишкомни қулатди дейдилар, аслида эса, у ишкомни қулатмайди,
балки ишком ўзи учун хос бўлган оғирлик кучи таъсирида қулайди. Устун асли қулашга имкон
бермай турган эди. Устун ишком остидан тортиб олиниши билан оғирлик кучи ўз ишини қилади.”
Олимнинг бу ғояси, Ньютон томонидан бутун олам тортилиш қонунининг кашф этилиши
билан яна бир марта исботланди. Зеро, Ньютон ҳам олманинг ерга узилиб тушиш сабабини,
олманинг Ерга тортилиши кучидан иборат деб изоҳлайди.
Жаҳонга табобат илмининг султони бўлиб танилган Абу Али Ибн Сино қомусий
билим
соҳиби бўлиб, у биринчилардан бўлиб физикани алоҳида фан сифатида шакллантирди. Унинг
“Физика” ва “Механика” деб номланган асарлари физика фанининг шаклланишида муҳим
аҳамиятга эга бўлди. Абу Али Ибн Синонинг физика фанига берган таърифи, ҳаракат ва ҳаракат
турлари, ҳаракатнинг нисбийлиги, инерция, куч, масса ва тезланиш орасидаги боғланиш, айланма
ҳаракат, марказга интилма куч, чизиқли тезлик каби мавзуларга тегишли бўлган мулоҳазалари
ҳозир ҳам ўз қийматини йўқотмаган.
Абу Али Ибн Сино ҳаракат сабабларининг асосан 3 хил турини эслатиб ўтади:
1.
Табиий ҳаракат. Табиий ҳаракатни жисмларнинг ўз табиий ўринларига интилишидан деб
изоҳлайди. Табиий ҳаракатнинг тўғри чизиқли ёки айланма ҳаракат шаклда бўлиши
мумкинлигини қайд этади.
2.
Мажбурий ҳаракат. Мажбурий ҳаракат жисмларнинг ўз-ўзидан юз берадиган ҳаракати
эмас, балки ташқи иккинчи бир кучнинг таъсирида вужудга келадиган ҳаракат деб изоҳлайди.
Акциденциялик (нисбий) ҳаракат. Бунда бир жисмнинг иккинчи бир жисмга нисбатан
ҳаракатини кўзда тутади.Фаробий бизга жуда бой ва ранг-баранг илмий мерос қолдирган, турли
соҳаларга оид 160 дан ортиқ асарлар ёзган. Фаробийнинг физика, оптика ҳақида ёзган асарларида
163
“Вакуум ҳақида рисола”, “Физика ҳақида рисола” каби асарларини мисол келтириш мумкин.
Фаробийга қадар “Физика табиат ҳақидаги фан” деб қаралиб, бошқа табиий фанлар билан бирга
ўрганиб келинган. Фаробий физика фанига таъриф бериб, уни бошқа фанлардан ажратди ва
алоҳида фан сифатида шаклланишига замин яратиб берди. Фаробийнинг моддият материя ва
шакл,
товуш тезлиги, товушнинг тўлқин табиати, тўлқиннинг узунлилиги ва шуларга асосланиб
яратилган мусиқа нотаси, шунингдек, оптикага оид яна кўп ишлари жаҳон фанининг
ривожланишига
қўшган ҳиссасидир. У -“материяни охири йўқ чексиз ва чегараланмаган дейди”.
Бу билан материянинг абадийлигини таъкидлайди. Фаробий осмон жисмлари билан ердаги
ҳодисалар ўртасидаги табиий алоқа борлиги булутлар ва ёмғир пайдо бўлишини қуёш иссиқлиги
таъсирида буғланишга сабабий боғлиқлигини кўрсатади.
Мутафаккирларимиздан яна бири, Абу-Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Берунийнинг илмий
мероси алоҳида ўрин тутади. Абу-Райҳон Беруний 200 дан ортиқ асар ва рисолалар ёзган.
Асарларида табиат қонунлари ҳақида фикр юритган. Бутун олам тортишиш қонуни мавзусида Абу
Райҳон Беруний ҳамда Абу Али Ибн Сино жисмларнинг ер марказига тортишиши ҳақидаги
йўриқномасидан қуйидаги фикрларни келтириш мумкин: “Ер шар шaклидa бўлгани учун
жисмларнинг оғирлиги ҳамма томондан ернинг марказига томон тортилиб туради, бундан
ташқари Абу Райҳон Беруний Ернинг радиуси,
айлана узунлиги, сатҳи ва ҳажмини ўзига хос
усулда ўлчаш билан бирга глобусни ихтиро қилган. Гелиоцентрик система тўғрисидаги фикрлари
билан фан тараққиётига катта ҳисса қўшган. Абу Райҳон Беруний 50 дан ортиқ модданинг
солиштирма оғирлигини ҳозирги замон аниқлаш даражасида ўлчашга пикнометрга ўхшаш махсус
идиш ёрдамида 18 та суюқ модданинг солиштирма оғирлигини аниқлаган”. Абу Райҳон Беруний
атмосфера босимини ўлчайдиган замонига хос бир қанча асбоблар яратди, масалан автомат
суғорғич асбоби ҳозир ҳам паррандачилик хўжаликлари ва бошқа жойларда қўлланилмоқда.
Фавворалардан (фонтан) сувларнинг юқорига отилиб чиқишининг сабабларини Беруний
қуйидагича баён этади:“Агар сув Ер сатҳидан баландроқ сув омборидан олинаётган бўлса,
қисилади ва юқорига отилиб чиқади. Агар сув омбори Ер сатҳидан қуйироқ бўлса, сув тамоман
юқорига кўтарилмайди. Баъзан сув омбори мингларча газ баланд тоғларда бўлганда, ўшанда сувни
қалъаларга ва миноралар тепасига олиб чиқса бўлади”.
Дарёларнинг денгизга қуйиладиган
жойларининг кемалар учун ҳавфли бўлиши, ундаги сувнинг мазасига (чучуклиги) боғлиқлигидир.
Мазали (чучук) сув оғир нарсаларни шўр сув кўтаргандек кўтара олмайди”. Демак, Беруний
суюқликларнинг ўзига ботирилган жисмга нисбатан кўрсатадиган итариш кучи ҳақидаги
Архимеднинг қарашларини шўр ва чучук сувларнинг солиштирма оғирликларини аниқлаш йўли
билан изоҳлайди. Буюк бобокалонларимизнинг табиий фанларни ривожлантиришда қўшган
бебаҳо ҳиссаларини талаба ва ўқувчиларга етказиш уларнинг қалбида буюк аждодларимизга
бўлган меҳр-муҳаббатини оширади, аждодларга муносиб ворис бўлишга ундайди. Уларнинг ҳаёти
ва ижодини ўрганиш, улардан сабоқ олиш талаба ва ўқувчиларнинг онги ва руҳиятини
юксалтиради, айниқса юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.
Буюк боболар руҳига юксак ҳурмат ва эҳтиромда бўлган кейинги авлодлар уларнинг
ишларини муносиб давом эттиришмоқда. Бунга Ўзбекистонда физика ва астрономия тараққиёти
соҳасидаги олиб борилаётган ишлар яққол мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: