“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
143
ОВҚАТЛАНИШ МАДАНИЯТИ ИБН СИНО ТАЛҚИНИДА
М.Давлатова
Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми
Маълумки, инсон ўзига керакли бирон бир буюм ишлаб чиқиши, инсонга хос
ва мос ҳаѐт кечириши учун энг аввало соғлигининг мустаҳкамлигига эга бўлиши
лозим. Чунки, соғлом инсонгина ўзининг табиий ва ижтимоий имкониятларини
ҳаѐтга татбиқ эта олади. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда овқатланиш
маданияти,
экологик таълим-тарбия, жисмоний машқлар муҳим ўрин эгаллайди.
«Рисола фи ҳифзи сиҳҳа» («Соғлиқни сақлаш ҳақида рисола») ибн Синонинг
соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб махсус ѐзилган рисоласи ҳисобланади. Олим
бунда кишиларнинг ювиниш, ҳаммомга тушиш, баданни покиза тутиш, бадантарбия
масалаларига алоҳида эътибор беради. Шу билан бирга, у ейиладиган, ичиладиган
нарсалар, овқатланиш, зулуклар ѐрдами билан ортиқча қонни олдириш, уйқу каби
масалалар ҳақида фикрларини ѐзиб қолдиради. Қомусий олим ўзининг «Сиѐсат ал-
бадан» асарида шароб ичиш натижасида пайдо бўладиган кайфиятлар,
маст кишида
юз берадиган ҳолатлар, шаробнинг заҳарлик хусусияти, агар кўп истеъмол этилса юз
берадиган ўзгаришлар, кўп истеъмол қилинаверилса бора-бора заҳар ҳам овқат
ҳисобига ўтиши мумкинлиги тўғрисида гапирилади. Ушбу рисола унинг «Тиб
қонунлари» асаридан илгари яратилган таълифларидан ҳисобланади. Бу рисола
баъзан «Рисола ал-ҳамрия ва сиѐсат ал-бадан» деб ҳам юритилади. Унинг ўзбекча
таржимаси «Баданни идора қилиш, шаробнинг фазилатлари ва унинг зарарлари» номи
билан нашр этилган. Овқатланиш маданиятининг шаклланишида миллий анъана
ва иқлим шароитларини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу борада Ибн
Сино фикри қуйидагича: «Овқатланишда об-ҳаво
шароитлари, иқлим ҳисобга
олиниши керак. Шимолда яшовчи аҳоли билан жанубда яшовчичилар ҳаѐт
фаолияти ва қувват сарфи бир – биридан фарқ қилади, шунга кўра уларнинг
овқатланиш хусусиятларида ҳам тегишли фарқ бўлиши керак».
Абу Али ибн
Сино ўз асарларида киши организмига ташқи муҳит омилларининг таъсирига ката
аҳамият беради. Инсон нафас оладиган ҳаво, истеъмол қиладиган
сувнинг тоза
бўлиши кераклиги, ҳаво ва сув орқали касалликларнинг юқиши ҳақида қимматли
фикрларни баѐн қилади. Унинг «агар ҳавода чанг ва ғубор бўлмаганда инсон минг
йил яшар эди», - деган фикри ҳали ҳам катта аҳамиятга касб этади. Овқатланиш
маданияти инсон саломатлигини таъминлайдиган муҳим мезон экан,
болага тарбия,
илм беришни у туғилиши биланоқ амалга ошириш лозим. Боланинг ҳар томонлама
соғлом бўлиши, тўғри шаклланиши учун зарур бўлган оқилона овқатланишни унга
ҳомиладорлк давридан бошлаш керак. Бу тўғрида буюк олим шундай дейди: «Тўғри
овқатланиш борасидаги тарбия, саъй-ҳаракатлар инсон боласи туғилмасданоқ
бошланиб, кексалик давригача давом этиши керак». Алома бола тарбиясига кўпроқ
эътибор қаратиш, унга одатни ўргатиш ҳақида қуйидагича фикр билдиради: «Ёмон