TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
145
ФАРОБИЙ УСТОЗ-ШОГИРД МУНОСАБАТЛАРИ ХУСУСИДА
М.Авезова
Бухоро Абу Али ибн
Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми
Маълумки, таълим-тарбия масаласи хамма замонларда хам энг долзарб масала
булиб келган. «Маънавий ва ахлоқий покланиш, иймон, инсоф, диѐнат, ор-номус,
меҳр-оқибат ва шу каби чинакам инсоний фазилатлар ўз-ўзидан келмайди.
Ҳаммасининг заминида тарбия ѐтади». Шунинг учун ҳам кейинги йилларда оила,
маҳалла, фан, таълим сингари социал инстутларни ролини оширишга катта эътибор
қаратилмоқда. Форобий бундан XII аср илгариѐқ таълим-тарбия масаласининг
нақадар долзарблигини таъкидлаган эди. «Тарбия, - деган эди донишманд,- бу –
кишиларга билим бериш йўли билан, уларни ақлли, маданиятли ва ахлоқли қилиш
воситасидир». Форобийнинг таълим-тарбия тўғрисидаги фикрлари миллий доирадаги
чекланган фикр эмас, унинг ғоялари умуммиллий ва умумбашарий характерга,
моҳиятга эга. Донишманднинг фикрича таълим-тарбия икки нарсани ўз ичига олади:
Булардан биринчиси болаларга фан асосларини, яъни назарий билимларни бериш,
иккинчиси, эса тарбия яъни ѐшларга касб - ҳунар ўргатиш, бунинг учун уларда хулқ-
одоб нормаларини шакллантириш ва амалий малакаларни ўргатишдир. «Таълим
фақат сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса амалий иш ва тажриба билан
ўрганишдир, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакаларидан иборат бўлган иш -
ҳаракатга, касб-ҳунарга берилган бўлишидир». «Ёшлар юқорида айтиб ўтилган
нарсалар: касб-ҳунар, иш-тажриба, қаст ва ғайратга эга бўлганлари ва шу нарсаларни
ўз вужудларида сингдирганларидан сўнг, уларни аста-секин эгаллашда юқорилай
борадилар. Шу тартибда болаларга ўргатиш йўли билан улар то камолотга етгунча,
ҳамма шу фазилатлар аниқланади ва тарбия қилинади», - дейди Форобий, у
кишиларга тарбия беришнинг бир неча усулларини ҳам таклиф этган. Улар: ақлий –
интелектуал, жисмоний, эстетик, ахлоқий, ғоявий-сиѐсий тарбия ва бошқалар.
Форобий таълим-тарбия берувчи муаллимлар, устозлар олдига ҳам катта талаблар
қўяди. Таълим-тарбияни амалга оширишда Форобий устознинг, муаллимнинг ўрнига
алоҳида аҳамият берган. Ёш авлод тарбиясида, таълим-тарбия ишларини амалга
оширишда ўқитувчининг ўрни жуда масъулиятли бўлиши керак – «Чунки таълим
тарбия аҳллари ҳам билимларининг даражасига қараб бир-бирларидан фарқ
қиладилар, ортиқ – кам бўладилар» - дейди Форобий. Шу боис уларга таълим-тарбия
бериш ўқитувчидан катта маҳорат, сабр - тоқат талаб қилади, бу иш жуда
маъсулиятли шу билан бирга жуда шарафли иш ҳамдир, ўқитувчи зиммасида ҳамма
вақт шундай юксак вазифа туради. Мутафаккир инсонни ва инсоният жамиятини ҳар
томонлама етук, мукаммал қилиб тарбиялаш учун таълим-тарбия усулларининг ва
воситаларининг ҳамма формаларидан фойдаланиш лозимлигини таъкидлайди. Бундан
ташқари, Форобий ўкитувчи билан ўқувчи яъни устоз-шогирд ўртасидаги инсоний
муносабатларга ҳам эътиборни каратади. У шундай дейди, - «Муаллим шогирдга
Do'stlaringiz bilan baham: |