“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
147
АБДУЛЛА АВЛОНИЙ ТАЪЛИМ – ТАРБИЯ ХУСУСИДА
Г.Қодирова
Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми
Миллий қадриятларимизга ҳурмат билан қараш миллатнинг ўзлигини
англашнинг асосий бўғинидир. Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ»
асарида ўзининг маънавият ва маърифат ҳақидаги
мазмунан бой, серқирра
таълимотида уқтирганидек, маънавият инсонга хос бўлган руҳий ҳолатгина эмас,
балки жамият, давлат, миллат, шахс ривожланиши ва камолотининг асосий омили
ҳамдир. Демак, маънавият инсонга хос фазилат бўлиб, авлодлар мероси ва намунаси,
билим, одоб-ахлоқ, таълим ва тарбия асосида шаклланиб, шахснинг ҳаѐти ва
фаолиятига мақсад ва йўналиш беради. Авлоний фикрича, ахлоқ
инсон маънавияти
шаклланишининг биринчи асосидир. Инсонларни яхшиликка чақирувчи, ѐмонликдан
қайтарувчи бир илм бор, бу – ахлоқдир. Яхши хулқларнинг яхшилиги, ѐмон
хулқларнинг ѐмонлигини далил ва мисоллар билан баѐн қиладиган китоб ахлоқ деб
аталади, дейилади асарда. Авлоний одоб ва ахлоқ ҳақидаги фикрларини тобора
ривожлантириб ва чуқурлаштириб ақл эгаси бўлишни, кийим-кечакларни пок ва тоза
тутмоқни, ғайратли, қаноатли, шижоатли, илмли, сабр-тоқатли, интизомли, виждонли,
ор-номусли, иффатли, шарм-ҳаѐли, идрокли, зукко,
тежамкор, сахий ва кечиримли
бўлишни яхши хулқли деб кўрсатади. Абдулла Авлонийнинг диѐнатнинг кенг ва
чуқур маънолиги хусусида баѐн этган фикр-мулоҳазалари ҳам эътиборга сазовордир:
«Диѐнат муқаддас эътиқоддирки, оламда бундан суюкли нарса йўқдур. Дин ва
эътиқоди саломат бўлмаган кишилар ҳақни ботилдан,
фойдани зарардан, оқни
қорадан, яхшини ѐмондан айира олмас. Бундай кишилардан на ўзига ва на бошқа
кишиларга ва на миллатга тариқча фойда йўқдур». Авлонийнинг маънавий-маърифий
қарашларида тарбиянинг инсон маънавий-ахлоқий камолотидаги роли ва аҳамияти
катта ўрин эгаллайди. «Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ» да таъкидланишича, иймон ва
ҳалоллик, бировнинг ҳақига хиѐнат қилмаслик, сахийлик, хушфеъллик, мардлик,
вазминлик, ҳожатбарорлик, ота-она ва катталарни ҳурмат қилиш
сингари маънавий-
ахлоқий қадрият ва фазилатлар ѐшларда, умуман, ҳар қандай инсонда ўз-ўзидан
шаклланмайди. Оила ота-она, ижтимоий муҳит ва тарбиячиларнинг таъсири бу
масалада салмоқлидир. Инсон шахси шаклланишида тарбия устувор аҳамиятга эга
эканлиги ҳақидаги ғоя маърифатпарвар олимнинг илмий-педагогик меросида
салмоқли ўрин тутади.
Умуман айтганда, тарбия, таълим бериш жараѐни, барча
маърифий тадбирлар мажмуасини ҳам ўз ичига олади. Тарбия таълим бериш билан
уйғунлашгандагина етук маънавиятга замин бўлади. Авлоний инсон маънавий-
ахлоқий камолотида тарбиянинг роли ва аҳамияти беқиѐслигини қайд
этган
эди.»Тарбия бизлар учун ѐ ҳаѐт – ѐ мамот, ѐ нажот – ѐ ҳалокат, ѐ саодат – ѐ фалокат
масаласидур,» деган хулосага келади у. Авлонийнинг ижтимоий-сиѐсий, маънавий-
маърифий
қарашларининг
асоси
ва
моҳиятида
Туркистон
халқларини