www
.
bestpublishing.
org
141
САЛОМАТЛИК АҲМАД ДОНИШ ТАЛҚИНИДА
А.Абдувоҳидов
Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси
Ҳозирги замон турмуш тарзи муносабати билан кўпаяѐтган ғам-ташвишлардан
қутулиш учун одам ўзига ўзи соғлом турмуш тарзини яратиши ва унга амал қилиши керак.
Бунинг учун зарарли одатлардан воз кечиш, қаттиқ руҳий ҳаяжонларнинг олдини олишга
ҳаракат қилиш, овқатланиш, атроф-муҳит, меҳнат қилишнинг оқилона тартибини ишлаб
чиқиш ва унга амал қилган ҳолда экологик вазиятни соғломлаштириш чора-тадбирларини
кўриш лозим. Ҳар бир қурилаѐтган оила бахтли бўлиши, соғлом фарзанд туғилиши учун,
аввало, никоҳланувчилар соғлом бўлмоқлари лозим. Бунинг учун янги оила қураѐтган
ѐшлар аввал тиббий кўрикдан ўтиб, сўнг никоҳланишлари зарур. Чунки айрим кишилар ўз
касалликларини яширишлари, баъзилари ўзларида кечаѐтган хасталик аломатларини
сезмасликлари мумкин. Бундай шароитда янги оила бузилиши ѐки носоғлом фарзанд
дунѐга келиши мумкин. Сиҳат-саломатлик, оила масалалари доимий равишда илғор
мутафаккирларимиз диққат марказида бўлган. Саломатлик масаласи ватандошимиз Аҳмад
Дониш асарларида алоҳида эътироф этилган. Мутафаккир мамлакат гуллаб-яшнаши учун
беш шарт бажарилиши кераклигини айтиб, улардан бири ҳар бир шаҳарда кераклича
шифокорларнинг бўлиши эканлигини таъкидлайди. Мутафаккир шаҳар ва қишлоқларда
санитария ҳолатининг жуда ѐмон эканлиги турли хил юқумли касалликларнинг пайдо
бўлишига сабаб бўлиб, аҳоли ўртасида ўлим кўпайганлигини ҳикоя қилади ва шу ўринда
биринчи навбатда саломатликни асрашни талаб қилади. «Агар,-дейди у,-табиб донишманд
бўлмаса халқ ҳар хил касалларга чалинади ва ҳалок бўлади». «Цивилизация тартиби ва
ўзаро ѐрдам ҳақида» рисоласида адолатли ҳукмдор ҳақида ўз фикрларини баѐн этиб,
бундай киши овқатланиш ва кийиниш одобига эътибор бериши кераклигини таъкидлайди.
Аҳмад Дониш инсон умри ҳақида шундай ѐзади: «Агар инсон овқат истеъмол қилиш
тартиб-қоидаларига, гигиенага амал қилса, у албатта, бир юз йигирма йил ва ундан ҳам
кўпроқ умр кўриши мумкин». Мутафаккир асарларида қаноат қилиш, ҳою-ҳавасга
берилмаслик, нафсга қул бўлмаслик масалалари ҳам асосий ўрин эгаллайди. У «озига
қаноат қилинглар», «тан соғлиғининг қадрини биладиганлар таомни кўп емасинлар», «дунѐ
тўплашга киришганлар ботқоқ лойга ботадилар», «меҳнат ва дам олишни тенг бўлиб олиш
керак», деган фикрларни келтиради. Яъни унинг фикрича барча бойликлар инсониятга
хизмат қилиши, ҳар бир инсон ўзи ва оиласи учун меҳнат қилиши, фарзандларини соғлом
ва бақувват қилиб тарбиялаши лозим. Аҳмад Дониш оила масаласига ҳам алоҳида эътибор
қаратади. Мутафаккир Аҳмад Дониш сўзи билан айтганда «Бузуқчиликка олиб борадиган
ишқ-муҳаббатнинг маданиятга зарба бериши шубҳасиздир». Унинг фикрича, оила қуриш
жараѐнида йигит билан қиз бир-бирининг хулқ-атворини билиши жуда муҳим омил.
Турмуш маданияти ҳақида сўз борар экан, у қиз кўнгил қўйган йигит ҳурматли, обрўли,
эзгу ишлари билан барчага манзур киши бўлиши кераклигини таъкидлайди. Оила
қураѐтган ҳар иккала томон элда ҳурматли кишилар бўлсагина, уларнинг муҳаббати ғалаба
Do'stlaringiz bilan baham: |