С.Ҳакимова
Бухоро Абу Али ибн Сино
номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси
Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунларданоқ
келажагимиз пойдевори бўлган ѐшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда
соғлом ижтимоий-руҳий муҳитни яратиб беришга катта аҳамият берди. Чунки ѐшлар
маънавиятини юксалтирмасдан туриб, халқимиз ҳаѐти ва турмуши юксалишида ҳамда
мамлакатимиз тараққиѐтида муваффақиятларга эришиш қийин. Қолаверса, маънавият
давлат аҳамиятига молик масалага айланди. Қотиб қолган фикрлаш тарзини тубдан
ўзгартириш, эскича фикрлашдан бутунлай воз кечиш ҳақида гап кетар экан, талаба
ѐшларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш орқали маънавий-ахлоқий
тарбияга алоҳида эътибор бериш масаласи кўтариляпти. Маънавияти қашшоқ ѐки
маънавиятдан маҳрум бўлган одамда бирор нарса кутиш асло мумкин эмас. Чунки у
яхшилик ва эзгулик ҳақида умуман ўйламайди. Атрофга ва ҳатто ота-онаси,
қариндош-уруғлари тақдирига ҳам бефарқ, лоқайд ҳолда шунчаки яшайди. Юксак
маънавиятли инсон бугунги кун ва келажак ҳақида фикр юритади, шунингдек келгуси
ҳаѐт ва турмушнинг равнақи учун ўз ҳиссасини қўшишга интилади. Зотан, ѐш
мустақил мамлакатимизнинг келажаги учун маънавияти юксак, баркамол инсонлар
зарур. Тўғри йўлга қўйилган амалий тарбия миллий истиқлол мафкурасини,
маърифий-маънавий, маданий тараққиѐт йўлидаги барча ишларни амалга оширишни
кафолатлайди. Ҳақиқатан ҳам маънавият, маърифат ва маданиятни юксалтиришда,
асосан, соғлом муҳит муҳим роль ўйнайди. Соғлом муҳит барча ишларнинг тўғри ҳал
қилинишига, мақсад ва вазифаларнинг тўла амалга ошишига имконият яратади.
Соғлом муҳит, айниқса, таълим-тарбия муассасалари учун зарурий муҳим
шартлардан биридир. Дарҳақиқат, соғлом муҳитда соғлом авлод тарбияланади.
Халқимиз беҳуда ―Қуш уясида кўрганини қилади‖ деган эмас. Ёшлар уйида, таълим
муассасасида кўрган-билган ва тинглаган ўгитлари, олган сабоқлари таъсирида
камолга етади. Бу масалада юртбошимизнинг қуйидаги сабоғи ибратлидир: ―Биз
соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда, фақат
жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар
руҳида камол топган инсонни тушунамиз‖.
Бу фикрлардан кўриниб турибдики,
шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғояларни онгига сингдириб олган ѐшлар юксак
маънавиятли кишилардан ҳисобланади. Зотан, таълим муассасасида якдиллик,
уюшқоқлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик муҳим роль ўйнайди. Ёшларни маънавий
баркамол инсон қилиб тарбиялашда барча тарбия воситаларини сафарбар этиш лозим.
Ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳалари қатори таълим тизимининг ислоҳ этилиши
миллат тафаккурини уйғотиш, халқ онгини ўзгартириш, миллий ўзликни англатишга
қаратилган эди. Бу эса, фақат таълим-тарбия жараѐни орқали амалга оширилади.
Баркамол авлод тарбиясида таълим муассасалари, оила, нодавлат нотижорат
Do'stlaringiz bilan baham: |