Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

комплекс 
таъсир кўрсатиш
зарур.


81 
5.3. Муайян ҳаѐтий вазият 
Жиноят содир этишдан олдин шахс тушиб қолган муайян ҳа-
ѐтий вазиятга таъсир кўрсатиш шахснинг ижтимоий муҳит би-
лан ўзаро таъсирининг жиноятга яқин бўғинидир.
Бундай вазият шахснинг муайян жиноят содир этиш қоби-
лиятини узил-кесил рўѐбга чиқаради. 
Вазият – муайян муносабатларни, ҳолатни юзага келтирувчи 
шарт-шароитлар мажмуи ѐки уйғунлигидир. Криминологияга 
татбиқан муайян ҳаѐтий вазиятни жиноий қилмиш содир этиш 
вақтида шахснинг хулқ-атворига бевосита таъсир кўрсатувчи 
объектив ҳолатлар мажмуи деб таърифлаш мумкин. Бошқача 
айтганда, бу ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ѐки ҳаракат-
сизлик) содир этишга аҳдни узил-кесил вужудга келтирган ва-
зият ѐки ҳолатдир.
Бунда вазиятнинг таъсири ҳар хил бўлиши мумкинлигини 
эътиборга олиш лозим. Масалан, вазиятнинг таъсири кучли 
бўлиши ҳам (зарурий мудофаа доирасидан четга чиқиб, қасддан 
одам ўлдириш), унча кучли бўлмаслиги ҳам (бировнинг яхши 
сақланмаѐтган бойлигини ўғирлаш), умуман сезилмаслиги ҳам 
(олдиндан тайѐрланган тамагирлик ниятида одам ўлдириш) 
мумкин. Бундан ташқари, энг мушкул вазиятда кўпгина фуқа-
ролар қонунни бузишдан ўзини тийиши мумкинлигини ҳам 
эътиборга олиш лозим.
Одамнинг ҳар қандай қилмиши бу ташқи муҳитга оддий му-
носабат билдириш эмас. Муайян ҳаѐтий вазият ҳаракатга ўз ҳо-
лича эмас, балки шахс билан ўзаро таъсирга киришиш орқали 
туртки беради, унинг ўзига хос хислатлари ва ижтимоий хусу-
сиятлари орқали амалда намоѐн бўлади.
Муайян ҳаѐтий вазият тушунчасини «жиноят содир этиш ва-
зияти» тушунчасидан фарқлаш лозим. Улар ўртасидаги фарқ 
шунда кўринадики, муайян ҳаѐтий вазият, жиноят содир этишга 
аҳдни белгиловчи ҳолатлар мажмуи сифатида, жиноят содир 
этишдан олдин юзага келади, жиноят содир этиш вазияти эса 
шахснинг хулқ-атворига жиноий ниятни амалга оширишга Ки-
ришилган пайтдан то у тугаллангунга қадар таъсир кўрсатувчи 
ҳолатлар мажмуини ўз ичига олади.
Ҳаѐтда жиноят содир этиш пайтида (эҳтиѐтсизлик орқасида 
жиноят содир этишда) бу икки вазият мос келиши мумкин. Ле-


82 
кин аксарият ҳолларда кўрсатиб ўтилган вазиятлар мазмунини 
белгиловчи ҳолатларнинг мазмуни ўзига хос кўриниш ва хусу-
сиятларга эга эканлиги билан тавсифланади.
Муайян ҳаѐтий вазиятнинг мазмуни ва чегаралари ҳар хил 
бўлиши мумкин. Вазият жуда катта мезонларни қамраб олиши 
(геноцид) ѐки автобус бекати доираси билан чегараланиши 
(безорилик), бир неча секунд ичида рўй бериши (транспорт во-
ситасида одам уриб кетиш) ѐки бир неча йил давом этиши (ўзи-
ни ўзи ўлдириш даражасига етказиш, қийнаш) мумкин.
Муайян ҳаѐтий вазият амалда рўй берган воқеалар билан 
белгиланадиган объектив мазмунга ҳамда субъектив мазмунга 
(ушбу воқеаларнинг одам онгидаги инъикоси) эгадир.
Баъзи бир муаллифлар жиноий хулқ-атворни вазиятга нотўғ-
ри муносабат натижаси сифатида тавсифлайдилар. Ҳуқуқ ва ах-
лоқ нормалари нуқтаи назаридан, жиноятчининг хулқ-атвори 
чиндан ҳам нотўғридир. Лекин аксарият ҳолларда бундай хулқ-
атвор ҳуқуқбузарнинг объектив ҳолатларга бўлган субъектив 
муносабатига мос келади. Юзага келган вазиятга нисбатан ўз 
муносабатини билдирар экан, шахс ўз феъл-атвори ва қарашла-
рига мувофиқ тарзда ҳаракат қилади.
Муаммоли вазият - ҳаѐтда кенг тарқалган ва умумий эътироф 
этилган вазиятдир. Субъект ўз олдига қўйган мақсадга эришиш 
йўлида мавжуд бўлган тўсиқ муаммоли вазият сифатида таъ-
рифланади. Эҳтиѐтсизлик орқасида жиноят содир этишда му-
аммоли вазият катта роль ўйнайди. Бундай вазиятлар фавқулод-
да ҳолларда юзага келади ва субъект ўз ҳаракатлари ва қарорла-
рининг моҳиятини англаб етиши учун унда вақт етишмаслиги 
билан тавсифланади. Муаммоли вазиятга кўпинча зарарли оқи-
батларга сабаб бўлиш имконияти нуқтаи назаридан хавфли ва-
зият сифатида қаралади. Табиий кучлар (довул, ер қимирлаши, 
қор ѐки тоғ кўчкиси ва ҳ.к.) вазиятнинг хавфлилик манбалари 
бўлиши мумкин. Ўз-ўзидан равшанки, бундай воқеалар рўй бер-
ганлиги учун ҳеч ким жавобгар бўлмайди, лекин одамлар маз-
кур воқеалар шароитида нотўғри ҳаракат қилганлиги, муайян 
эҳтиѐт чораларини кўрмаганликлари учун жавобгар бўлишлари 
мумкин. Вазиятнинг хавф туғдиришига учинчи шахсларнинг 
ҳаракатлари (масалан, йўловчилар ва ҳайдовчиларни огоҳлан-
тириш чораларини кўрмасдан йўлни таъмирлаш) сабаб бўлиши 
мумкин. Хавф субъектнинг ўз ҳаракатлари (масалан, йўлда ҳа-


83 
ракатланиш тезлигини ошириш) натижасида туғилиши ҳам 
мумкин.
П.С.Дагель кўпгина хавфли вазиятларга хос бўлган омиллар-
ни санаб ўтади:
а) кутилмаганда зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 
йўналтирилган табиий кучлар; 
б) субъектнинг изчил фаолиятига физик жиҳатдан монелик 
қилаѐтган омиллар (транспорт ҳаракатига халақит бериш); 
в) субъектнинг эътиборини чалғитувчи омиллар; 
г) зарар объектларининг ҳимоясизлигига имконият яратувчи 
омиллар; 
д) транспорт ҳаракат йўналишида жабрланувчиларнинг 
бўлиши.
1
Н.А.Игнатов маълумотларига кўра, ҳатто тажрибали ва ин-
тизомли ҳайдовчилар ҳам танг ҳолатларга тушиб қолади (куни-
га 3-15 марта). Тўғри, улар одатда бу вазиятлардан муваффа-
қиятли чиқади.
Муаммоли (объектив тарзда хавфли) вазиятлар баъзан ҳуқуқ-
ни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий фаолиятида ҳам 
(масалан, жиноятчини ушлаш тўғрисида сўз юритилган ҳоллар-
да) юзага келади.
Жиноят содир этишга (айниқса, эҳтиѐтсизлик орқасида жи-
ноят содир этиш ҳолатларига) об-ҳаво, кун вақти (эрталаб, чош-
гоҳ, кечқурун, тун ва ҳ.к.) каби вазият омиллари таъсир кўрсат-
иши мумкин.
Масалан, куннинг қоронғи вақтида ҳаракат кундузгидан бир 
неча баравар кам бўлишига қарамай, барча йўл-транспорт ҳоди-
саларининг 60% га яқини рўй беради.
Муайян ҳаѐтий вазиятлар конфликтли бўлиши мумкин. Кон-
фликтли вазият деганда қарама-қарши манфаатлар, қарашлар ва 
интилишлар тўқнашуви рўй берадиган, тарафлар ўртасида зид-
дият юзага келадиган вазият тушунилади. Конфликтли вазиятда 
бўлажак жиноятчи ва бўлажак жабрланувчи ѐки бўлажак жино-
ятчи ва ҳокимият органларининг вакили ва ҳоказолар тарафлар 
сифатида иштирок этади. «Қатъий рақобатли» ва «ноқатъий 
рақобатли» конфликтли вазиятлар варқланади. «Қатъий рақо-
батли» конфликтли вазиятларда иштирокчиларнинг манфаатла-
ри бир-бирига мутлақо тескари бўлади ва бир тарафнинг ютиб 
1
Дагель П.С. Неосторожность. – М., 1977.


84 
чиқиши иккинчи тарафнинг ютқазишини англатади. «Ноқатъий 
рақобатли» конфликтли вазиятларда шундай қарама-қарши 
манфаатлар бирлашуви рўй беради.
Конфликтларнинг ички ва ташқи томони фарқланади.
Ташқи томондан конфликт – икки кучнинг қарама-қарши-
лигидир. Ички томондан эса, конфликт ҳар хил ахборот тизим-
ларининг ўзаро нисбати, «рақиблар» хулқ-атвори замирида ѐт-
ган ўзаро боғланган ва бир-бирини тақозо этувчи фикрлаш ма-
салаларининг икки томонлама ечимидир.
Конфликтли вазиятда қарама-қарши томонлар уни ҳал қи-
лишнинг оқилона усулини топишга ҳаракат қиладилар. Бу усул 
рефлексия деб аталади. Рефлексия «рақиб»нинг фикрлари ва 
ҳаракатларини имитация қилишни ва ўз фикрлари ва хулосала-
рини таҳлил қилишни назарда тутади. Шу сабабли конфликт-
нинг ҳар бир иштирокчиси (бўлажак жиноятчи ва милиция хо-
дими) вазиятни нафақат ўз нуқтаи назаридан, балки «рақиб» 
нуқтаи назаридан ҳам баҳолайди. Бу «кураш»да кимнинг «реф-
лексия даражаси» юқори бўлса, ким юзага келган вазиятни 
тўғри англаб етган, ўз рақибини яхши ўрганган бўлса, ўша ғо-
либ чиқади. Рефлексия жараѐнларини ўрганиш ва ҳисобга олиш 
жуда кўп жиноятларни содир этиш механизмининг ичига ки-
ришга ѐрдам беради. Уларни билиш тезкор-қидирув тадбирла-
рини амалга оширишда жиноятларни олдини олиш учун ҳам за-
рурдир. Жиноятчини (айниқса, қуролланган жиноятчини) уш-
лашда рақибнинг «рефлексия даражаси»ни ҳисобга олиш ай-
ниқса муҳимдир.
Муайян ҳаѐтий вазиятлар ҳатто криминоген бўлиши, яъни ўз 
мазмунига кўра жиноий ният ва жиноят мақсадининг шаклла-
нишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай вазиятлар 
одатда «туртки берувчи» ҳолатларни (жабрланувчининг агрес-
сив хулқ-атвори), айрим шахсларнинг нотўғри хулқ-атворини 
(эрнинг сурункали ичкиликбозлиги) ўз ичига олади ва шу боис 
уларни жиноятга туртки берувчи вазиятлар деб номлаш мум-
кин.
Махсус адабиѐтларда жиноятга имконият яратувчи кримино-
ген вазиятлар фарқланади. Улар жиноят содир этишни енгил-
лаштирувчи ҳолатларни (ҳисоб юритишдаги номукаммаллик, 
қўриқлашнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги ва ҳ.к.) ўз ичига 
олади.


85 
Муайян ҳаѐтий вазият таркибий жиҳатдан жиноят содир 
этиш жойи, вақти, иқлим шароити каби омиллардан ташкил то-
пади. Масалан, баъзи бир маълумотларга қараганда, жиноят-
ларнинг 65% га яқини шаҳарларда, 30-35% - қишлоқда, 27% - 
жамоат жойларида содир этилади. Фасл омили нуқтаи назари-
дан, энг кўп жиноят август ойида содир этилади, ушбу кўрсат-
кич бўйича энг қуйи нуқта эса декабрь ойига тўғри келади. 
Баҳор-ѐз ойларида (IV-IX) жиноятларнинг 60% га яқини содир 
этилади. Кундузи барча киссавурликларнинг 60% га яқини, 
квартира ўғриликларининг эса – 40% содир этилади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish