6.3. Криминологияда виктимликнинг олдини олиш
вазифалари
Виктимологик тадқиқотлар жиноятчилик сабаблари ва шарт-
ларини, унинг таркибини ўрганиш, жиноятчиликнинг умумий
салбий оқибатларини баҳолаш имкониятларини сезиларли дара-
жада кенгайтиришга қодирдир. Ҳолбуки, виктимологиянинг
роли ҳозирча муносиб баҳолангани йўқ. Расмий статистик ҳисо-
ботларда жабрланувчилар ҳақида тегишли кўрсаткичлар ҳам
мавжуд эмас. Жабрланувчилар, уларнинг ҳуқуқлари ва бурчла-
ри, уларга етказилган зарарни қоплаш усуллари ва шакллари
тўғрисида қонунлар қабул қилинмаган. Жиноят-процессуал
кодексида жабрланувчилар тўғрисида, жабрланувчилар шахси
ва хулқ-атворини терговда ва судда лозим даражада баҳолаш
тўғрисида махсус бўлим (боблар) мавжуд эмас.
97
Жабрланувчилар шахсини виктимологик ўрганишнинг бош
мақсади огоҳлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан
иборатдир. Бу чора-тадбирлар мажбурий ва тавсиявий хусу-
сиятга эга бўлиши мумкин. Мазкур чора-тадбирлар гуруҳлари-
нинг ҳар бири умумий, группавий (махсус) ва индивидуал
(хусусий) даражаларда намоѐн бўлиши мумкин.
Индивидуал ва группавий даражалардаги мажбурий чора-
тадбирлар жиноят содир этишга туртки берувчи хулқ-атворли
шахсларга нисбатан зарур ҳоларда қонун ҳужжатларида назарда
тутилган шаклларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг
назорат фаолиятини таъминлаш учун қўлланилиши мумкин.
Тавсия кўринишидаги чора-тадбирлар зарур ҳолларда:
1) шахсларнинг муайян гуруҳларига касбий фаолиятда ва
кундалик ҳаѐт фаолиятида шахсий хавфсизликни таъминлашга
объектив тарзда қодир бўлган баъзи бир ахлоқ қоидаларини
тушунтириш;
2) шахсий мол-мулкни ўғрилар, талончилар ѐки фирибгар-
лардан асраш қоидаларини тушунтириш;
3) жиноятчи билан тўқнашган ҳолларда оқилона ҳаракатлар-
ни, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига муро-
жаат қилиш тартибини тушунтириш учун қўлланилиши мум-
кин.
Виктимликнинг олдини олиш муаммоларини муваффақиятли
ҳал қилиш учун қонунчилик базаси, чунончи: жиноятчилик-
нинг, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида, жиноят-
дан жабрланганларни ҳимоя қилиш тўғрисида, етказилган
зарарни қоплаш тартиби ва шартлари тўғрисида қонунлар қабул
қилиш, жиноят, фуқаролик, процессуал ва маъмурий кодекслар-
га тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур.
Шу нуқтаи назардан жаҳон амалиѐти диққатга сазовордир.
1963 йилда Янги Зеландияда жаҳонда биринчи Жиноятлардан
жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисида қонун
қабул қилинди. Тез орада ушбу мамлакат ташаббусига Англия,
Нидерландия, Швеция, Франция, АҚШнинг баъзи бир (12)
штатлари, Канаданинг саккиз вилояти, Австралиянинг беш
штати қўшилди.
1972 йил АҚШда Жиноятдан жабрланганларга ѐрдам кўрса-
тиш тўғрисида федерал қонун қабул қилинди. 1976 йил ГФРда
Зўравонлик жиноятларидан жабрланганларга етказилган зарар-
98
ни қоплаш тўғрисидаги қонун кучга кирди. 1982 йил АҚШда
Жиноятдан жабрланганларни ва гувоҳларни жиноят-ҳуқуқий
ҳимоя қилиш тўғрисидаги федерал қонун қабул қилинди. Маз-
кур қонунга биноан жиноятчининг моддий зарарни қоплаши
мустақил жазо тури сифатида мустаҳкамлаб қўйилди.
1983 йил Европа Кенгашининг Вазирлар Кенгаши Зўравон-
лик жиноятларидан жабрланганларга етказилган зарарни қоп-
лаш тўғрисида Европа конвенциясини қабул қилди. Ушбу кон-
венцияда жиноятлардан жабрланганларга етказилган зарарни
давлат томонидан қоплаш ва мазкур соҳада Европа Кенгашига
аъзо мамлакатларнинг халқаро ҳамкорлиги шартлари ва прин-
циплари белгилаб қўйилди.
1980 йил майда Япония парламенти Жиноятлардан жабрлан-
ганларга пул тўлаш тўғрисида қонун қабул қилди. Бу қонун
1982 йил 1 январдан кучга кирди.
Ҳатто Жанубий Африка Республикасида ҳам жиноятлардан
жабрланганларни ўрганиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш
махсус институти мавжуд.
1979 йил Мюнстерда Жаҳон виктимология жамияти таъсис
этилди, 1980 йил Вашингтонда Жаҳон Конгресси бўлиб ўтди.
99
Do'stlaringiz bilan baham: |