Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Жиноятлар профилактикаси ѐки жиноятларнинг олдини



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

Жиноятлар профилактикаси ѐки жиноятларнинг олдини 
олиш – давлат органлари (шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш органлари), жамоат бирлашмалари, ташкилотлар, 
муассасалар ва фуқароларнинг жиноятлар содир этилиши-
га имконият яратувчи шарт-шароит ва сабабларни ней-
траллаштириш ѐки уларга барҳам беришга қаратилган, ўз 
мазмунига кўра ҳар хил чора-тадбирларни (таъсир кўрса-
тиш чора-тадбирларини) қамраб олувчи, объектив ташқи 
омилларга ва муайян жисмоний шахсларга йўналтирилган 
фаолиятидир.
Профилактика тушунчасига берилган умумий таъриф ҳар 
бир муайян ҳолатда уни жиноятларнинг ҳар хил тоифалари ва 
турларига (давлатга қарши жиноятлар, ўзгалар мулкига қарши 
жиноятлар, шахсга қарши жиноятлар, жамоат хавфсизлигига 
қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ва ҳ.к.) нисбатан, профи-
лактик таъсир кўрсатиш субъектининг ўзига хос хусусиятлари-
ни ҳисобга олган ҳолда, таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари ва 
воситаларидан ѐки профилактика объектининг ўзига хос хусу-
сиятларидан келиб чиқиб муайянлаштириш имконини беради.
7.3. Жиноятларни профилактика қилиш турлари
Жиноятлар профилактикаси умумий тушунчасининг таъри-
фи ва таркиби уни таснифлаш муаммоси билан узвий боғлан-
ган. Ҳуқуқий, шу жумладан криминологияга оид адабиѐтларда 
бундай таснифлашнинг ҳар хил вариантлари таклиф қилинган, 
лекин бу масалага нисбатан бир хил ѐндашув ҳали ишлаб 
чиқилмаган.
В.Ф.Зудин профилактика муаммоларига глобал даражада ѐн-
дашиш ва унинг алоҳида доктринасини ишлаб чиқишни таклиф 
қилади. Унинг фикрича, ғайриижтимоий ҳодисаларни ижти-
моий профилактика қилиш назарияси ва амалиѐти қуйидаги уч 
йўналишда ривожланиши лозим: 
- урушлар, экологик мувозанатнинг бузилишига қарши қара-
тилган ғайриижтимоий ҳодисаларни глобал даражада профи-
лактика қилиш тўғрисидаги таълимотнинг шаклланиши; 


111 
- ижтимоий профилактика умумий назариясининг шаклла-
ниши; 
- ғайриижтимоий ҳодисаларни ижтимоий профилактика қи-
лиш муаммоларини илмий билимларнинг турли тармоқлари ва 
профилактика фаолиятининг шарт-шароитларига кўра тоифа-
лаштириш (давлат-ҳуқуқий, ахлоқий, культурологик ва бошқа 
йўналишлар).
1
Г.А.Аванесов ўзининг «Криминология ва ижтимоий профи-
лактика» китобида ижтимоий профилактика концепциясини ил-
гари суради. Унинг фикрига кўра, фан сифатидаги ижтимоий 
профилактика салбий ҳодисалар тўғрисидаги умумий таъли-
мотни муайянлаштириш билан шуғулланиши ва уларни барта-
раф этиш йўлларини назарий жиҳатдан асослаб бериши лозим. 
Муаллиф ижтимоий профилактиканинг кенг доирасини, чунон-
чи: 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish