Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

Махсус криминологик профилактика
, кўпгина олимлар-
нинг фикрича, жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи 
шарт-шароит ва сабабларни бартараф этиш ѐки нейтраллашти-
ришга бевосита қаратилган тадбирларни ўз ичига олади.
Профилактиканинг бу икки туридан адабиѐтларда охиргиси 
– махсус криминологик профилактикага муфассалроқ тавсиф 
берилган. Махсус криминологик профилактикани таснифлаш 
замирида ҳар хил мезонлар ѐтади. Г.М.Миньковский унинг ик-
ки асосий белгисини: жиноятларнинг олдини олишга қаратил-
ган тадбирлар хусусиятини (техник, процессуал, ташкилий) ва 
таъсир кўрсатиш объектларини кўрсатади.
1
В.Г.Танасевич профилактика фаолиятини таснифлашда қу-
йидаги икки белгидан фойдаланишни таклиф қилади: 
фао-
лиятнинг жиноят-процессуал қонун билан тартибга солин-
ганлик даражаси
(процессуал ва нопроцессуал тадбирлар) ва 
фаолият хусусияти
(муайян шахсга таъсир кўрсатиш чора-
тадбирлари, муайян жиноятнинг олдини олиш чора-тадбирлари 
ва жиноят содир этилишига имконият яратувчи шарт-шароит ва 
сабабларни бартараф этиш чора-тадбирлари)
2
.
А.Э.Жалинский махсус криминологик профилактика тарки-
бини кўриб чиқаркан, унинг қуйидаги белгиларини фарқлашни 
таклиф қилади: профилактика чора-тадбирларини амалга оши-
риш мақсади, усуллари, таомили ва кўникмалар; чора-тадбир-
ларнинг ташкилий шакллари; шарт-шароитлари; огоҳлантирув-
чи самараси.
3
М.М.Бабаев профилактика чора-тадбирларини уларнинг 
таъсир даражасига кўра таснифлашни таклиф қилади: 
- криминоген ҳодисалар ва ҳолатлар юзага келишининг ол-
дини олувчи чора-тадбирлар; 
- криминоген ҳодисалар ва ҳолатларни бартараф этувчи
чора-тадбирлар; 
-криминоген ҳодисалар ва ҳолатларни нейтраллаштирувчи 
чора-тадбирлар; 
1
Миньковский Г.М. Понятие и система мер предупреждения преступности среди молодежи. 
– М., 1971. – 45-б.
2
Танасевич В.Г. К теоретическим основам разработки мер предупреждения преступлений // 
Сов. государство и право, 1964, №6. – 18-б.
3
Специальное предупреждение преступлений. Вопросы теории. – Львов, 1976. – 358-360-б.


114 
- криминоген ҳодисалар ва ҳолатлар юзага келишини қийин-
лаштирувчи чора-тадбирлар.
1
Шундай қилиб, жиноятлар профилактикасини таснифлашда 
турли муаллифлар ҳар хил мезонларга, кимдир – субъектнинг 
ўзига хос хусусиятларига, кимдир – профилактикани амалга 
ошириш усулларининг ўзига хос хусусиятларига, кимдир – 
профилактика чора-тадбирларини ҳуқуқ нормалари билан тар-
тибга солишга, яна кимдир (улар кўпчиликни ташкил этади) – 
профилактика чора-тадбирларининг хусусиятига асосланади.
Профилактика чора-тадбирларини таснифлаш доим изчил ва 
муайян мезонга кўра амалга оширилади. Шу боис энг аввало 
таснифлаш мезонларини таҳлил қилиш лозим.
Танланган мезонга кўра таснифлаш барча ўхшаш ҳолатлар 
ѐки ҳодисаларни қамраб олиши, мезон эса таснифлашни уму-
мийдан хусусийга томон ҳаракат қилиш принципига асосан 
амалга ошириш имконини бериши керак. Бунинг учун индиви-
дуаллаштирувчи белгиларни аниқлаш ва уларнинг ѐрдамида 
таснифлашни амалга ошириш зарур.
Ҳозирги вақтда адабиѐтларда ҳам, ижтимоий субъектларнинг 
амалий фаолиятида ҳам профилактиканинг икки тури: 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish