Pdf-xchange 0 Examples


УМУМТЕХНИКА ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ-



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   253
Bog'liq
konf02

УМУМТЕХНИКА ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ- 
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Запаров А.А. 
Андижон давлат университети 
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Миллий 
ахборот-
коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида” 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори ҳамда ЎзР Олий ва 
ўрта махсус таьлим вазирлигининг 2013 йил 11 июлдаги “Олий таьлим
муассасалари 
профессор-ўқитувчиларининг 
ахборот 
коммуникация 
технологиялари ва чет тилларини ўрганишларини ташкил этиш 
тўғрисида”ги 
250-сонли 
буйруғида 
таъкидлаб 
ўтилганидек, 
мамлакатимизда 
таълим 
тизимини 
ривожлантиришнинг 
асосий 
омилларидан бири ягона ахборот маконини яратишдир. 
Биз олий ўқув юртларида умумтехника фанларини ўқитишда 
AvtoCAD, Microsoft Power Point дастурларини қўллаш бўйича электрон-
услубий қўлланмалар ишлаб чиқдик. Амалий ва лаборатория 
машғулотларида кўп холларда техник асбоб ёки қурилманинг эскизини 
ҳамда техник чизмасини чизиш талаб этилади. Тадқиқотлар талабалар бу 
вазифаларни компьютер ёрдамида тез ва сифатли бажаришларини кўрсатди. 
Бундан ташқари талаба чизмаларга ўзгартиришлар киритиш, уни 
такомиллаштириш ҳамда турли ранглар орқали тасвирлаш имкониятига эга 
бўлади.
Ахборот технологиялари шунингдек, физик-техник жараёнларни 
моделлаштиришда, лабораторияларнинг виртуал стендларини яратишда 
мухим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада олий таълим тизимида умумтехника 
фанларини, ҳусусан “Гидравлика ва гидравлик машиналар” ҳамда 
“Иссиқлик техникаси” фанларини ўқитишда ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланиш ҳақида сўз боради. “Гидравлика ва 
гидравлик машиналар” фанидан тайёрланган виртуал стендда анимациялар 
ёрдамида бирор жараён чизмаси айнан ҳаракатлар кетма-кетлиги тарзида 
берилган. Виртуал стенднинг асосий қисми анимация ва дизайн учун 
мўлжалланган Flash MX таҳрирлаш дастурида, маърузалар Web саҳифа 
кўринишида Dreamweaver дастурида, мавжуд расмлар ва фон қисмлари 
Adobe Photoshop дастурида, дарсликдаги анимациялар эса Flash MX 
дастурида тайёрланган. Анимациялар ёрдамида жараён ёки жараённинг 
бориши айнан ҳаракатлар кетма-кетлиги тарзида берилади. 


301 
“Иссиқлик техникаси” фанини ўқитишда, ҳусусан газ қонунларини 
ўрганишда компьютерлар ва янги ахборот технологияларидан фойдаланиш 
мақсадида Windows тизимида ишловчи замонавий тиллардан бири Visual 
Basic-6.0 да дастур тузилди. Дастур ишга туширилганда экранда қуйидаги 
тасвирлар акс этади. 
Ихтиёрий изожараён тугмаси танланса, шу жараёнга тегишли 
маълумотлар берилади, уларнинг рангли графиклари чизилади ва товланиб 
туради ҳамда шу жараёнга оид тажрибанинг анимацияси тасвирланади. 
Масалан, “Изотермик жараён” тугмаси танланса, биринчи учта 
ойналарда ((p, V), (V,T) ва (p,T) ўқларда) изотермик жараён графиклари 
(изотермалар) намойиш этилади. Тўртинчи ойнада изотермик жараён 
(Бойль-Мариотт қонуни) ҳақида маълумот берилади. Бешинчи ойнада 
температура ўзгармас бўлганда газнинг босими ва ҳажми ўзгарса ҳам 
уларнинг кўпайтмаси ўзгармаслиги намойиш этилади.
Дастурнинг ўзига хос афзаллик томонларидан бири шундаки, талаба 
уни бир неча марта ишга тушириши, кузатиши, ўрганиши ва хулосалар 
чиқариши мумкин. Келгусида дастурга изожараённинг яратилиш тарихи ва 
унга оид тест топшириқлари қўшиш режалаштирилмоқда. 
Ахборот-коммуникация 
технологияларидан 
ўқув 
жараёнида 
фойдаланиш машулотлар самарадорлигини оширишидан ташқари қўшимча 
имкониятлар яратади(электрон конференциялар ўтказиш, презентациялар 
намойиш этиш, илмий тажрибалар бўйича маълумотлар бериш ва х.к.). 
Умумтехника фанлари бўйича ўқув материалини биз тавсия қилаётган 
усулубда ўқитилса билимларни талабалар томонидан ўзлаштирилиши 
осонлашади ҳамда яшовчанлиги узаяди. 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish