Техник фанларнинг амалий ва лаборатория машғулотларида замонавий таълим технологиялар тадбиқИ



Download 403,13 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi403,13 Kb.
#271703
  1   2
Bog'liq
мақола академия2


ТЕХНИК ФАНЛАРНИНГ АМАЛИЙ ВА ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАДБИҚИ
АБОНЕНТЛАРГА ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ УСУЛЛАРИ БЎЙИЧА ЎҚУВ ЛАБОРАТОРИЯ СТЕНДИ

Д.М. Матқурбонов (ТАТУ, ассистент, dilshod91_93dn@mail.ru +998909483101)


Мамлакатимиз ривожланишининг муҳим шарти замонавий иқтисодиёт, фан, маданият, техника, технология ривожи асосида кадрлар тайёрлашнинг такомиллашган тизимининг амал қилишига эришишдир.


“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуаларини яратиш ва ўқув –тажриба жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш” умумий ўрта таълимнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган эди.
https://mudofaa.uz/6124/
https://www.xabar.uz/texnologiya/harbiylardan-akt-sohasi
Замонавий ўқитиш технологиялари – мажмуавий интерактив тизимлар бўлиб, улар ўз ичига таълим мақсадлари билан белгиланган касбий кўникма ҳамда билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган операция ва ҳаракатларнинг тартиблаштирилган тўплами тушунилади.Таълимни ахборотлаштиришда, бўлажак кадрларнинг ахборот ва коммуникацион технологияларни ўзлаштиришлари билан бир қаторда, аниқ фан соҳасида кадрлар тайёрлашни ахборот ва коммуникасион технологияларни коммуникацион технологиялари воситалари ёрдамида жадаллаштириш лозим.
Технологияларни қўллаганда, ўқувчи билимини кузатиш, уларнинг ўсишидаги муҳим нарсаларни жамиятда вужудга келган асосий ғоялар билан таққослаш, уларнинг ривожланиш йўллари ва усулларини аниқлаш, мосини танлаш, турли воситалар, тарбиявий таъсир кўрсатиш усулларининг ўзаро бир-бирига ўтиши диалектикасини чуқур таҳлил қилиш ишларига аҳамият беришимиз керак. Таълим технологиялари қуйидаги йўналишларга бўлинади:

  • Замонавий –анъанавий ўқитиш элементларидан фойдаланиладиган

педагогик технологиялар;

  • Педагогик жараёнда шахсга йўналтирилган педагогик технологиялар;

  • Ўқувчилар фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш асосидаги педагогик технологиялар;

  • Ўқув жараёнини самарали бошқаришга асосланган педагогик технология;

  • Ривожлантирувчи таълим технологиялари;

  • Хусусий ўқув предметларига тегишли технологиялар.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, талабаларга билим беришда замонавий педагогик технологиялар ва мультимедиа қўлланмалардан фойдаланиш, талабаларни ўқитишга ундайдиган, соҳада мавжуд муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, талабалар билан индивидуал ишлаш, эркин мулоқот юритишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, илмий изланишга жалб қилиш ва бошқа тадбирлар таълим устуворлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масаласидир.


Техник фанлар бўйича назарий ва амалий дарсларни ташкил этиш жараёнида замонавий педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан фойдаланиш ўрганилаётган мавзунинг янада кенг қамровли тушиниб олишига, билим, кўникма ва малакаларнинг мустаҳкамланишига олиб келади.
Юқорида келтирилган маълумотларни этиборга олган ҳолда, техник фанларнинг таркибига кирувчи “Компьютер тармоқлари” фанининг амалий ва лаборатория машғулотларида замонавий таълим технологиялар тадбиқини кўриб чиқамиз.
“Компьютер тармоқлари” фани бўйича физик асбоблар ва қурилмалар билан шахсан танишмасдан ва уларда ишлаш кўникмаларини шакллантирмасдан туриб, етук мутахассисни тайёрлашни тасаввур қилиш қийин. Масофавий таълимни ташкил этиш шароитларида лаборатория практикумининг анъанавий шакллари фойдаланувчи (талаба-тажриба ўтказувчи)нинг моделлаштириш муҳити билан самарали интерфаол ўзаро алоқаларига эришиш йўлида аппаратли-дастурли (техник) воситалар, компьютер графикаси ва анимациялардан фойдаланиб, физик тажрибани имитация қилиш ҳамда математик моделлаштириш технологиясидан фойдаланувчи, виртуал лабораториялар билан тўлдиради.
Шу муносабат билан, “Компьютер тармоқлари” фанини ўрганишда тармоқ технологиялари, тармоқ топологиялари ва уларда қўлланилувчи протоколлар, маълумот алмашиш жараёнлари, маълумот узатишда тармоқ муҳити ва унинг ҳарактеристикасининг ўрни, маълумот узатишда тезлик ва унга таъсир қилувчи омиллар, уларни бартараф этиш йўналлари, тармоқ самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш методларини тушуниш учун замонавий педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. Техник маълумотга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашда техник обектлар лойиҳасини ўрганиш бўйича лаборатория ишлари катта аҳамиятга эга. Шу мақсадда махсус ўқув хоналари яратиляпти. Аммо уларни яратиш узоқ вақтни, жиҳозлаш ва таркиби эса – катта моддий ресурсларни талаб қилади. Таълим жараёнида виртуал хоналардан фойдаланиш ҳақиқий ўқув хоналаридан фойдаланишни бутунлай четлаштирмайди. Лекин, бундай машғулотларнинг электрон кўриниши қуйидагиларга имкон беради:

  • талабаларнинг ўқув ишларида фаолликлари ва мустақилликларини оширади;

  • ўқув материалининг мултимедиа кўринишидалиги билан уни қабул қилишни осонлаштиради;

  • ҳар бир талабанинг материални ўзлаштириши бўйича тўлиқ назоратни таъминлайди;

  • талабалар ўқув фанига доир материаллар билан мустақил ишлашга, изланишга, ўқитишнинг самарали шакл ва услубларидан ижодий фойдаланишга одатланиб боради.

Бундай жараёнларни талаба англаб этиши ва ўз фикрига эга бўлиши учун амалий ва лаборотория машғулотларда Cisco Packet Tracer ва GNS дастурлари ёрдамида мавжуд қурилмаларнинг виртуал шакли билан лаборатория шароитида ишлашни ташкил этиш ҳамда керакли тармоқ топологияларини қуриш, қурилган тармоқ топологиясида қўлланилувчи тармоқ қурилмалари – коммутатор, маршрутизатор, консентратор, сервер, абонент қурилмалари билан танишиш, уларнинг имкониятлари ва уларнинг тармоқдаги ўрни ва вазифасини билиш ҳамда уларда ишлашни ўрганиш орқали ўқув жараёнларни олиб бориш натижасида университетда ёки ўз малакасини ошириш учун ҳаракат қилаётган ёш мутахассисларга ўз устида ишлаш учун анча самарали хисобланади. Ўқув жараёнини жадаллаштириш ўзининг объектив ва субъектив қонуниятларига эга ва ўзига хос воситалар орқали амалга оширилади. Талабанинг мустақил билиш фаолиятини қайтаришга асосланган усулга ўтказувчи ва бошқарувчи каби ҳаракат қиладиган билиш фаолиятини фаоллаштирадиган механизмнинг таркибий қисми айнан ушбу воситалар ҳисобланади.


Умуман олганда, ҳозирги кунда инновацион технологиялар, ахборот технологиялари ўқитишнинг асосий воситалари бўлиб хизмат қилмоқда. Чунки буларнинг қўлланилиши талабаларнинг ўқув жараёнига фаол жалб қилинишини таъминлайди.
Шунинг учун таълим технологиялари базасида комплекс ўқитиш воситалари концепцияси ишлаб чиқилиш зарур бўлиб, мазкур концепция доирасида янги ахборот технологияларини қўлланилиши ўқув жараёнини самарали бўлишига олиб келади.



Download 403,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish