Pdf-xchange 0 Examples


ЁШЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   253
Bog'liq
konf02

ЁШЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА 
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ 
Аҳмадалиева Н. 
АДУ қошидаги 3-Академик лицей 
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисда"ги қонуни ва 
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" (1997 йил) ҳамда "Ўзбекистон 
Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисидаги 
қонун" (2016 йил) мазмунида ўз аксини топган ғоялар инсонни 
интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш ўқувчиларда 
соғлом турмуш тарзини шакллантириш имконини берувчи энг мақбул йўл 
эканлигини ифода этади. 
Бугунги кунда таълим муассасаларида таълим беришнинг замонавий 
усулларини такомиллаштириш ва амалга ошириш энг долзарб муаммолар-
дан бири ҳисобланади. Таълим-тарбиянинг барча жараёнлари ҳар томонла-
ма ривожланган шахс тарбиясига қаратилади, биринчи навбатда бу дарс 
жараёнида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам, ҳозирги шароитда дарс-
нинг тарбиявий аҳамиятини ошириш масаласи-таълим муассасаси ва ўқи-
тувчи олдида биринчи даражали вазифа қилиб қўйилмоқда. Фанларни ўқи-
тишда таьлим самарадорлигига эришишда кўп жиҳатдан ўқув жараёнини 
тўғри режалаштириш, ташкил этиш ва амалга оширишга боғлиқдир. 
Таьлим бериш жараёнида таьлим мақсадини амалга оширишда ахбо-
рот технологияларининг усулларидан, турли методлардан фойдаланиш 
кўзланган мақсадга эришишга олиб келади. Жумладан, маьруза, намойиш, 
аудио, визуал усул, баҳс-мунозара, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, 
ишбоп ўйин, ролли ўйин, муаммоли вазият ва давра суҳбатларидан 
фойдаланиб, ўқувчиларда ўз соғлиги ҳақида қайғуриш ҳамда соғлом 
турмуш тарзига амал қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш мумкин. Ахборот 
технологияларидан фойдаланиш жараёнида билим олувчининг ёши, дарсга 
тайёргарлик даражаси, жамоадаги ўзаро муносабатлари, ўз–ўзини 
бошқариш қобилиятларини эътиборга олиш лозим. 
Педагог шуни ёдда тутиши лозимки, билим олувчининг 
ўзлаштириш даражаси ўқитиш методларининг таъсир даражасига боғлиқ 


304 
бўлади. Тажрибалардан шу нарса маълумки, ахборот технологияларидан 
фойдала-ниб дарс ўтилганда билим олувчининг ўзлаштириш даражасига, 
ўқитиш методларининг таъсир даражаси қуйидагича: 
- маъруза эшитиш орқали 5%; 
- ўқиш орқали 10% 
- аудио визуал усул, намойиш орқали 20% 
- баҳс – мунозара, муҳокама қилиш орқали 40% 
- кичик гуруҳларда ишлаш, лойиҳалаш мустақил ўқиш, таҳлил ва 
муҳокама қилиш, ҳимоя ва намойиш қилиш орқали 75% 
- йўналтирувчи матн, муаммоли вазият, бошқаларни ўқитиш орқали 
берилаётган ахборотни 90% эсда сақлаб қолиш мумкин. 
Ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини тўғ-
ри лойиҳалашга ўқув материалларининг мазмуни билим олувчилар онгига 
тез, осон сингдиришга эришилса, маълумотлар уларнинг хотирасида узоқ 
вақт сақланади. 
Маълумки, хар қандай технология таълимнинг янги мазмунини 
шакллантирувчи таълим тамойилларига асосланади ва таълим олувчи 
шахсни тарбиялаш унда меҳнат ва муайян йўналишларда касбий кўник-
маларни ҳосил қилишга йўналтирилади. 
Ўқитувчи билан талаба орасидаги муносабат эришилган ютуқлардан 
завқланиш ўқув фаолиятига маъсулиятли ёндашиш ҳамда ўзаро ҳамкор-
ликда ижодий фаолиятни йўлга қўйишга ундаши керак. Бу эса педагог 
таъсирини ташкил этиши учун зарур бўлган ўзаро алоқа воситаси, 
“кўприк”ни вужудга келтиради. Ахборот технологияларини ўқув жараё-
нига фаол тадбиқ этиш ҳисобига таълим жараёни рағбатини (мотивацияли) 
кучайтирилиши мумкин. Ахборот технологиялар турларини танлаш шакл-
ланаётган билим, кўникма ва малакалар ташкил этилаётган дарсларнинг 
шакли қўлланилаётган методлар ва методик усулларнинг хусусиятига 
боғлиқ. Ахборот технологияларни ишлаб чиқишнинг аналитик босқичида 
таълим мазмуни ҳамда машғулотнинг умумий, аниқ мақсадига эришиши 
учун таълимнинг ташкилий шаклини танлаш мақсадга мувофиқдир. 
Ахборот технологияни амалиётга тадбиқ этишнинг концептуал – 
педагогик босқичида таълим консепциялари, таълим тизими босқичларида 
назарда тутилган асосий ғоялар, умумий хулосалар ҳисобга олинади. 
Модулнинг таркибий тузилиши умумий ўрта таълим, академик- 
лицей, касб-ҳунар коллежи, бакалаврият, магистратура, умуман социум-
нинг таркиби сифатида ифодаланади. Бу айниқса, босқичли таьлим тизи-
мининг алоҳида элементлари учун характерлидир. Педагогик ва ахборот 
технологияларини амалиётга тадбиқ этишнинг мақсадли босқичида таьлим 
муассасаси (умумий ўрта таьлим, академик лицей, касб-хунар коллежи, 
институт ёки универиситет)нинг узоқ муддатга мўлжалланган мақсади, 
таьлим соҳалари ва шу блокдаги алоҳида олинган ўқув предмети тарки-
бидаги аниқ бир блокнинг аниқланиши ҳисобга олинади. Ахборот ва педа-


305 
гогик технологияларини амалда қўллашнинг мазмунли босқичида таьлим 
соҳалари, муайян блок тизимидаги ўқув предметлари мазмунини танлаш 
тамойиллари, алоҳида элементлар, яъни аниқ ўқув идентификация пред-
метлари моҳиятини ёритувчи йирик мавзуларда акс эттириши керак. 
Ахборот технологияни амалда қўллашнинг жараёнли босқичида ўқитув-
чининг вазифалари шунингдек, ўқувчилар томонидан ўқув фаолиятини 
ташкил этишда йўналтирилган таьлим тури, методлари намоён бўлади. Бу 
жараёнда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг демок-
ратик тамойили, самарали усул, ташкилий шакл ва таълим воситаларининг 
танланишига алоҳида урғу берилади.
Умумлашган педагогик технологиялар маьлум психо-педагогик 
асосларда қурилган “синтетик назария” сифатида қаралади. Амалий ва 
педагогик технологиялар олдиндан режалаштирилган натижага эришиш 
мақсадида тайёргарлик жараёнини лойиҳалаш муаммосини методик жи-
ҳатдан ҳал этишга йўналтирилади.
Шунингдек, аввалдан лойиҳалаштирилган таьлим жараёнининг педа-
гогик технологияси ўзида таьлим мақсади, мазмуни, шакл, методлар, воси-
талар мазмуни, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиш 
имкониятлари ҳамда якуний натижага эришишини таьминловчи мажмуани 
мужассамлаштиради. 
Соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун қуйидаги ишлар амалга 
оширилиши лозим: 
- ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан 
ўқитувчи-тарбиячиларнинг илмий-методик тайёргарлигини ошириш-ни 
такомиллаштириш ҳамда жадаллаштириш; 
- бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи шакл-
лантиришлари юзасидан махсус курсларида гигиена бўйича билим-ларини 
оширишни йўлга қўйиш; 
- таълим муассасаларининг йиллик режасида гуруҳ ўқувчиларида соғ-
лом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда унинг самарадорлигини 
оширишга қаратилган масалаларни киритилиши; 
- ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнида, фан 
ва 
касб-ҳунар 
ўқитувчиларида 
илмий-методик 
жиҳатдан 
талаб 
даражасидаги тайёргарлик ҳамда юқори даражадаги педагогик маҳо-ратга 
эҳтиёж сезилади. Мазкур жараёнда энг аввало, ўқитувчининг ўзи ўқувчига 
намуна бўла олиши муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish