304
бўлади. Тажрибалардан шу нарса маълумки, ахборот технологияларидан
фойдала-ниб дарс ўтилганда билим олувчининг ўзлаштириш
даражасига,
ўқитиш методларининг таъсир даражаси қуйидагича:
- маъруза эшитиш орқали 5%;
- ўқиш орқали 10%
- аудио визуал усул, намойиш орқали 20%
- баҳс – мунозара, муҳокама қилиш орқали 40%
- кичик гуруҳларда ишлаш, лойиҳалаш мустақил ўқиш, таҳлил ва
муҳокама қилиш, ҳимоя ва намойиш қилиш орқали 75%
- йўналтирувчи матн, муаммоли вазият, бошқаларни ўқитиш орқали
берилаётган ахборотни 90% эсда сақлаб қолиш мумкин.
Ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини тўғ-
ри лойиҳалашга ўқув материалларининг мазмуни билим олувчилар онгига
тез, осон сингдиришга эришилса, маълумотлар уларнинг хотирасида узоқ
вақт сақланади.
Маълумки, хар қандай технология таълимнинг янги мазмунини
шакллантирувчи таълим тамойилларига асосланади ва таълим олувчи
шахсни тарбиялаш унда меҳнат ва муайян йўналишларда касбий кўник-
маларни ҳосил қилишга йўналтирилади.
Ўқитувчи билан талаба орасидаги муносабат эришилган ютуқлардан
завқланиш ўқув фаолиятига маъсулиятли ёндашиш ҳамда ўзаро ҳамкор-
ликда ижодий фаолиятни йўлга қўйишга ундаши керак. Бу эса педагог
таъсирини ташкил этиши учун зарур бўлган ўзаро алоқа
воситаси,
“кўприк”ни вужудга келтиради. Ахборот технологияларини ўқув жараё-
нига фаол тадбиқ этиш ҳисобига таълим жараёни рағбатини (мотивацияли)
кучайтирилиши мумкин. Ахборот технологиялар турларини танлаш шакл-
ланаётган билим, кўникма ва малакалар ташкил этилаётган дарсларнинг
шакли қўлланилаётган методлар ва методик усулларнинг хусусиятига
боғлиқ. Ахборот технологияларни ишлаб чиқишнинг аналитик босқичида
таълим мазмуни ҳамда машғулотнинг умумий, аниқ мақсадига эришиши
учун таълимнинг ташкилий шаклини танлаш мақсадга мувофиқдир.
Ахборот технологияни амалиётга тадбиқ этишнинг концептуал –
педагогик босқичида таълим консепциялари, таълим тизими босқичларида
назарда тутилган асосий ғоялар, умумий хулосалар ҳисобга олинади.
Модулнинг таркибий тузилиши умумий ўрта таълим, академик-
лицей, касб-ҳунар коллежи, бакалаврият,
магистратура, умуман социум-
нинг таркиби сифатида ифодаланади. Бу айниқса, босқичли таьлим тизи-
мининг алоҳида элементлари учун характерлидир. Педагогик ва ахборот
технологияларини амалиётга тадбиқ этишнинг мақсадли босқичида таьлим
муассасаси (умумий ўрта таьлим, академик лицей, касб-хунар коллежи,
институт ёки универиситет)нинг узоқ муддатга мўлжалланган мақсади,
таьлим соҳалари ва шу блокдаги алоҳида олинган ўқув
предмети тарки-
бидаги аниқ бир блокнинг аниқланиши ҳисобга олинади. Ахборот ва педа-
305
гогик технологияларини амалда қўллашнинг мазмунли босқичида таьлим
соҳалари, муайян блок тизимидаги ўқув предметлари мазмунини танлаш
тамойиллари, алоҳида элементлар, яъни аниқ ўқув идентификация пред-
метлари моҳиятини ёритувчи йирик мавзуларда акс эттириши керак.
Ахборот технологияни амалда қўллашнинг жараёнли босқичида ўқитув-
чининг вазифалари шунингдек, ўқувчилар томонидан ўқув
фаолиятини
ташкил этишда йўналтирилган таьлим тури, методлари намоён бўлади. Бу
жараёнда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг демок-
ратик тамойили, самарали усул, ташкилий шакл ва таълим воситаларининг
танланишига алоҳида урғу берилади.
Умумлашган педагогик технологиялар маьлум психо-педагогик
асосларда қурилган “синтетик назария” сифатида қаралади. Амалий ва
педагогик технологиялар олдиндан режалаштирилган натижага эришиш
мақсадида тайёргарлик жараёнини лойиҳалаш муаммосини методик жи-
ҳатдан ҳал этишга йўналтирилади.
Шунингдек, аввалдан лойиҳалаштирилган таьлим жараёнининг педа-
гогик технологияси ўзида таьлим мақсади, мазмуни, шакл, методлар, воси-
талар мазмуни, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиш
имкониятлари ҳамда якуний натижага эришишини таьминловчи мажмуани
мужассамлаштиради.
Соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун қуйидаги ишлар амалга
оширилиши лозим:
- ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини
шакллантириш юзасидан
ўқитувчи-тарбиячиларнинг илмий-методик тайёргарлигини ошириш-ни
такомиллаштириш ҳамда жадаллаштириш;
- бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи шакл-
лантиришлари юзасидан махсус курсларида гигиена бўйича билим-ларини
оширишни йўлга қўйиш;
- таълим муассасаларининг йиллик режасида гуруҳ ўқувчиларида соғ-
лом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда унинг самарадорлигини
оширишга қаратилган масалаларни киритилиши;
- ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнида, фан
ва
касб-ҳунар
ўқитувчиларида
илмий-методик
жиҳатдан
талаб
даражасидаги тайёргарлик ҳамда юқори даражадаги педагогик маҳо-ратга
эҳтиёж сезилади. Мазкур жараёнда энг аввало, ўқитувчининг ўзи ўқувчига
намуна бўла олиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: