7
СЎЗ БОШИ
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказаётган
Реформалари янги замонавий технолигиянинг нафақат беъморни даволаш ва
ташҳис қўйишда, балки аҳолига қониқарли тиббий ёрдам кўрсатиш
доирасида, айниқса биринчи навбатда тиббий кадрларни тайёрлашда ҳам
тадқиқот ишларини олиб боришни талаб қилади. Ҳозирги кунда
Республикамизда 275 мингдан ортиқ тиббиёт ҳамширалари ишлайдилар,
улар аҳолига кўрсатган ёрдами эса ҳамшираларнинг эгаллаган мутахассислик
билимлари ва кўникмаларига, айниқса шошилинч кўрсатилган ёрдам
самарасига боғлиқдир. Таълим сифатини яхшилаш ҳамда татбиқ ишларида
янги тиббий технологияларни киритиш билан бирга тиббий ҳамшира
таълимига бўлган талаблари ҳам ўзгарди. Тиббий ҳамширалик
ердам
беришда тиббий ҳамширалик иши асосий ўрин эгаллайди, у ўз навбатида
соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий қисми бўлиб, аҳолига қониқарли
ёрдам кўрсатишда асосий омил вазифасини бажаради
1999 йилдан бошлаб Республикада тиббий ҳамшираларни тайёрлаш
кетма-кетликда олиб борила бошланди: тиббиёт лицейларида, тиббиёт
колледжларида ва Олий ўқув юртлари факультетларида тиббиёт
ҳамширалари таълимига қўйилган янги талаблар
асосан беъморлар хохиши
ва эхтиёжига қараб хизмат кўрсатишга йўналтирилган. Бунинг ҳаммаси
тиббиёт ҳамширасидан нафақат чуқур билимга эга бўлишини, балки энг
асосийси ҳар хил беъморларга мутахасисслик маҳорати ва мутахасисслик
кўникмаларини ўта чуқур ўзлаштирган ҳолда аҳолига ёрдам беришини талаб
қилади. Давлат дастури реформасида соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида
тиббий кадрлар тайёрлаш ва уни ислоҳат қилиш асосан узлуксиз тарзда
сифатини кўтариш, уларни қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш назарда
тутилган. Асосий эътибор олий малакали ҳамширалар таълимини давлат
стандартларига ва ўқув режаларига мос равишда тайёрлашга қаратилган.
Дипломдан кейинги узлуксиз кўп даражали малака ошириш (магистратура)
8
кейинчалик тиббий ҳамшира ёрдамини яхшилаш мутахасисслик гувохнома
бериш билан иш фаолияти сифатини оширади. Узлуксиз тиббий таълим
тиббиёт ҳамшираларни исботловчи тиббиёт асосида ташҳис қўйиш ва
даволаш усулларини ўзлаштиришда янги қирраларини ўрганадилар,
амалиётда қўлланиладиган клиник-амалий қўлланмалар ва баённомалар
билан танишадилар,
Тиббиёт ҳамширалик иши ривожланиши билан бирга 100
йил олдин
айтилган, лекин шу кунгача ўз кучини йўқотмаган Флоренс Найтингейл
сўзларини эсламасликнинг иложи йўқ: “Ҳамшира уч хил малакага эга
бўлиши керак: қалбга - беъморни тушиниш учун, илмга – кассалликни
тушиниш учун, амалиётга – беъморни парвариш қилиш учун”.
Ҳозирги кунда Республикада тиббиёт ҳамширалик таълими йўналишидаги
талабалар учун дарсликлар етарли бўлмаганлиги
сабабли мазкур китобни
ёзишни лозим топдик ва бизнинг фикримизча бу дарслик ҳамширалар учун
катта фойда келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: