Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Уруш оқибатлари ва ҳамширалик ишини ривожланиши



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

1.1.2 Уруш оқибатлари ва ҳамширалик ишини ривожланиши 
 
Тарихга назар ташлаганда замонавий ҳамширалик иши бир бирига 
узвий боғланган уч тизимга таянишини аниқлаш мумкин. 
Биринчи. Қадимги анъанавий ёрдам кўрсатиш тизимида кишилар ўз ўзига 
ёки уларга халқ табиблари ёрдам кўрсатганлар. Халқ табиблари жамиятда 
алоҳида ўринга эга бўлган. Улар тор доирадаги амалиётга маъсул бўлганлар. 
Асосий вазифа соғайиш бўлган.
Тиббий ёрдам кўрсатишни иккинчи тизими бутпарастлик пайдо бўлиши 
билан ривожланган. Беморлар ва етимларга тиббий ёрдам яшаш жойида ёки 
шу мақсадда қўрилган муассасаларда кўрсатилган. Тиббий ёрдамни ушбу 
кўриниши биринчи тизим билан биргаликда, замонавий тиббиёт пайдо 
бўлгунга қадар мавжуд бўлган. Иккинчи усул тизими аста-секин учинчисига 
ўта бошлаган. Учинчи усул тиббий фанлар ютуқлари билан биргаликда 
шаклланган. 
XIX аср охирида кўпгина ихтиро ва ютуқлар тиббий амалиётга катта таъсир 
кўрсатган. Шунингдек биргаликда тиббий муассасаларда тиббий билимни 
ўргатиш авж олган. Айнан шу даврда тиббий ҳамширанинг шифокорга катта 
ёрдам кўрсатиши аниқланган. Тиббий ҳамшираларни тайёрлашда етакчи 
бўлиб инглиз тиббий ҳамшираси Флоренс Найтингейл (1820-1910) 
ҳисобланади. У ҳамширалик ишини якка фан сифатида ажратган. 
Ҳамширалик иши ривожланишининг тарихий босқичлари 
 
Кишилар динга доимо инсон тақдирини ҳал қилувчи кучдай суянишган.


18 
Дин ўз ичига жуда кенг тушунчани қамраб олади. Жуда куп афсун усуллари 
беморни ташқаридан ёрдамга муҳтожлигидан келиб чиққан. Гиёҳлар ва халқ 
табобатининг турли усулларини қўллаш кенг ривожланган. Фолбинлар
аввалдан тумор ва афсунлар билан касаликларни даволовчи ёки олдини 
олувчи кишилар эканлиги маълум. Кейинчалик бу вазифани руҳонийлар ва 
уларни хотинлари бажарган, монахлар эса доривор гиёҳлар учун мурожаат 
қилишган ва улар беморларга парваришни ҳам қилишган. Афсунгарлик 
билан шомонлар ва табиблар шугулланишган. Бу даврларда кишига купинча 
ёвуз руҳлар тажовуз қилиши натижасида касаллик белгилари ва 
кўринишлари намоён бўлади деган тушунча кенг тарқалаган эди. Шунинг 
учун «касалликни даволашда ёвуз руҳларни тинчлантириш ва уларни 
касалланган бемор танасини тарк этишга ундаш зарур» деб таъкидланарди. 
Шомонлар касалликни даволаш учун турли маросимлар утказардилар. 
Давонинг бундай усули ўша давр диний ақидаларга таянган. 
Шунингдек аждодлар руҳига таъзим қилиш кенг тарқалаган, соғлиқни 
ёмонлашиши бу маросимлар нотўғри бажарилганидан далолат берарди. 
Чунки аждодлар улуғланарди, ўлган киши руҳини ўзига сингдирган одам ҳам 
буюк ҳисобланарди. Бу ҳол эса ўлган танани кўриш ва ўрганишни 
тақиқларди, шунинг учун тиббиёт билимлар такомиллаша олмасди. 
Инсоният эволюциясининг ривожланиши билан беморлар худога таъзим 
қилиш даргоҳларига келтирилар эди ва руҳонийлар уларни тузалиши учун 
Худога илтижо қилишарди. Таъзим даргохларида руҳонийлар даволашлари 
учун черковлар барпо қилинди. Кўпчилиқ беморлар даволаниш учун у ерда 
қолишарди. Черков ходимлари уларни даволашар эди. Бу ходимлар биринчи 
ҳамширалар эди, чунки уларни фаолиятлари ҳамширалик парваришига мос 
келади. 
Баъзи 
«иудаизм» 
йўналишидаги 
динлар 
тиббий 
ёрдам 
ривожланишига катта ҳисса қўшган. Қадимга иудей монотеистлари бир 
Худога сиғинардилар. Уларда юқори руҳонийлар кенгаши тиббий ёрдам 
кўрсатиш билан шуғуллнишарди ва ҳолатини назорат қилишарди. Улар ўз 
фаолиятларини Мусо пайғамбар ўғитлари асосида ташкил этишган. Бу 


19 
ўғитлар ўз ичига шахсий гигиена аспектлари, аёлларни ҳайз ва туғруқ 
давридаги гигиенаси, ахлат ва чиқиндиларни тозалаш, юқумли 
касалликларни назорат қилиш, касалликни аниқлаш усулари, яккалаш 
(изоляция), карантин, дезинфекцияни қамраб олади. 
Қадимги грекларда шифокорлик худоси Апполон эди, ўғли Аслкепий эса 
тиббиёт худоси бўлган. Унинг қизлари Гигея ва Панацея соғлиқ ва 
шифокорлик маъбудалари эди. Асклепий шаъни учун Асклепион черкови 
барпо этилган. Кейинчалик уни атрофида тиббиёт шаҳри бунёд этилган. 
Тиббиёт отаси Гиппократ ҳам Асклепий авлодидан ҳисобланади. Гиппократ 
қасами тиббий этика меъёрларини кўрсатади ва уни тиббиёт билан 
шуғулланувчи шифокорлар беради. Унда дин ва тиббиёт орасидаги 
боғлиқлиқ аниқ кўрсатилган. 
Бутпарастлик тиббий – санитар ёрдам ривожига катта ҳисса қўшган, чунки 
бутпарастлар ҳар бир кишини шахс сифатида қабул қилганлар. Инсонга 
хизмат қилиш Худога хизмат қилиш билан баробар бўлган. Ҳамширалик иши 
бутпарастликни илк даврларида ривожлана борган. Унга қадар беморни 
парваришлаш оила аъзолари, хизматкор ёки қуллар мажбуриятларига 
кирарди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish