Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Соғлом турмуш тарзининг соғлиқ ривожига аҳамияти. Саломатлик



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

2.4. Соғлом турмуш тарзининг соғлиқ ривожига аҳамияти. Саломатлик 
ва оила. 
Инсон табиати биологик ва ижтимоий омиллар билан бевосита боғлиқ 
бўлиб, у нафақат биологик балки ижтимоий ривожланиш маҳсулидир. Унинг 
жамиятдан ташқарида шаклланиши яшаши мумкин эмас ва инсон доимо 
мулоқотда бўлиши лозим. Инсон учун энг катта жазо-бу жамиятдан 
ажралишдир (қамоқхона, ёлғизлик, хайдалиш). Ҳайдалиш, жамиятга кераксиз 
бўлиш бу- нохуш туйғудир. Жамиятнинг асосини оила ташкил қилади. Оила, 
унинг аъзолари соғлигини таъминлаб турувчи энг кучли, бақувват омилдир. 
Оила- бу инсоннинг ижтимоий экологиясидир. Ҳар бир оила ўзига хос 
белгилари билан ажралиб туради, аммо ҳамма оилалар учун ҳаёт қонун-
қоидалари бир хил. Бир-бирини тушунадиган, яхши муносабат, тинч-
тотувлик ҳукм сурадиган оила-соғлом оила демакдир. Инсон кўп вақтини 
жамиятда ўтказади. Унинг кайфияти, ўзини қандай ҳис қилиши одамларнинг 
бир-бирига бўлган муносабатига боғлиқдир. 
2,4,1. Ҳаракат ва саломатлик. 
Таянч ҳаракат тизими ва ички аъзолар мушаклар ҳаракатининг 
механик шаклини таъминлайди, мушаклар борлигини ўзи асослаб беради. 
Япон тадқиқотчиларининг аниқлашича, организмнинг меъёрий фаол 
ҳолати ва соғлигини сақлаш учун одам кунига 10000 қадам юриши лозим, бу 
урта ҳисобда 7-8 км ни ташкил қилади. 
Узоқ йиллар давомида жисмоний меҳнатнинг 90%и ва ундан кўпини 
инсон ўзи бажарган. XX асрдан бошлаб эса бунинг акси, яъни инсон 
саломатлигига салбий таъсир кўрсата бошлади. Шу сабабли тиббиёт 
ҳамшираси ҳаракатнинг аҳамияти тўғрисида тарғибот ишларини олиб 
бориши лозим, айниқса ўрта ёшдаги одамлар учун ҳаракат муҳим ўрин 


31 
тутади. Чунки бу даврда инсоннинг амалий тажрибаси ва билими ортади, шу 
билан бирга бу даврда кўшимча имкониятлар ва ташқи муҳит омилларига 
нисбатан организмнинг қаршилиқ кучи сусаяди. 
Соғлом турмуш тарзи 70-75 ёщларда ҳам қониқарли меҳнат қилиш 
қобилиятини сақлашга ёрдам беради, бунинг учун мушакларни ишлатиб 
туриш, ҳаракат фаоллиги камчилигининг ўрнини босиш учун зарурдир. 
Ҳозирда 40-60 ёшлилар учун жисмоний тарбия машғулотлари 
усуллари ва уларни ташкил қилишнинг еттита йўналиши ишлаб чиқилган: 
- организмнинг аниқ талабларини қониқтириш йўналиши. 
- жисмоний тарбияда қўлланган усулларнинг ўзига хос сифати; 
- бир бутунлик таъсири; 
- фаол дам олишни кенг қўллаш; 
- “кундалик ва умр давомида” йўналиши; 
- таъсир қилиш йиғиндиси; 
- Инсон ҳаётида ҳаракатнинг аҳамияти катта ва ҳаётнинг асосий 
белгиси ҳаракат десак тўғри бўлади. 
Гиподинамия (камҳаракатлик)- жисмоний фаолликнинг сусайиши 
бўлиб, юрак-томир, нафас, нерв, эндокрин, ҳазм, таянч-ҳаракат тизими 
касалликларининг асосий сабаби ҳисобланади. У 50 ёшга етмаган минглаб 
одамларни вақтинчалик ногиронлик ва ўлимга олиб келади. Руҳий узилиш 
ҳодисалари, оғир неврозлар, меҳнат қобилиятининг кескин пасайиши шундай 
одамларда кўп учрайди. 
Тиббиёт ходимлари жисмоний машқлар турларини ва уларни тавсия 
этишни билишлари керак. Соғлиққа таъсири бўйича югуриш биринчи ўринда 
туради. У юрак-кон томир тизимсига яхши таъсир қилиб, ўпканинг ҳаётий 
сиғимини оширади. Моддалар алмашинувини, мушаклар, асаб ва эндокрин 
тизими фаоллигини яхшилайди. Натижада организмнинг меҳнат қобилияти 
ва ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларига қаршилиги ошади. 
Ёши катталарга югуришни тавсия қилишда тиббиёт ҳамшираси 3та 
асосий қоидага риоя қилиши лозим: 


32 
- маълум меъёрсиз тез югуришни тавсия этмаслик; 
- толиққанда тез югурмаслик; 
- биринчи хавфли белгиларда машқни тўхтатиш кераклигини айтиши 
лозим. 
Югуриш машқларидан олдин юришни қўллаш лозим. Юриш ҳам 
жисмоний машқларнинг бир тури бўлиб, юришда ҳаракатнинг маълум 
ўлчови муҳим аҳамиятга эга. Масалан: умумий масофа, қадам узунлиги ва 
сони, дам олиш даврининг сони ва муддати. Юришдан югуришга ўтиш аста-
секинлик билан амалга оширилиши лозим. Чарчаш ва толиқиш меъёрий 
физиологик ҳолат бўлиб, бу дам олиш кераклигидан далолат беради. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish