Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

асослари.
15.2.Инновацион 
жараѐнларни 
давлат 
томонидан 
қўллаб-
қувватланиши. 
15.3.Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солишда 
хориж тажрибаси.
15.4.Саноати 
ривожланган 
давлатларда 
илмий-инновацион 
ривожланиш моделлари. 
 


15.1. Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий 
асослари. 
Илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали замонавий 
илғор технологиялардан самарали фойдаланиш ва шу орқали тадбиркорлик 
фаолиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, инновация 
фаолиятини, яъни илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик фаолияти янги-
ча қурилма, янги усул, янги моддаларни яратиш ва улардан фойдаланиш, 
мавжуд қурилмалар, усулларни янгича йўсинда қўллаш мақсадида 
интеллектуал фаолиятнинг эътироф этилган натижалари (патент, гувоҳнома, 
ноу-хау)ни яратиш ва фойдаланишга йўналтириш билан боғлиқ 
муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизимини яратиш бугунги кунда 
алоҳида долзарблик касб этади. Таъкидлаш лозимки, бир қатор давлатлар 
қонунчилигида инновация фаолияти ҳуқуқий тартибга солинган. Жумладан, 
Россия 
Федерациясида, 
Қозоғистон 
Республикасида 
инновациялар 
фаолиятини тартибга солувчи махсус қонун ҳужжатлари қабул қилинган 
бўлиб, уларда «инновация» тушунчаси, инновация объектлари ва 
субъектлари, инновация соҳасидаги иқтисодий муносабатларнинг асосларига 
доир қоидалар мустаҳкамланган. 
Инновация фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг бугунги кундаги 
зарурлиги қуйидаги омиллар билан белгиланади: 
– ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва иш бажариш соҳаларига 
инновацияларни киритиш ўзининг иқтисодий самарадорлиги, талаб ва так-
лиф қонуниятларига жавоб бериши билан алоҳида аҳамияти касб этаркан, бу 
соҳаларга инновациянинг жадал суръатлар билан жалб қилиниши ушбу му-
носабатларнинг ҳуқуқий асослари мавжуд бўлишини тақозо этади; 
– чет элдан янги технологияларни, янги қурилмалар, ишлаб чиқариш 
воситалари ва янги моддалар олиб кирилишига кенг имкониятлар бериш ва 
бунда халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни 
йўлга қўйиш мамлакат иқтисодий ривожланишида алоҳида ўрин тутишидан 


келиб чиқиб, инновацияларни чет элдан жалб этишга нисбатан ҳуқуқий та-
лабларни яратиш зарур бўлади; 
– маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, илмий-техник муассасалар томонидан 
яратилган инновациялар ва инновацион лойиҳаларнинг шартномавий 
тартибини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш, яратилган янги инновациялар: 
янги технологиялар, янги қурилмалар, янги моддалар, янги усулларнинг ҳу-
қуқий мақомини ва уларга нисбатан ҳуқуқларни белгилаш талаб этилади; 
– инновация фаолияти субъектларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва 
улар фаолияти, ҳуқуқлари кафолатларининг асосларини ўрнатиш, инновация 
дастурларига ҳомийлик қилиш ва давлат томонидан кўмак беришнинг 
ҳуқуқий воситаларини ишлаб чиқиш зарур бўлади. 
Инновация фаолиятининг субъектлари инновация дастурлари, лойиҳа-
лари, тадбирлари ва ишлари буюртмачиси ва ижрочиси, инвесторлари, ин-
новация истеъмолчилари, моддий-техник ресурслар билан таъминловчи, 
шунингдек, воситачи, инновация жараѐнига хизмат кўрсатувчи функция-
ларини бажаришлари мумкин. Агар шартномада бошқа ҳолат белгиланмаган 
бўлса, буюртмачи инновация фаолият иштирокчиларининг тадбиркорлик ва 
бошқа турдаги фаолиятига аралашмаслиги лозим. Буюртмачи, агар у 
инвестор бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонун 
ҳужжатларига мувофиқ, шартнома амал қилиши давомида ва унда 
белгиланган ваколатлар доирасида инновацияларга эгалик қилиш, ундан 
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Инновация фаолияти субъектлари инновация фаолиятини амалга 
оширишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижда ташкил этилган 
танловлар, аукционларда иштирок этишда, илмий қимматга эга бўлган 
маҳсулот, техника ва технологияни сотиб олишда, инвесторлар маблағларини 
жалб этишда, ғирром рақобатдан ҳимояланишда, шунингдек, давлат органла-
рининг буюртмаларини бажаришда давлатнинг қўллаб-қувватлашидан 
фойдаланишда бир хилдаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Инновация 
фаолиятининг субъекти инновация фаолиятининг йўналишини, турларини, 


предметини ва объектларини мустақил белгилайди ва ўз хоҳишига кўра 
инновация фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган юридик ҳамда 
жисмоний шахсларни шартнома асосида жалб қилади. 
Давлатнинг инновация сиѐсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ваколатлар доирасида 
амал қилаѐтган жамоат инновация бирлашмалари жалб этилади.
Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаѐтган 
кўплаб меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши туфайли илм-фан 
ва инновация фаолияти соҳасидаги асосий йўналишлар ривожланиш йўлига 
тушиб олди. Илмий-техник салоҳият мустаҳкамлангани, илмий тадқиқотлар 
ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг йирик муаммоларини ҳал этишга 
йўналтирилгани, мамлакатимизда инновация фаолиятини фаоллаштириш, 
белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун катта миқдорда валюта маблағлари 
ажратилаѐтгани шулар жумласидандир. 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиѐев 2016 йил 30 декабрь куни 
мамлакатнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувда ҳукумат 
аъзолари, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, тижорат 
банклари раҳбарлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий ўқув 
юртлари ректорлари иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистон Президенти 
Шавкат Мирзиѐев ―Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқѐсида 
эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар 
тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги 
биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий 
кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайѐрлаш жараѐнининг 
узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз‖, деб 
таъкидлади. 
Жаҳоннинг етакчи институтлари, университетлари, илмий марказлари 
ва Фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришни 
замоннинг ўзи талаб қилмоқда, деди Президентимиз. Хорижнинг етакчи ўқув 
ва илмий муассасаларида таълим ва илмий даража олган юртдошларимиз 


учун мамлакатимизда қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни 
рағбатлантириш чораларини кўриш керак. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-
5185-сон «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепция-
сини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонлари мамлакатимизда интеллектуал ва 
технологик салоҳиятни оширишнинг узоқ муддатли сценарийларида асосий 
йўналиш – инновацияларни ривожлантириш, корхоналарда инновацион 
фаолият билан фаол шуғулланишни рағбатлантириш кўрсатиб ўтилган. Бу 
иқтисодиѐтнинг устувор соҳа ва тармоқларини инновацион ривожлантириш-
нинг янги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик 
миллий инновация тизимини яратиш билан боғлиқ. 
Миллий инновация тизими илм-фан, саноат ва жамият ўртасида 
иқтисодиѐтни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади, инновацион 
тараққиѐт эҳтиѐжлари эса илмий фаолият равнақини белгилаб беради ва 
рағбатлантиради. 
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиѐев томонидан 2018 йилга юртимизда 
―Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-
қувватлаш йили‖ деб номланди. Мамлакатимиз раҳбари бўлажак йилга аниқ 
ва гўзал таъриф берди:

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish