Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


l6.3. Инновацион ташкилотлар таркиби



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
l6.3. Инновацион ташкилотлар таркиби
Инновацион ташкилотлар таркибида қуйидагиларга эга:
- технологик парклар (илмий, ишлаб чиқариш, инновацион, бизнес-парк 
ва ҳ.к.);
- технополислар;
- фан ва технологиялар минтақалари;
- инновациялар инкубаторлари.
Технопарк иерархик тузилмасини қуриш асосида модулли тамойил 
ѐтади. Уни қуришда фойдаланиладиган биринчи элемент инкубатордир. 
Технопарк ҳар бири инновацион хизматларнинг ихтисослаштирилган 
мажмуасини тақдим этувчи ташкилотларнинг йиғиндисидан иборатдир. 
Теxнопарклар таркибига куйдагилар киради:
-илмий;
-ишлаб чикариш;
-инновацион;
-бизнес парклар;
Илмий теxнологик парклар-инновацион тадбиркорликнинг яна бир 
территориал ташкилий тури бўлиб,бу структура инновацион бизнес 


маxсулотини ишлаб чикариш ва бозорда сотишни ташкил килишга ѐрдам 
беради ва шу оркали инаватцион фаолиятни ривожлантиришга ѐрдам беради.
Теxнопаркларнинг асосий вазифалари:
1.Илмий янгиликларни теxнологияга айлантиришдан.
2.Tеxнологияни тижорат маxсулотига айлантиришдан.
3.Кичик корxоналрда янги яратилган маxсулотни кўп микдорда ишлаб 
чикаришдан.
4.Илмий изланишни олиб борувчи корхоналарни ташкил килишдан.
5.Илм билан богълик барча бизнес турларини кўллаб-куватлашдан 
иборат.
Технополис – бу технопарклар, инкубаторлар йиғиндиси ва шаҳар 
ҳаѐтини таъминловчи турли туман тузилмаларнинг мажмуасидир. Фан ва 
технологиялар минтақаси ўз ичига технополислар, технопарклар ва 
инкубаторларни, ҳамда илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-
қувватловчи шохланиб кетган инфратузилмани олиши мумкин.
Технополислар ўзлари жойлашган минтақаларни ривожланишига 
шакллантирувчи таъсир кўрсатадилар ва қуйидагиларга ѐрдам берадилар;
-
инновацион фаолликни ошириш;
-
инновацион инфратузилмани шакллантириш;
-
янгиликларни тижоратлашувини жадаллаштириш;
-
саноатни таркибий қайта қуриш;
-
янги иш жойларини ташкил қилиш;
-
инновацион фаолият механизмларини такомиллаштириш, инновацион 
соҳани инстутуциаллаштириш (қандайдир янги ижтимоий институтларни 
таъсис этиш);
-
саноатни ривожланишининг кўп илм талаб қилишини кучайтириш;
-
иқтисодиѐтнинг инновацион қобилиятини такомиллаштиришга.
Инкубаторларнинг ажралиб турган аломати ва ташкилий хусусияти 
шундан иборатки, улар аниқ товарни эмас, мустақил хўжалик субъектини 
ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. Шундай қилиб, янги кичик инновацион 


корхоналар технопаркларнинг ―маҳсулоти бўлади. Инкубаторда ҳар хил 
ишлаб чиқариш бирликларини бўлиши корхоналарга уларни ушлаб туришга 
ҳаражатларни анча қисқартириш имкониятини беради. Бу ерда, мисол учун, 
иншоотнинг ижараси, секретарлик, телефон, компьютер хизматларидан 
биргаликда фойдаланиш учун пастроқ нарх белгиланган. тадбиркор 
фаолиятининг бошланғич босқичида инкубатор менежлари томонидан 
бошқарув соҳасида ѐрдам кўрсатилади, у малакали юристлар, ҳисобчи, 
маркетологлар хизматлари тармоғига кира олади. Инкубаторнинг, тижорат 
корхонаси сифатидаги даромадлари иншоат ва идора ускуналарини ижарага 
олиш учун олинадиган ижара ҳақи, турли туман касбий хизматларни 
сотишдан даромадлардан вужудга келади.
Бизнес паркда корхоналарнинг кенгроқ турли туманлиги ҳаракат 
қиладилар. Инкубаторда ташкил қилинган, унга тегишли бўлган ва техноло-
гияларни топшириш ва илмий-маслаҳат хизматларини кўрсатишга ихтисос-
лашган муаллифлик корхоналари; инкубатордан чиққан мустақил корхона-
лар; йирик корхоналарга тегишли бўлган, паркка йирик саноатнинг фан, 
кичик ва ўрта бизнес соҳасидан ўтган бозорнинг ҳар хил талабларини ҳажми 
ва вақти бўйича қаноатлантирувчи илмий тадқиқотлар натижаларини 
ўзлаштирувчи корхоналар. Ушбу нуқтаи назардан уни ташқи муҳитга 
мослашиши тизимнинг муҳим хусусиятидир. Турли туман талабни 
қаноатлантириш учун корхона кичик серияли ва ноѐб маҳсулотни ишлаб 
чиқаради, унинг катта қисми буюртмага, шартномага мўлжалланган. Бу 
бошидан ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги барқарор 
алоқаларнинг юқори даражасини белгилаб беради.
Кўпгина япон корхоналарининг ташқи муҳитга юқори мослашувчанлиги 
сотишлар ва маркетингни ташкил қилиш билан ҳам изоҳланади, чунки 
буюртамани шакллантириш, талаб ва сотиш каналларини шакллантириш 
одатда маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш босқичларидан олдин 
келадилар. Корхоналарни бозор талабларига юқори мослашувчанлигида 
рақибларни бозорга киришларини чегараловчи асосий тўсиқлар ташкилот-


нинг рақобат афзалликларини ташкил қилишга қобилияти бўлади, корхона-
нинг илмий-техник тажрибаси, технологияларнинг даражаси ва янгилиги, 
патентли монополия, тадқиқот базасининг мавжудлиги, ходимларнинг юқори 
малакаси улар сифатида бўлади. Корхонанинг тараққий этишида бойликлар, 
ижодий ѐндашиш ва касбий ўсиш ва меҳнат фаолиятининг обрўсини ўсиши 
билан бирга бўлувчи инновацион ривожланиш ҳал қилувчи роль ўйнайди. 
Ишлаб чиқаришни инновацион йўналтирилганлиги бошқарувнинг 
инновацион характери билан яқиндан боғланган: маъмурий усуллар социал-
психологиклар 
томонидан 
сиқиб 
чиқарилади, 
ходимнинг 
меҳнат 
унумдорлигини ошиши эса уни бошқарув қарорларини қабул қилишга дахл-
дорлиги ва сифатан янги меҳнат ундовчи сабаблар билан боғланади.
Стратегик марказ билан яқиндан боғланган кичик бўлинма ходимлари 
учун ўзини янги-инновацион фаолиятнинг фаол иштирокчиси сифатида 
кўрсатиб менежернинг ишончини оқлашга ҳаракат қилиш хосдир. Кичик 
бўлинмаларда меҳнатга ундовчи сабаблар сезиларли равишда кучайти-
рилади, ташаббус рағбатлантирилади. Бошқарувнинг инновацион характери 
яна шунда намоѐн бўладики, кичик мустақил инновацион бўлинмалар 
кундалик фаолиятда йирик бюрократик ташкилотлар учун хос бўлган, 
қарорларни горизонтал ва вертикал бўйича мувофиқлаштиришнинг мураккаб 
тадбирлари билан боғланган эмаслар. 
Инновацион ишлаб чиқаришнинг асосида технологик тизимларнинг 
эгилувчанлиги, ўзгарувчанлиги ва мослашувчанлиги, ускуналарни қайта 
созланувчанлиги ва ишлаб чиқариш қувватларини қайтадан ихтисослаш-
тирилганлиги ѐтади. Технологияларни эгилувчанлиги ва ўзгарувчанлиги 
ишлаб чиқаришни инновацион жараѐннинг ҳар хил босқичларида параллел 
равишда фаолият юритиш асосида горизонтал бўйича ташкил қилиш билан 
бирлашади. Масалан машинасозлик ва асбобсозликдаги технологик жараѐн-
ларнинг кўпчилиги дискретли (узилишли) характерга эга, бу ноу-хауни 
билдиради. Бу корхоналар белгиланган шартларда технопаркнинг хизмат-
лари: ахборот, коммуникация, маркетинг, патентлицензияли, реклама 


нашриѐт, лизинг, воситачилик ва бошқа хизматларини харид қилишлари 
мумкин.
Корхонани паркда бўлиши муддати шартномада келишиб олинган ва 
лойиҳада истиқболлиги ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш имконияти 
боғлиқдир. Паркнинг ҳимояси остида корхоналар янги технологиялар, 
тадбиркорлик усулларини фаол ўзлаштирадилар, маркетинг тузилмаларида 
касб эгаларидан фойдаланадилар ва натижада ўз маҳсулотларининг юқори 
рақобатбардошлигини таъминлайдилар.
Технологиялардан ташқари Ғарбда технологияларни кичик ва ўрта 
бизнесга топшириш тизими кенг тарқалган. Масалан, Энхедеза, бундай ишни 
техник 
ва 
ижтимоий 
фанлар 
университети 
қилади, 
у 
ерда 
ихтисослаштирилган ташкилотлар 1920 йиллардаѐқ ташкил қилинганлар. Бу 
дастурларнинг асосий вазифаларидан бири ғоялар бўйича тадбиркорларни 
топишдир. Махсус дастур бўйича ишловчи мутахассислар газеталарда 
шахсий лойиҳаларини ѐки бир қатор корхоналар менежерларининг ғояла-
рини босиб чиқарадилар. Бу ерда яна ўз ишини бошлаш ва бизнесни бошлаш 
учун маблағлар топиш таклиф қилинади. Тадбиркорларнинг жавоблари 
таҳлил қилинади, кейин улар билан суҳбат ўтказилади. Инкубатор даври 
давомида ИК одатда университет илмий гуруҳлари билан ҳамкор қиладилар. 
Бундай компанияларнинг ажралиб турувчи аломати-банкротликнинг жуда 
паст даражасидир.
Инновацион ташкилотлар, технопарклар ва технополислар мисолида 
инновацион инфратузилманинг аҳамият айниқса сезиларлидир, у фанни 
бозор муҳитига кириши, илмий-техник соҳада тадбиркорликни ривожланиши 
ва янгиликларнинг иқтисодий самарадорлигини ошишига ѐрдам беради. 
Инновацияларнинг тижорат муваффақиятининг эҳтимоли махсус 
институтлар, ташкилотларни шаклланиши ва ягона инновацион соҳада 
шаклланган инновацион жараѐнни таъминлаш тизимлари туфайли кескин 
ошади.Инновацион соҳада инновацион инфратузилма марказий роль 
ўйнайди, у инновацион фаолиятни ривожлантириш учун маблағларни 


самарали тақсимлаш ва хизматлар кўрсатишга кўмаклашувчи шароитлар 
яратиш учун ташкилий, моддий, ахборот, молия ва кредит базасидан иборат 
бўлади. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish