Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


 Инновациялар тушунчаси ва уларнинг таснифи



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

14.4. Инновациялар тушунчаси ва уларнинг таснифи.
 
14.1.Инновацион фаолият тушунчаси. 
Меҳнат, капитал, табиий ресурслар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият 
касб этувчи омиллар қаторида яна бир омил – инновацион ресурслар ҳам 
пайдо бўлдики, мазкур омил илмий-техник лойиҳаларни тижоратлаштириш
яъни улардан бозор рақобати шароитларида фойда олиш мақсадида 
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш имкониятларини тақдим этди. Бироқ, 
мазкур омилнинг ривожланиш ҳолати ва даражаси турли давлатларида 
турлича бўлиб, Ўзбекистонда ушбу омилдан самарали фойдаланиш борасида 
айрим муаммолар мавжуд. Мазкур муаммонинг ҳал этилиши республика-
мизда жадал суръатлар билан ривожланиб бораѐтган тармоқлар ва ҳудудлар 
иқтисодиѐти ҳамда истиқболи учун муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун, 
энг аввало, инновация тизимини қандай кўринишда шакллантириш, иннова-
ция фаолиятини қандай ташкил этиш ва давлат томонидан қўллаб қувватлаш 
лозимлиги ҳақида аниқ тасаввур ва йўналишга эга бўлиш мақсадга 
мувофиқдир.


Инновациялар жаҳон иқтисодиѐтининг барча соҳаларида замонавий 
ривожланиш мазмунига айланиб улгургани барчага аѐн ва бунга инновация 
фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш орқали
эришилган-
лигини ҳисобга олсак, инновация фаолиятининг мазмун-моҳиятини билиш 
зарурлигини англаб етиш мумкин.
Инновация фаолиятининг бугунги кунда ҳаѐтимиз мазмунига айланиб 
бораѐтганлиги ва ўз келажагимизни қуришда мақсад ва стратегияларимизни 
амалга ошириш жараѐнига тобора чуқур кириб бораѐтганлиги, шу билан 
бирга янгидан-янги имкониятларини тақдим этаѐтганлиги мазкур атаманинг 
мазмунини ўрганиш ва ѐритишга бўлган қизиқиш ва интилишларни янада 
кучайтирмоқда. Шу маносабат билан турли иқтисодчи-олимлар ва мутахас-
сислар томонидан турли мазмундаги таърифлар ишлаб чиқилмоқда, 
келтирилмоқда. Улар бир-биридан тубдан фарқ қилмаса-да, бироқ, иннова-
ция фаолиятининг муайян хусусиятлари, йўналишлари ва жиҳатларини ўзида 
ифода этиши билан ажралиб туришини кўриш мумкин. Бу эса уларнинг 
қайси бири инновация фаолияти атамасининг туб иқтисодий мазмун-
моҳиятини батафсилроқ очиб беришга хизмат қилиши мумкинли-гини 
ўрганишга бўлган қизиқишни келтириб чиқаради. 
Рус олимларидан А.Н.Фоломьев ―Инновация фаолияти – тугалланган 
илмий-тадқиқотлар ва илмий изланишлар натижаларини ўтказишга қаратил-
ган жараѐн‖
1
деган тушунчани ѐқлаган бўлса, яна бир неча рус иқтисодчи-
олимлари В.В.Глущенко, И.И.Глущенколар томонидан берилган таърифга 
кўра: ―инновация фаолияти – ишлаб чиқирилувчи маҳсулот номенклатура-
сини кенгаштириш, янгилаш ва сифатини ошириш учун илмий-тадқиқот ва 
ишланмалар натижаларидан фойдаланиш, уларнинг келгуси жорий этилиши 
билан боғлиқ технологияларни такомиллаштириш ва ички ва ташқи бозор-
ларда самарали амалга оширилишига йўналтирилган фаолият‖ни англатади
2

1
Фоломьев А.Н. Инновационный тип развития экономики России. – М.: РАГС, 2005. – С. 68. 
(С. 584) 
2
Глущенко В.В., Глущенко И.И. Исследование систем управления: социологические, экономические, 
прогнозные, плановые, экспериментальные исследования. 2-е изд. – М.: ООО НПЦ «Крылья», 2004. С.34.


В.Л.Попов биз ўрганган иқтисодчи-олимлардан фарқли равишда иннова-
ция фаолиятига нисбатан бирмунча кенгроқ ва тўлиқроқ мазмундаги қуйида-
ги таърифни беради: ―инновация фаолияти – тугалланган илмий-тадқиқотлар 
ва ишланмалар натижаларини ѐ бўлмаса, бозорда сотиладиган, янги ѐки 
такомиллашган технологик жараѐнда амалга оширилувчи, амалий фаолиятда 
фойдаланилувчи янги ѐки бошқа такомиллашган маҳсулотда эришилган 
илмий-техник ютуқларни, шунингдек, шу билан боғлиқ қўшимча илмий-
тадқиқот ва ишланмаларни амалга оширишга қаратилган жараѐн‖
3

Мамлакат ҳудудида жойлашган мулк шакли ва ташкилий-ҳуқуқий 
шаклидан қатъий назар, корхоналар томонидан техника ва технологияларни 
ишлаб чиқиш инновация фаолияти объекти ҳисобланади.
Инновация фаолиятида қатнашувчи мулк шакли ва ташкилий-ҳуқуқий 
шаклидан қатъий назар барча юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси 
жисмоний шахслари, хорижий ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, 
фуқаролиги бўлмаган шахслар инновация фаолияти субъектлари ҳисоблани-
шади. Инновация фаолияти субъектлари ҳуқуқлари тегишли қонун ҳужжат-
лари, шунингдек, бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конститут-
цияси билан кафолатланади.
Инновация фаолияти субъектлари таркибида инноваторлар ҳам бўлиши 
мумкин. Инноваторлар – булар инновациялар муаллифлари (фойдали модел, 
лойиҳавий қарор, тақсимот таклифлари, ноу-хау, саноат намунаси, тижорат 
белгиси ва бошқа турдаги инновацияларни ихтиро қилувчилар).
Мамлакатда инновация фаолиятининг ташкил этилиши ва ривожланиши 
учун қуйидаги шартларнинг мавжуд бўлиши ва бажарилиши талаб этилади:
- давлат инновация сиѐсати – Ўзбекистон Республикаси давлат ҳоки-
мияти органлари томонидан мамлакатнинг инновацион стратегияси мақсад-
лари ва устувор инновацион дастурлар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш 
мехнизмларининг ишлаб чиқилиши ва белгиланиши;
3
Попов В.Л. Управление инновационными проектами. Учебное пособие. – С.: ИНФРА-М, 2009. – С.11.


- инвестиция салоҳияти (давлат, тармоқ, корхона ва ташкилотнинг) – 
турли кўринишдаги ресурслар йиғиндиси (моддий, молиявий, интеллектуал, 
илмий-техникавий, иқтисодий ва бошқаларни қамраб олган ҳолда);
- инновация соҳаси – инновацияларни яратиш ва тарқатишни ўз ичига 
қамраб олувчи инновация маҳсулот (иш, хизмат)ларини ишлаб чиқарувчилар 
ва истеъмолчиларнинг фаолият соҳалари;
- инновация инфратузилмаси – инновация фаолиятининг амалга ошири-
лишига имкон берувчи, таъсир кўрсатувчи турли муассасалар (инноваицион-
технологик марказлар, технологик инкубаторлар, технопарклар, ўқув-бизнес 
марказлари, консалтинг ва инжиниринг компаниялари, рейтинг баҳоловчи 
агентликлар ва бошқа махсус ташкил этилган муассасалар);
- инновация дастури (корхона, тармоқ, ҳудуд, давлат, минтақа, давлат-
лараро) – инновация лойиҳалари ресурслари, ижрочилари ва уларни амалга 
ошириш муддатлари бўйича келишилган ҳамда янги турдаги маҳсулот 
(технология)ларни ўзлаштириш ва жойлаштириш бўйича вазифаларнинг 
самарали ҳал этилишини таъминловчи инновацион лойиҳалар ва тадбирлар 
комплекси.
Инновацияларнинг жорий этилиши ўз стратегиясига эга бўлишни талаб 
этади. Шунга мувофиқ, инновацион стратегия қуйидагилардан ташкил 
топиши мақсадга мувофиқдир:
- янги маҳсулот жорий этиш (товарли инновация);
- ишлаб чиқаришни янги усулини жорий этиш (технологик инновация);
- товар ва хизматларнинг янги бозорини ташкил этиш (бозорли иннова-
ция);
- ярим тайѐр маҳсулот ва хом ашѐ жўнатиш бўйича янги манбаларини 
ўзлаштириш (маркетингли инновация);
- бошқариш тузилмасини қайта ташкил этиш (бошқариш инновацияси). 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish