Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


-расм. Хавфсизлик хизмати тузилмаси



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

13.3.1-расм. Хавфсизлик хизмати тузилмаси. 
Корхона хавфсизлик хизмати Низомида унинг мақсад ва вазифалари, 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, назорат-тафтиш фаолияти белгилаб берилади. 
Хавфсизлик хизмати ўз фаолиятини корхона хавфсизлигини юқори даражада 
таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш асосида олиб бориб, қуйидагиларни қамраб 
олади:
 
-
махфий тартибдаги фаолиятни ташкил этиш;
 
-
ахборот хавфсизлини таъминлаш;
 
-
муҳандислик-техник муҳофаза; 
-
меҳнат жамоаларидаги салбий йўналишларнинг олдини олишга оид 
фаолият.
 
 
13.4. Корхонанинг тижорат сирлари 
Корхонанинг тижорат сирлари
ишлаб чиқариш, технологик маълумот-
лар, бошқарув, молия ва шу кабилар билан боғлиқ бўлиб, уларни ошкор 
қилиш корхона манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумот-
лардир. Корхона ―тижорат сирлари‖ тоифасининг қонунчиликда белгилаб 
берилган тавсифномаси шундай. 


Мавжуд нуқтаи назарларга кўра, корхонанинг тижорат сирлари умумий 
ҳолда ўз ичига қуйидаги маълумотларни қамраб олади: 
-
корхонанинг савдо алоқалари ҳақида; 
-
капитал ҳажми ва тузилмаси, инвестиция режалари ҳақида; 
-
таъминотчи ва истеъмолчилар, тузилган шартномалар ҳақида; 
-
ишлаб чиқариш ҳажми, айланма маблағлар ва фойда ҳажми ҳақида; 
-
баҳони шакллантириш сиѐсати ва товарлар баҳосининг шаклланиши 
ҳақида; 
-
банк опрециялар ҳақида ва ҳоказолар. 
Кўпинча ―тижорат сирлари‖ тушунчасидан ташқари корхонанинг 
―ишлаб чиқариш сирлари‖ тушунчаси ҳам қўлланилади. У ишлаб чиқариш 
усуллари, технологиялар, техник кашфиѐтлар, тадқиқот ишлари, меҳнатни 
ташкил қилиш, алоқа тармоғи ва шу кабилар ҳақидаги маълумотларни ўз 
ичига олади.
Бугунги бозор муносабатлари, айниқса рақобатчилик муҳити шароит-
ларида корхона тижорат ва ишлаб чиқариш сирларининг ошкор қилиниши 
унинг аҳволига салбий таъсир кўрсатиши, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар 
истеъмолчиларини йўқотишга олиб келиши мумкин. Мутахассисларнинг 
фикрига кўра, тижорат сирларига мансуб маълумотларнинг тўртдан бир 
қисми йўқотилиши ҳам рақиблар учун катта имконият яратади ҳамда бир 
неча ой ичида маълумотлар четга чиқиб кетишига йўл қўйган фирмаларнинг 
ярми банкротга учрашига олиб келади. Шу сабали ҳозирги пайтда тижорат 
сирларининг ҳуқуқий мақоми ва тоифасини аниқ белгилаш, уларни ошкор 
қилиш учун жавобгарлик механизмини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. Қуйидаги расмда корхона тижорат сирларини муҳофаза қилиш 
механизмининг асосий элементлари келтирилган. 
Амалиѐт шуни кўрсатадики, тижорат сирларини муҳофаза қилиш 
механизми, корхонанинг молиявий ва техник имкониятлари билан алоқада 
бўлганда, шунингдек маълумотларни ҳимоя қилишнинг ишончли тизими 


мавжуд бўлгандагина тўлиқ куч билан ишлайди. Бундан ташқари қуйидаги-
ларни тўғри ташкил қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади: 
-
тайѐр маҳсулот (айниқса тажриба намуналари) ва матералларнинг 
баъзи турларини ҳисобга олиш ва қўриқлаш; 
-
тадбиркорлик сирлари мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаш 
тартиби (уларни ҳисобга олиш, сақлаш, йўқ қилиш қоидалари ва бошқалар); 
-
ҳужжатларни кўпайтириш ва улардан нусха олиш воситаларини 
назорат қилиш; 
-
алоқа воситалари ва ҳисоблаш техникасида тижорат маълумотларини 
ҳимоя қилиш; 
-
корхона ҳудуди ва унинг асосий бино ва иншоотларини қўриқлаш; 
-
мазкур корхонага бегона шахслар ташриф буюришини назорат қилиш. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish