Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Корхонанинг хавфсизлик хизмати, унинг тузилиши ва вазифа-



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

13.3.Корхонанинг хавфсизлик хизмати, унинг тузилиши ва вазифа-
лари. 
13.4. Корхонанинг тижорат сирлари. 
 
 
13.1. Корхонада иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг 
мақсад ва вазифалари 
Хавфсизлик бу мураккаб ва серқирра категориядир. У асосан ва кўпинча 
ишлаб чиқаришда фойдаланилаѐтган воситаларнинг хавфсизлиги нуқтаи 
назаридан баҳоланади ва кўриб чиқилади. Шу сабабли ҳозиргача биз техника 
хавфсизлиги, пиѐда хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ѐки зарарсизлиги 
каби тушунчаларни учратсакда, корхона хавфсизлигига ҳали дуч келганимиз 
йўқ. 
Маҳсулотларнинг замонавий намуналари, ишлаб чиқариш технологияси, 
инвестиция режалари ва бошқалар саноат айғоқчилигининг диққат марказида 
туриб, корхона ва мамлакат учун маълум бир хавф туғдиради. Шу сабабли 
хавфсизлик ва тижорат сирлари муаммолари ҳозирги бозор ва рақобатчилик 


шароитларида иқтисодиѐт фанининг, жумладан, замонавий корхоналар 
иқтисодиѐтининг муҳим бўлимларидан бири ҳисобланади. 
Корхона хавфсизлигини таъминлашнинг асосий мақсадлари қуйидаги-
лардан иборат: 
-
корхона ва унинг барча бўлинмалари, меҳнат жамоасининг давлат 
тузилмаси, хорижий ҳамкорлар ва рақиблар билан ўзаро муносабатларда 
қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 
-
корхона мулкини сақлаш, ундан оқилона ва унумли фойдаланиш; 
-
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги рақобат-
бардошлигини ошириш; 
-
ташкилий ва ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш, бутловчи 
қисмлар етказиб берувчиларга ѐрдамчи ва ҳамкорларга бир томонлама қарам 
бўлишга йўл қўймаслик; 
-
барча тузилмавий бўғинлардаги ходимлар орасида меҳнат интизомини 
мустаҳкамлаш; 
-
меҳнат унумдорлигини ошириш учун моддий ва маънавий манфаатдор-
лигини таъминлаш; 
-
ишлаб чиқаришда фан-техника ютуқларидан фойдаланиш, самарали 
ахборот базасини ривожлантириш; 
-
корхона обрўсини ошириш. 
Кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда корхона хавфсизлигини 
таъминлаш вазифалари белгиланиб, улар корхонанинг ички тартиб-
қоидалари ва иш тартибида ҳамда махсус ишлаб чиқилган чора-тадбирларда 
ўз аксини топиши мумкин. Булар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1.
Корхона ичида ҳамда ташқи ташкилотлар - ҳукумат идоралари, 
бошқарув структурасидаги қоидабузарлик омиллари, ваколатни ошириш 
ҳоллари ва ҳоказоларни аниқлаш; 
2.
Корхонанинг барқарор ишлашига таъсир қилиши мумкин бўлган 
хавф-хатар ҳамда бозор конъюнктурасидаги ноқулай ўзгаришларни аниқлаш 
ва зарур чораларни қўллаш; 


3.
Бўлажак ҳамкорларни ўрганиш, уларнинг молиявий аҳволини таҳлил 
қилиш ва баҳолаш; 
4.
Иқтисодий айғоқчиликка қарши чора-тадбирларни тайѐрлаш; 
5.
Корхона сирларидан хабардор бўлган малакали ходимларни бошқа 
корхоналарга жалб қилишнинг олдини олиш; 
6.
Носоғлом рақобатчиликни енгиш; 
7.
Корхона ҳудуди ва моддий ресурсларини ҳимоя қилиш; 
8.
Тижорат сирларини муҳофаза қилишни ташкил қилиш; 
9.
Меҳнат жамоаси аъзолари орасидаги салбий фикрларни аниқлаш; 
10.
Фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ва хавфсизликнинг бошқа 
чоралари. 
Маълумки, кўрсатилган мақсад ва вазифалар ўз-ўзидан автоматик 
равишда ҳал қилинмайди. Бунинг учун, аввало, ўз ишини яхши билишдан 
ташқари моҳир ва юқори малакага эга бўлган ҳамда ўзлари ишлаѐтган 
корхона учун ―жон куйдирувчи‖кадрлар зарур. Уларсиз муваффақиятга 
деярли эришиб бўлмайди. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish