Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

қонунига киритилган ўзгаришлар 
Манба: Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти 
тўғрисида”ги қонуни, ЎРҚ-380-сонли янги таҳрири. 2014 йил 9 декабрь. 
Келтирилган моддаларни қўшилиши билан дастлабки қонун 30 та 
моддага етди. Албатта, айрим мавжуд моддаларга ҳам бир қатор ўзгаришлар 
киритилди (12.4.1-жадвал). Мавжуд қонунга юқорида келтириб ўтилган 
ўзгартиришларни кирити-лиши биринчидан, инвестиция фаолияти билан 
шуғулланувчиларга давлат томонидан қаратилган эътибор бўлса, иккинчидан 
мазкур соҳа бўйича ишларни давом этаѐтганлигидан далолат беради. Бундан 


ташқари ушбу қонунларни қабул қилиш, талабларга мос равишда ўзгартириш 
ва қўшимча-лар киритиб боришнинг сабаби битта қаерда имконият, имтиѐз 
ва шароит, қонуний кафолат бериладиган бўлса, ўша ерга инвестиция 
киритилади. Шу боис, янги таҳрир этилган қонуннинг 16-моддасида 
―Инвестиция фаолиятини рағбатлантириш‖ киритилиши ҳам бежис эмас. 
Чунки, хорижий инвести-циялар миллий иқтисодиѐтга четдан, уларнинг 
келишини рағбатлантирган ҳолда жалб қилинади. Бу борада хорижий 
капитални жалб қилишнинг ҳамма шакллари ҳам инвестициялаштиришнинг 
манбаи бўлмаслигини эътиборга олиш лозим бўлиб, бу биринчи навбатда, 
фоиз тўловлари билан қайтаришни талаб этадиган чет эл кредитлари ва 
қарзларига таалуқли. Бунда чет эл кредитлари ва халқаро молия 
институтлари қарзлари маълум вақт ўтгач асосий қарз билан бирга 
белгиланган фоизларнинг қайтарилишини талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги № ПФ-
5177-сонли фармони ҳамда ―Республика банк тизимини янада ривожлан-
тириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ қарори ва 
«Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлан-
тириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3594- сонли, 
ПФ-4434-сонли Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ПФ4515-
сонли ва «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбат-
лантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4434-сонли ва 
Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда валюта соҳасини тартибга солиш-
нинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини 
оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол 
жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги 
рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик 
муҳитини яхшилаш мақсадида Валюта бозорини янада либераллаштириш 
соҳасида давлат иқтисодий сиѐсатининг устувор йўналишлари этиб қуйида-
гилар белгиланди: 


-
юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб 
олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин 
тасарруф этиш ҳуқуқларини рўѐбга чиқариш тўлиқ таъминланди, миллий 
валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилашда фақатгина 
бозор механизмларини қўллаш, валюта ресурсларидан фойдаланишда бозор 
инструментларининг ролини ошириш, валюта бозорида барча хўжалик 
юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш, валюта 
сиѐсатининг ноанъанавий тармоқларда экспортни ривожлантиришда, 
минтақавий ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда рағбатлан-
тирувчи ролини ошириш, сифатли иш ўринлари ва юқори қўшилган 
қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бевосита рағбатлантириш учун 
иқтисодиѐтнинг барча секторларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 
билим ва технологиялар жалб этишга хизмат қиладиган ишбилармонлик ва 
инвестиция муҳитини яхшилаш, миллий валютанинг барқарорлигини 
таъминлашга қаратилган қатъий монетар сиѐсатни амалга ошириш, бу борада 
монетар инструментлардан фаол ва мослаштирилган ҳолда фойдаланиш, 
давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш, шунингдек, очиқ 
бозорда операциялар ҳамда давлат қимматли қоғозларини банклар ликвидли-
гига гаровга бериш бўйича операцияларни амалга оширишни амалиѐтга 
жорий қилиш; мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча экспортчи корхона-
ларнинг чет эл валютасидаги тушумини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор 
қилинди.
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи иқтисо-
диѐт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар 
юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма 
ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, 
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилин-
ган. Бунга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйида-
гича бўлганда мазкур солиқ имтиѐзлари белгиланган: 300 минг АҚШ 


долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; 3 миллиондан 
ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга; 10 
миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга. Ушбу солиқ 
имтиѐзлари қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши белгилаб берилган: 
мазкур корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган 
ҳолда республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида 
жойлаштириш; хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий 
хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилма-
ган ҳолда амалга ошириш; корхонанинг устав капиталида хорижий 
иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим; хорижий 
инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ѐки янги замонавий 
технологик ускуна тарзида қўйиш; мазкур имтиѐзларни қўллаш муддати 
давомида имтиѐзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани 
янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш; 
хорижий инвестициялар иштирокида янги ташкил этилаѐтган корхоналар 
давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб икки йил мобайнида шахсий ишлаб 
чиқариш эҳтиѐжлари учун мол-мулк олиб киришда импорт божхона тўлов-
ларини тўлашдан озод қилинган. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish