Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Тўғридан-тўғри инвестициялар ва портфел шаклидаги чет эл



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

12.5.Тўғридан-тўғри инвестициялар ва портфел шаклидаги чет эл 
инвестициялари. 
Тўғридан-тўғри инвестициялар – моддий ишлаб чиқариш тармоқларига 
узоқ муддатли маблағлар қўйишдир.
Тўғридан-тўғри инвестициялар – у ѐки бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга 
давлат ѐки хусусий фирмаларнинг капитал қўйиши бўлиб, реал капитал 
(бино, иншоот, товар моддий захиралари ва бошқалар) ташкил этилишини 
ифодалайди.
Тўғридан-тўғри 
инвестициялар 
гуруҳига 
қуйидаги 
инвестиция 
турларини ажратиш мумкин: ишлаб чиқаришни техник қайта қуроллан-
тиришда, реконструкциялашда ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайти-


ришда йўналтирилганлик ҳамда эскирган бино, иншоот ва жиҳозларнинг 
ўрнини тўлдириш. Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестициялар товар 
моддий бойликлар захираси ўзгаришида муҳим роль ўйнайди. Бир томондан 
аҳамиятли инвестициялар бу йўналишда корхона фаолиятини нотўғри 
режалаштириш аҳамиятли маблағлар сусайишини юзага келтирилиши 
мумкин, қайсики корхона фаолияти натижаларида ва унинг молиявий 
ҳолатида акс эттиради. Бошқа томондан, захиралар жамғармаси чуқур 
инфляция шароитида инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун етарли 
ҳисобланмайди.
Интеллектуал инвестициялар бўлиб, илмий ишлар, тажрибалар 
натижаси, лицензиялар «ноу-хау», мутаҳассислар тайѐрлаш ва кадрларни 
қайта тайѐрлаш, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини 
жорий этиш кабилар ҳисобланади. 
Инвестицион фаолият назарияси ва амалиѐтида инвестицияни 
таснифлаш муҳим ўрин тутади, бу борада турли қарашлар мавжуд. 
А.С.Булатов, В.Н.Жимиров, Я.С. Мелкумов (188,43,75) ларнинг фикрича, 
инвестицияларни мақсад белгилари бўйича уч асосий гуруҳга бўлиш мумкин: 
молиявий инвестициялар, реал инвестициялар, интеллектуал инвестициялар. 
Молиявий инвестициялар – бу давлат ѐки корпорациялар чиқарган 
акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларга, шунингдек, банк 
депозитларига капитал қўйишдир. Уларнинг таркибида портфелъ инветиция-
ларни фарқлаш мумкин.
Портфелъ инвестициялар – мулкдан даромад олишда ҳуқуқ берувчи 
қимматли қоғозларга капитал қўйишдир. Молиявий активларга инвестиция-
лар қуйидаги шакллардаги қўйилмаларни ўз ичига олади:
- асосий иқтисодий агентлар фаолияти жараѐнида яратилган барча 
кўринишдаги тўлов ва молиявий мажбуриятлар;
- нақд пуллар;
- жорий ҳисобдаги маблағлар;
- банкларга қўйилган муддатли омонатлар;


- турли хил қисқа муддатли қарз мажбуриятлари;
- облигация ва бошқа қимматли қоғозлар. 
Портфелъ инвестициялар турли лойиҳалар гуруҳларига капитал 
қўйишни ифодалайди. Масалан, корхона қимматли қоғозларини қўлга 
киритиш. Бу ерда инвесторнинг бош вазифаси портфелъ инвестицияларни 
шакллантириш ва мақбул бошқариш ҳисобланади. Портфелъ инвестициялар 
қаторида пул-кредит операциялари кенг тарқалган бўлиб, инвесторнинг 
капитали кредит сифатида бу омонатлардан кейинчалик фойдаланиш билан 
депозит омонатлар кўринишида банкка жойлаштириш тушунилади. 
Молиявий инвестициялар, уларнинг келтирадиган даромади бўйича 
баҳоланади. Қимматли қоғозлар курсининг ҳаракати корхонанинг молиявий 
ҳолати ва бутун иқтисодиѐтнинг яқин келажакда истиқболлари ва ҳолатини 
акс эттиради. Такрор ишлаб чиқариш жараѐнида реал активлар ҳаракати 
капитал бозори ва инвестицион товарлар бозорида ўзаро алоқадорликда 
реализация қилинади. Шунинг учун битта корхона доирасида молиявий 
инвестицияларнинг ѐпиқ доиравий айланиши мумкин эмас. Бозор 
иқтисодиѐтида айнан молиявий қўйилмалар муҳим роль ўйнайди. Бу шу 
билан боғлиқки, молиявий капитал, авваломбор ҳаракатчанлиги бўйича 
ишлаб чиқаришдан фарқли равишда ҳар доим ҳам ҳаракатчан эмаслиги 
билан характерланади. Айнан шунинг учун акция, облигация ва бошқа 
қимматли қоғозлар кўринишидаги молиявий инвестициялар иқтисодий 
тизимда таркибий ўзгаришларга кўмаклашувчи, бир иқтисодиѐт соҳасидан 
бошқасига капитал кўчишини таъминлайди.

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish