13.2.Корхона хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш ва
бошқариш.
Хавфсизлик ҳодисаларнинг олдини олиш ва огоҳлантириш чораси
сифатида, ҳар бир алоҳида ҳолатдаги аниқ ҳаракат бўлиб, корхона характери,
унинг жойлашуви, аҳамияти ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади. Мазкур жараѐнда
хавфсизлик тизимининг ўзини белгилаш муҳим аҳамият касб этади.
Унинг
раҳбари хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқаришнинг муайян шароит-
ларига нисбатан ишлаб чиқишда шахсан иштирок этиши зарур.
Хавфсизлик концепцияси биринчидан, корхонанинг мақсад ва вазифала-
рига зид келмаслиги, иккинчидан, корхона хавфсизлигига бевосита ва билво-
сита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи муҳит
таъсирини инобатга
олиши зарур. Бу таъсирни қуйидаги чизма кўринишида акс эттириш мумкин
(13.2.1- расм).
13.2.1-расм. Корхона хавфсизлигига ташқи муҳитнинг таъсири.
Шу билан бир вақтда корхона ўз фаолиятининг муҳим йўналишлари
хавфсизлигини таъминлаш учун муайян чора-тадбирларни амалга ошириши
керак ва бунинг учун аввало, мос келувчи қўриқлаш
тартибини яратиш
лозим. Мамлакатимиз ва хориж амалиѐти тажрибаси бунда қуйидаги фаолият
турларини ажратиб кўрсатади:
1.Бино ва иншоотлар, алоқа тармоғи қурилма ва ускуналарини қўриқлаш
тартибини таъминлаш.
2.Тезкор хавфсизлик – махфий ахборотларга бўлган ваколатни
бошқариш, келиб-кетувчилар, транспорт ва юк ташишни назорат қилиш,
қоидабузарлик ҳолатларини текшириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
3.Хавфсизликни таъминлаш бўйича маъмурий
фаолият - персонални
тайѐрлаш ва ўқитиш, инспекция, тафтиш ва назорат,
муаммоли вазиятлар-
нинг олдини олиш, истиқболли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
4. Моддий бойликларни ҳимоя қилиш ва табиий офатлар билан кураш -
ѐнғинларнинг олдини олиш, ѐнғин хавфсизлиги ва огоҳлантириш
қурилмалари ҳолатини кузатиб бориш ва ҳоказолар.
Корхоналар раҳбарлари меҳнат жамоаларини доимий равишда
хавфсизликни таъминлаш натижалари тўғрисида хабардор этишлари лозим.
Фақат зарур ҳоллардагина хавфсизлик чора-тадбирлари махфий бўлиши
мумкин. Хавфсизлик чора-тадбирларининг махфийлиги корхона бўлимла-
рини зарурий қоидаларни қўллаш ва уларга амал қилишини назорат қилишни
махсус ташкил этишни кўзда тутади.
Ҳозирги жамиятнинг ахборотлаштириш ва
электронлаштириш шароит-
ларида корхоналарнинг хавфсизлигини таъминлаш учун доимий равишда
фаолият кўрсатувчи, тижорат фаолиятининг хавфсизлигини таъминлашнинг
барча шакл ва усулларини қамраб олувчи тизим амал қилиши лозим. Шу
сабабли хавфсизлик хизмати маркетинг ва
менеджмент хизмати, валюта,
кредит ва ҳуқуқий бўлимлар каби иқтисодий бўлинмалар билан чамбарчас
боғлиқликда ишлаб, иқтисодий хавфсизликка кўпроқ ѐндашган ҳолда
уларнинг фолиятини тўлдириши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: