―Илмий ва илмий-техникавий соҳада банд меҳнат ресурсларини аниқлаш‖
(Manual On The Measurement Of Human Resources Devoted To S&T - Canberra
Manual), 1997 йилда қабул қилинган ―Миллий инновация тизими‖ (National
Innovation System), 2002 йилдаги ―Илмий тадқиқот ва ишланмалар бўйича
ҳисобот стандартлари‖ (Proposed Standard Practice for Surveys of Research and
Experimental Development), ―Миллий инновация тизимини ўзгариши‖
(Dynamising National Innovation Systems), ―Фраскати қўлланмаси‖ (Тhe
Frascati Manual) каби халқаро стандартлар ва услубий тавсияларни таъкидла-
шимиз мумкин.
Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида миллий иқтисодиѐтнинг
инновацион салоҳияти биринчидан, инновацион фаолиятни тартибга солувчи
ҳуқуқий механизмларга боғлиқ бўлса, иккинчидан, инновацион лойиҳалар,
ғоялар ва ихтироларни молиялаш тизимини ривожланганлик жиҳатларига
боғлиқ бўлади. Бу инновацион жараѐнларнинг институционал асосларини
ташкил этади. Шу нуқтаи назардан иқтисодиѐтни
глобаллашуви ва ишлаб
чиқаришни модернизациялаш шароитида давлатнинг устувор йўналишла-
ридан бири мамлакатнинг инновацион салоҳиятини ошириш масалалари
ҳисобланади. Натижада давлат томонидан миллий иқтисодиѐтни модерниза-
циялаш, техника ва технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиѐтнинг таркибий
тузилишини тубдан ўзгартириш, диверсификация қилиш
масалаларига
устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 7 августдаги ―Фан ва технологияларни ривожлан-
тиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги 436-сонли, 2008 йил 15 июлдаги ―Инновацион
лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлан-
тириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги 916-сонли
Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 ноябрдаги ―Илмий,
илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг
моддий-техника база-
сини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 241-сонли, 2008 йил 15
октябрдаги ―Технологиялар трансфери Агентлиги‖ Давлат унитар корхонаси
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида‖ги 228-сонли Қарорлари муҳим
аҳамият касб этади.
Жаҳон иқтисодиѐтининг глобаллашуви ишлаб чиқаришни мунтазам
янгилаб, модернизация қилиб бориш заруратини кун тартибига янада ўткир
қилиб қўяѐтганлиги боис ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бор
куч-имконияти ва ресурсларидан самарали фойдаланишга эътибор қаратмоқ-
да. Бунинг учун иқтисодиѐтнинг муҳим тармоқларини янада ривожлантириш,
янги ўзак тармоқларни барпо этиш, таркибий ўзгаришлар, самарали ва эркин
иқтисодиѐтни шакллантириш зарур. Шу билан бирга, миллий иқтисодиѐтни
рақобатдошлигини ошириш учун инновацион маҳсулотлар ҳисобига корхона
ва тармоқлар фаолият соҳаларини кенгайтириш мақсадга мувофиқ.
Бугунги жаҳон иқтисодиѐтининг тобора ўзаро интеграциялашуви саноат
корхоналарининг рақобат муҳитига мослашувчан жиҳатларини кенгроқ
ўрганиш, ҳар томонлама ривожланаѐтган бозор
муносабатлари талабларига
мос ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва самарали бошқаришни
заруратга айлантирмоқда. Таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиѐтни либерал-
лаштириш шароитида фаолият кўрсатаѐтган саноат корхоналари миллий
иқтисодиѐтимизнинг бир бўғини сифатида республика иқтисодиѐтига,
халқимизнинг фаровон турмуш кечиришига катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: