Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
12.1. Давлатнинг инвестицион сиѐсати.
12.2.Ўзбекистон иқтисодиѐтига чет эл инвестицияларини жалб 
қилишнинг зарурияти.
12.3. Инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини ошириш.
12.4.Иқтисодиѐтга чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг 
ҳуқуқий асослари.
12.5.Тўғридан-тўғри инвестициялар ва портфел шаклидаги чет эл 
инвестициялари.
12.6.Ташқи савдо назариясида тўғридан - тўғри чет эл инвестия-
ларининг гепотизалари ва моделлари.
12.1. Давлатнинг инвестицион сиѐсати. 
Муайян мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги кўплаб комплекс 
кўрсаткичлар ѐрдамида аниқланади. Одатда уларни икки ўлчовли матрица, 
яъни ―хатар (таваккалчилик) – имконият (даромадлилик)‖ кўринишида 
тасвирлайдилар ва инвестицион иқлим деб атайдилар.Инвестицион иқлим – 
муайян мамлакат ѐки минтақанинг турли тармоқларига узоқ ѐки ўрта 
муддатли капитал қўйилмаларни жойлаштириш учун шарт-шароитлардир. 
Инвестицион иқлим–кенг қамровли тушунча бўлиб, у сиѐсий ҳолат, 
иқтисодий ривожланиш даражаси, ҳуқуқ, мафкура, маданият ва бошқа 
жиҳатларни ўз ичига олади. 


12.1.1-расм. Мамлакат инвестицион иқлими омилларининг 
таснифи
1
 .
Инвестицон иқлим қанчалик ѐмон бўлса, инвестор ўзининг тадбиркор-
лик хатарини шунчалик юқори баҳолайди, инвестиция қўйиш эҳтимоли ҳам 
шунчалик паст бўлади. 12.1.1-расмда мамлакатлар ва минтақалар инвести-
цион иқлимининг асосий унсурларидан иборат тасниф келтирилган. Кўриниб 
турибдики, инвестицион иқлим объектив имкониятларни (инвестиция 
салоҳияти), инвестор фаолияти учун шарт-шароитларни (инвестицион хатар) 
ва юқоридаги икки омилни умумлаштирувчи ҳуқуқий базани ўз ичига олади. 
Инвестиция сиѐсати ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишида энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки шу 
сиѐсат орқали мамлакат ишлаб чиқариш қувватини юқори даражада ўсиши, 
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ва сифатининг ортиши, моддий ва 
маънавий эҳтиѐж қондирилиши, бутун давлат инфратузилмасининг ривожла-
нишини таъминлаш мумкин. 
Инвестиция сиѐсатининг бош мақсади - иқтисодиѐтда таркибий ислоҳот-
ларни амалга ошириш, корхоналар ва компанияларнинг инвестицион фаолли-
гини кучайтириш, замонавий қуроллантириш, номарказлашган инвестиция-
лашга концентрацитялаштириш, иқтисодиѐтга хорижий инвестицияларни 
1
Бродский М.Н, Костенко С.И. Инвестиции как источник конкурентоспособности // Ученые записки Института права С.-
Петербургского государственного университета экономики и финансов / Под ред. А.А.Ливревского. 2001. Вып. 6. С. 95 


жалб этишдир. Ўзбекистонда Давлат инвестиция сиѐсатини амалга ошириш 
учун маъсул бўлган давлат ташкилоти бу Молия вазирлигидир.
Молия вазирлиги мамлакатга кириб келувчи сармояларни жалб қилади 
ва назорат қилиб боради. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish