12.1.2-расм. Инвестиция сиѐсатининг асосий йўналишлари
2
.
Ўз навбатида давлат бюджетидан таминот олувчи корхоналар сонини
хам камайтириш учун маьсул орган хам хисобланади. Бу борада олиб
борилаѐтган сиѐсатда давлат корхоналарига нисбатан амалда бўлган бюджет-
дан молиялаштириш тизими муайяан даражада боқимандаликни келтириб
чиқариши инобатга олинмоқда ва инвестиция фаолиятида уларга нодавлат
сектори субъектларига қараганда имтиѐзли шароит яратиши мумкинлиги ҳам
эътиборга олинмоқда.
Албатта хорижий инвестициялар ѐрдамида нафақат шу каби камчилик-
ларни бартараф етиш, балки иқтисодиѐтимиз олдидиаги энг мухим вазифа-
ларни хал этиш мумкинлигини хам англаб етиш мумкин.
Глобаллашиш кучайиши туфайли бутун дунѐ бўйлаб қисқа муддатларда
капитал, ишлаб чиқариш, товарлар, интеллектуал салоҳият, меҳнат ресурс-
лари, ахборотлар ва бошқаларнинг кўчиш жараѐни жадаллашади. Шунинг
учун ҳам, инвестиция сиѐсатини юритишда бу вазиятларни ҳисобга олиш
зарур бўлади.Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга
солиниши Ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни юритиш учун
кафолатлар бериш, бу фаолият субъектларини суғурталаш ва бошқа
воситалар орқали ижтимоий ѐки давлат манфаатларини амалга ошириш
2
Т.Дадабоев ―Хорижий инвестиция‖ Иқтисодиѐт- Т. 2004 й, 123-бет.
йўлида ташкил этилади.Инвестиция муносабатларининг моҳияти бу фаолият
иштирокчилари доирасида ва даражасида ўз ифодасини топади.Ўзбекистонда
инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солинишининг асосий
йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1) Инвестиция фаолиятининг қонунчилик негизини такомиллаштириш.
2) Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш обектларини, солиқ ставкалари ва
уларга доир имтиѐзларни табақалаштирувчи солиқ тизимини қўллаш.
3) Нормалар, қоидалар, стандартларни белгилаш.
4) Монополияга қарши чораларни қўллаш.
5) Кредит сиѐсати ва нарх сиѐсатини ўтказишга ва бошқа табиий ресурс-
ларга эгалик қилиш, уларни тасарруф этиш хамда улардан фойдаланиш шарт-
ларини белгилаш.
6) Инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини ва
истиқболларини белгилаш. Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун
Ўзбекистон Республикаси худудида чет эл инвестициялари амалга оширили-
шининг хуқуқий асослари ва тартибини белгилаб беради. Ушбу қонуннинг
асосий вазифалари эса чет эл инвестициялари кириб келишини рағбатлан-
тириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтини ривожлантириш
ва унинг жахон иқтисодий тизимига қўшилишига кўмаклашиш, чет элнинг
молиявий, моддий, интеллектуал ва бошқа ресурсларини, замонавий
хорижий технологияларни ва бошқарув тажрибасини жалб этиш хамда
улардан оқилона фойдаланишдан иборат.Инвестициялар иқтисодиѐтда
таркибий ўзгаришлар, техник ва техноло-гик янгиланишлар, корхоналарни
қайта таъмирлаш ишларини амалга оширишни рағбатлантиради, мамлакат
экспорт ва импорт салохиятини оширишга имкон яратади.
Тузилмавий инвестиция сиѐсати худудлар, тармоқлар ва корхона
инвестиция сиѐсатларидан таркиб топиб, улар ўзаро боғлиқдир. Ҳудудлар
инвестиция сиѐсати инвестицияни сарфлашда ахоли, ҳудуд ва инвестор
манфаатларини хисобга олган холда самарали ишлатишга имкон берувчи
ҳудудда олиб бориладиган чора-тадбирлар мажмуи. Тармоқ инвестиция
сиѐсати эса бу мамлакат иқтисодиѐтининг ривожланишини таъминловчи
тармоқлар, саноат махсулотларини экспорт қилиш, импорт ўрнини босувчи
ишлаб чиқаришни ривожлантириш, илмий-техника тараққиѐтини инвестиция
йўли билан қўллаб қуватлаш хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |