Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар


Интернет-брендинг в туризме



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

Интернет-брендинг в туризме. 
Появление и развитие Интернета привело 
к созданию отдельной составляющей брэндинга – Интернет-брендинга. Это 
связано с тем, что особенности виртуальной среды требуют использования 
новых методов развития брендов и, кроме того, в Интернете значение бренда 
становится еще большим, чем в традиционном жизни. 
К сожалению, на сегодняшний день немногие руководители 
туристических предприятий понимают значение Интернета для развития бизнеса 
в то время, когда Интернет-сеть с каждым годом предлагает все более широкие 
возможности для развития деловых отношений между производителями и 
потребителями туристических услуг. 


232 
Позиционирование бренда в Интернете является действенным рычагом в 
продвижении туристического продукта. Без использования Интернета можно 
получить результат, за которым бренд будет недолговечным, ведь в эру 
глобализации и Интернет-технологий, потенциальные потребители тратят 
большую часть своего времени на поиски товаров и продуктов в онлайн-режиме. 
С помощью аналитических данных, форумов и различных информационных 
сайтов, в туристических предприятиях есть больше возможностей наладить 
связь с потенциальными потребителями и продемонстрировать свои 
преимущества. 
 
TУРИЗM—ИКТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ 
Носирова Д.М.,Ўктамова М.А., 
 БухДУ
Барчамизга аёнки, кейинги йилларда Ўзбекистон кундан-кунга 
ривожланиб гуллаб яшнамоқда.Cўнгги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-
иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги халқаро ҳамкорликлар тобора мустаҳкамланиб 
бормоқда.
Зеро, мустақиллик миллий ўзлигимизни, ор-номус ва ғуруримизни, 
инсоний қадр-қимматимизни қайта уйғотди, она тилимизни, динимизни, қадрият 
ва анъаналаримизни қайтариб берди. Қадимий тарихимиз, миллий 
давлатчилигимиз тикланди, янги тарихий шароитда унинг оёққа туриб, кучли-
қудратли давлатга айланиб, ривожланиши учун зарур бўлган сиёсий-ҳуқуқий, 
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий асослар яратилди ва мустаҳкамлаб 
борилмоқда. Мамлакатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 
демократик тизими шакллантирилди ва муваффақиятли ривожланмоқда. Халқ 
ҳокимиятчилигининг устувор тамойиллари ишлаб чиқилди, халқ давлат 
ҳокимиятининг ягона манбаи ва ўз истиқболининг ҳақиқий ижодкорига айланди. 
Ўзбекистон саноати ривожланган замонавий давлатга айланиши ва унинг 
жаҳондаги иқтисодий ва индустриал жиҳатдан юксак ривожланган давлатлар 
қаторидан ўрин олиши учун зарур бўлган барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-
шароитлар яратилди.Миллий давлатчилик ва бозор иқтисодиёти асосларини 
мустаҳкамлаш билан бир вақтнинг ўзида «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик 
жамияти сари» тамойили ҳам муваффақиятли жорий этилмоқда.Мамлакатимиз 
ўз тараққиёт йўлида янада олға силжиши учун сиёсий тизимнинг самарадорлиги 
ва рақобатдош иқтисодиётга эга бўлишдан ташқари жамият бой руҳий-маънавий 
асосга, юксак даражада ривожланган ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга таянган 
ҳолда, фуқаролар эса «Биз ким эдик ва бугун қандай даражага эришдик, қандай 
бебаҳо қадриятларга ворисмиз?», деган саволларнинг жавобларини чуқур англаб 
етишлари зарур, деб ҳисоблайди. [1] 
Юқорида баён этилган фикр ва вазифалардан келиб чиқиб, миллий 
мустақиллик ғояларига содиқ, жаҳон моддий ва номоддий меросининг ажралмас 
бўлаги ҳисобланган Ўзбекистон халқининг маданий, анъанавий ва миллий-
маънавий қадриятларини чуқур эъзозлайдиган ватанпарвар инсонларни ўз 
сафида бирлаштириш бизнинг асл мақсадимиздир.Булар, энг аввало, ижодкор 
зиёлилар, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати намояндалари, 


233 
маданият, санъат ва ахборот соҳаси ходимлари, ватан туйғуси билан яшаётган 
ёшлар, шунингдек, миллий ва маънавий қадриятларни, мамлакатимизнинг 
тарихий ва маданий бойлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ва янада 
купайтириш ғояларини қўллаб-қувватловчи фуқаролардир.Шу билан бирга, 
ҳозирги 
босқичда 
мамлакатимизнинг 
халқаро 
ижобий 
имиджини 
шакллантиришда туризмни самарали восита деб билиш ва уни ривожлантиришга 
алоҳида эътибор қаратишдир. Туризм Ўзбекистон халқининг ноёб маънавий 
бойлиги ва тарихий меросини тарғиб этиш, бу бойликнинг жаҳон демократик 
ҳамжамияти томонидан умумбашарият тарихий меросининг ажралмас бир 
қисми сифатида тан олиниши йўлида самарали хизмат қилиш, шунингдек, 
фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда туризмнинг ўрни ва аҳамияти 
эътиборга лойиқ эканини тарғиб этиш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон бой 
тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Буларнинг ҳаммаси 
мамлакатимизда улкан салоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган туризм 
индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан 
бирига айлантириш имконини беради.[2.] 
Шундан келиб чиққан ҳолда, туризмни ривожлантириш бўйича қуйидаги 
чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мисол келтириб ўтмоқчиман: 
– сайёҳлик инфратузилмасининг янада ривожланишини, сайёҳлар учун 
мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбул бўлишини, транспорт ва 
меҳмонхона хизматлари ва умуман, сайёҳлик логистикаси билан боғлиқ барча 
хизматларнинг қулайлигини, соҳага замонавий ахборот технологияларини 
жорий этишни таъминлаш; 
–хорижий меҳмонлар учун мамлакатимизнинг халқаро нуфузини, 
мафтункорлигини оширишда асосий омил бўлган туристик фаолият 
манзилларида, халқаро аэропортларда, вокзалларда кўрсатилаётган сервис ва 
хизматлар сифатини яхшилаш; 
– туризм саноатига йўналтириладиган инвестициялар оқимини янада 
рағбатлантириш чора-тадбирларини кўриш, жумладан, хусусий капитал ва 
бизнесга имтиёз ва преференциялар бериш, туристик фаолият билан 
шуғулланадиган субъектлар томонидан тўланадиган солиқ ва мажбурий 
тўловлар ҳисобидан шаклланадиган моддий маданият меросини қайта тиклаш ва 
капитал таъмирлаш жамғармасини ташкил этиш; 
– замонавий менежмент, шунингдек, ватандошларимизга ва хорижий 
туристларга Ўзбекистоннинг ўтмиши ва ҳозирги куни тўғрисида ишончли 
ахборотни етказиш кўникмаларига эга бўлган кадрларни тайёрлаш ва қайта 
тайёрлашнинг миллий тизими самарадорлигини ошириш; 
– соҳадаги хорижий ва маҳаллий туристлар учун расмиятчиликни 
бартараф этиш, хорижий туристларни рўйхатдан ўтказиш, туристлар учун 
автомобиль ташув хизматлари билан боғлиқ жараёнларни соддалаштиришга 
қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; 
– давлатнинг виза бериш тартибини соддалаштиришга қаратилган виза 
сиёсатини давом эттириш, бу борада, айниқса, биз билан узоқ муддатли 
стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган ва барқарор туристик бозорга эга 


234 
бўлган давлатлардан келаётган фуқароларга эътиборли бўлиш, ўзаро визалар 
алмашиш соҳасида интерактив давлат хизматларини жорий этиш; 
– алоҳида қўриқланадиган ноёб табиий ҳудудларни келиб кўриш 
тартибини кўзда тутадиган туризмнинг фаол турларини, хусусан, экотуризмни 
ривожлантириш учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиш. Жахон 
ҳамжамиятида муносиб ўринга интилаётган Ўзбекисон катта имкониятлар 
мамлакати саналади. Туризм айни пайтда маърифат ва фуқаролик жамиятининг 
маънавий асосларини шакллантиришда кучли восита бўлиб ҳам хизмат қилади. 
[2]
Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳиятли туризм 
индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан 
бирига айлантириш имконини беради.

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish