Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар


ТАЪЛИМ –ТАРБИЯ, АХЛОҚ - ОДОБ ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

ТАЪЛИМ –ТАРБИЯ, АХЛОҚ - ОДОБ ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ 
НАМУНАЛАРИ МИСОЛИДА 
Тўхсанова В.Р., 
Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси ўқитувчиси,
Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси
 
Маданиятимиз қадриятлари, миллий санъатимиз, бугунги кунда 
ўқувчиларга таълим-тарбия беришда ота-боболаримиз томонидан яратилган ва 
бутун жаҳонга машҳур бўлган ажойиб санъат намуналаридан кенг 
фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда. Халқ оғзаки ижодининг катта бир 
уммонга қиёсланиши бежиз эмас.
Донишманд боболаримиз каттага ҳурмат, кичикка шафқат, ватанни 
севишга, табиат бойликларини асрашга уидовчи халқ мақоллари, қўшиқлари, 
хикматли сўзларни ўйлаб топганлар. Бундай оғзаки ижод намуналари орқали 
улар она - Ватанни ардоқлашга, ота-онани қадрлашга, кексаларни эъзозлашга 
ундаганлар. 
Қадимги давр кишиларининг маънавияти, хусусан, ахлоқи, қадимий урф- 
оддатлари, анъаналари, маърифати, таълим-тарбияси ҳақидаги фикрлар алқ 
оғзаки ижодида, масалан, Гўрўғли, Алпомиш ҳақида яратилган достонларда ўз 
ифодасини топган. Бу анъаналар қадимги сўғд, манихей, Хоразм, турк ёзувлари 
намуналарида ҳам ўз ифодасини топган.
Халқимизнинг бебаҳо дурдоналаридан саналган “Алпомиш” достони 
қаҳрамонлик, мардлик, ватанпарварлик, турли элатлар ва халқларнинг 
биродарлиги, севги ва садоқат, оила мустакамлиги ва уруғ бирлигини куйловчи 
улкан эпос бўлиб, чорвадорлар ҳаётида давлатчиликнинг пайдо бўлиш 
давридаги муносабатлар, ўша даврдаги ижтимоий - сиёсий ҳаёт, удумлар, ахлоқ-
одоб, қардошлик туйғулари, халқнинг ўй - фикрлари,орзу - хаваслари ёрқин 
ифодаланади. Бу достон қаҳрамонлик, дўстлик ва биродарлик, вафодорлик ҳамда 
садрқат ҳақидаги ўлмас асардир.
Достонда Алпомиш, малика Товка, оддий чўпон Кайқубот тимсоллари 
ўқувчиларни аҳлоқий покликка, жисмоний камолот, маънавий юксакликка 
ундаса, Қалмоқшох, Сурҳайил мастон, Кўкалдош бош бўлган қалмоқ алплари, 
Бодомчўри ва унинг ўғли Ултонтоз кабилар орқали кишилардаги бахиллик, 
бадфеъллик, 
баднафслик, 
иккиюзламачилик, 
бошқаларни 
камситиш, 
шуҳратпараслик, номардлик, виждонсизлик сингари ярамас иллатлар ифода 
этилади. Халқ оғзаки ижодининг бу нодир намунасида халқнинг турмуш тарзи, 
урф- одатлари, маросимлари, анъаналари, диний эътиқодлари, орзу - умидлари, 
руҳий кечинмалари, маънавий - аҳлоқий идеаллари ўзига хос йўсинда аниқ, 
ибратли тасвирланган. Инсонлик шаънига доғ туширувчи иллатлар қораланган.
Халқ оғзаки ижодининг нодир намуналаридан ҳисобланган халқ мақолларида 
ҳам таълим - тарбия ҳамда одоб-аҳлоққа оид фикрлар ўз ифодасини топади. 
Мақоллар халқ ҳаёти, орзу - интилишлари ва дунё қарашини кўп асрлик 


222 
тажрибаларида синовдан ўтказиб акс эттириши туфайли ҳам кундалик 
турмишимизда катта ғоявий- тарбиявий аҳамиятга эга. Чунончи,
Каттага ҳурматга бўл, 
Кичикка иззатда бўл.
Дарё сувини боҳор тоширар.
Одам қадрини меҳнат оширар. 
Мақолларда ибратли фикрлар айтилади. Мақолда ифодаланган ибратли 
фикр алоҳида шахсларгагина эмас, балки умуминсоний характер касб этишида 
кўзга ташланади. 
Яхши билан юрсанг, етарсан муродга,
Ёмон билан юрсанг, қоларсан уятга. 
Қуёш ҳавони иситса,
Дўстлик қалбни иситади. 
Олтин кумушнинг эскиси бўлмас.
Ота-онанинг баҳоси бўлмас. 
Мақолларда донишманд халқнинг орзу-умидлари, инсонпарварлик 
хислатлари, қисқаси, барча ижобий фазилатлари акс этган бўлиб, ёшларни 
фикрини чуқур, ихчам, аниқ ва образли қилиб ифодалашга ўргатади. Уларни 
ростгўй, меҳнатсевар, мард, жасур, саботли ва матонатли бўлишга ундаб, энг 
яхши инсоний фазилатларни трғиб этади. Шу сабабли ҳам уларнинг ижтимоий - 
сиёсий ва тарбиявий аҳамияти ғоят каттадир. Шунингдек, халқ қўшиқлари ҳам 
доно ота - боболаримиз томонидан яратилган, уларнинг ҳаёт тарзи, дарду 
ташвишлари, панд - насиҳатлари акс этган ноёб ижод намуналаридан 
ҳисобланади. Халқ қўшиклари, айниқса, термаларида аҳлоқий муносабатлар, 
тарбиявий аҳамиятга эга қарашлар учрайди. Термаларнинг аксарияти дидактик 
харатерга эга. Дунёнинг аччиқ- чучуги, паст баланди, яхши - ёмонини кўрган 
ижодкор меҳнаткаш халқ шу хил ҳолатларнинг мусбат ва манфий томонлари 
ҳақида қатор асарлар яратганлар. Чунончи,
Бу дунёда ширин, дўстлар, тириклик,
Ўз тенгингиз билан суҳбат, ёронлар.
Яхшига ёндашиб одам айиринг,
Ҳар нокасга бўлманг улфат, ёронлар. 
Дўстларга шафқат, яхшилик ва ёмонликни англаш, душманга нафрат, 
ҳаётда тўғри, ҳалол яшаб яхши инсонлар даврасида бўлиш, кўпроқ уларнинг 
суҳбатидан баҳра олиш ҳақидаги сатрлар ғоятда ибратлидир. Қадимги Ўрта Осиё 
халқларига оид қўшиқ ва термаларнинг намуналари Маҳмуд Қошғарийнинг 
“Девону луғотит турк” асарида ҳам кўплаб учрайди. Девонда келтирилган халқ 
қўшиқларидан парчалар ҳам илмий, ҳам таълимий аҳамият касб этади. Дидактик 
маъно ташийдиган қўшиқларнинг баъзи бир намуналари ўзбек халқ 
достонларида мавжуд анъанавий мотив - ота насиҳатларига ўхшаб кетади. 
Боқмас жаҳон совуқ сўз, 
Шилқим, юзсиз, бахилга. 
Ёқимли бўл, хушхулқ бўл, 
Қолсин номинг кўп йилга. 
Юқоридаги сатрларда юзсизлик, бадфеъллик, хасислик каби иллатлар 


223 
қораланиб, эзгулик, хушфеъллик каби хислатлар улуғланган. 
Доно халқимиз “эртаклар-яхшиликка етаклар” деган нақлни бежизга 
айтишмаган. Эртаклар халқ оғзаки ижодининг энг қадимий ва кенг тарқалган 
намуналаридан ҳисобланади. 
Уларда ахлоқ ва одобнинг юксак намуналари улуғланиб, зулм ва ноҳақлик 
қораланади. Ўзбек халқ эртаклари халқимизнинг узоқ даврлардаги ҳаёти, 
ижтимоий муносабатлари, урф одатлари, сиёсий ва ахлоқий тушунчаларини, 
дунёқарашларини ифода этади. Эртакларни ўзбек халқининг бадиий тарихи, 
жонли санъати дейиш мумкин. 
Эртакларнинг тарбиявий аҳамияти катта. Бу ҳақда улуғ адибларимиздан 
бири шундай деган эди: “Дунёда ибрат бўлмайдиган ҳеч нарса йўқ, 
ўзида”дидактика”, ибрат воситаларини мужассамлантирмаган бирорта ҳам эртак 
топилмайди”, деган эди. Эртакларнинг турли хиллари мавжуд: сеҳрли эртаклар, 
ҳаётий-маиший эртаклар, мажозий эртаклар, ҳажвий эртаклар ва ҳоказо. Ҳар бир 
эртакнинг ўзига хос ғоявий йўналиши, композицияси бўлиб, уларда умумий бир 
хусусият кўзга ташланади. Барча эртакларнинг охири яхшилик билан тугайди, 
доим эзгуликнинг ёвузлик устидан, ҳақиқатнинг ноҳақлик, зулм устидан қилган 
ғалабаси тараннум этилади. Эртакларнинг педагогик аҳамияти ниҳоятда катта. 
Улар болаларнинг маънавий ва эстетик дидини ривожлантириб, фикрлаш 
дунёсини кенгайтиради. Уларга ҳар қандай қалтис вазиятлардан чиқиб олиш 
йўлларини кўрсатиб, яхшилик охир-оқибат ёмонликни мавҳ этиши ҳақидаги 
фикрга ишонтиради. Биз биламизки эртакларда маълум бир ижобий ва салбий 
образлар ифодаланади. 
Масалан, дев, ялмоғиз, ўгай она, аждар кабилар салбий қаҳрамонлар 
ҳисобланса, семурғ, кенжа ўғиллар, етим қизлар ижобий образлар ҳисобланади. 
Масалан, семурғ ўзбек мифологияси ва эртакларида қаҳрамонларнинг меҳрибон 
дўсти, ҳимоячиси, яхшилик эвазига яхшилик қилувчи, ёвузликнинг душмани, 
қисқа қилиб айтганда, фантастик қаҳрамон қуш. Семурғ йигитнинг ўз мақсадига 
эришувига кўмаклашади. У афсонавий манзиллар- “қуш учса қаноти, одам юрса 
оёғи куядиган” чўлда, якка дарахт тепасида яшайди. Семурғ образи “Қаҳрамон”, 
“Семурғ”, “Ойнаи жаҳоннома”, “Рустам”, “Кенжа ботир” сингари эртакларда 
кенг тасвирланади. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири “Одил шоҳ” 
эртагида шоҳнинг болалик чоғларида ахлоқли, одобли бўлиб вояга етгани, 
донолиги сабабли уни халқ ўзига шоҳ қилиб танлангани ҳикоя қилинади. Одил 
шоҳ сифатида у юрт кезди, камбағаллар дардига дармон бўлди, етим-есирлар 
бошини силади, хайр-эҳсон эшигини очиб қуйди. 
Халқ оғзаки ижоди намуналари: мақол, эртак, топишмоқ, латифалардаги 
ижобий қаҳрамонлар тимсоли орқали озодалик, саранжом-саришталик, 
меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ундалган, салбий тимсоллар орқали 
ёмонликнинг уруғини қуритиш, яхшилик уруғини экишга даъват этилган. 
Ўрта Осиёда ибтидоий жамоа ва қулдорлик даврида бола тарбиясида 
насиҳат, тушунтириш, рағбатлантириш, мақташ, намуна кўрсатиш, танбеҳ 
бериш, таъқиқлаш, мажбур қилиш, пўписа қилиш, қўрқитиш каби усуллардан 
фойдаланилган. Бу усулларни қўллаш эса ахлоқ қоидаларига таянган ҳолда, яъни 
бола қилган иш, ҳатти-ҳаракатининг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида ишонч ҳосил 


224 
қилинган, шунингдек, ахлоқлилик ҳамда ахлоқсизлик, яхшилик ва ёмонликнинг 
маъносини тушунтириш орқали амалга оширилади. 
Бу тартиб тарбияда асосий қоида ҳисобланган.
Ўтмишда (ҳозирда ҳам) тарбияда ота-онанинг, катта ёшдагиларнинг 
болаларга намуна бўлишлари энг мақбул йўл ҳисобланган. Болаларни бошдан 
ҳунар ўрганишига даъват этиш, ҳунарли инсон ҳеч қачон хор бўлмаслигини 
тушунтириш ҳар бир ўқитувчи ва ота-онанинг зиммасига юкланади. Қадимда 
ҳунар муқаддас ҳисобланган, уни чуқур эъзозлаб келганлар. Ҳунармандчилик 
билан инсонлар ибтидоий даврлардан бошлаб шуғулланиб,турли-туман 
буюмлар, нарсалар ясаб келганлар. Асрлар давомида ҳунармандчилик анъана 
тариқасидаривожланиб, такомиллашиб бизгача етиб келган.
Ҳунармандчиликнинг ҳам тарихан ўзмаросимлари ва анъаналари бўлган. 
Булар ўз-ўзидан келиб чиқмаган. Улар маълум сабаблар асосида пайдо бўлган ва 
авлодлардан-авлодларга ўтиб келган. 
Масалан, ҳар бир ҳунарманд ўз пирига сиғинган. Бу пирлар шу ҳунарнинг 
асосчиси ҳисобланган. Аждодларимизнинг қўлёзмаларида берилишича ва кекса 
усталарнинг айтишича, дунёдан ўтган уста ҳунармандлар арвоҳи ушбу ҳунар 
усталарининг теварак-атрофида айланиб юрар экан. Шунинг учун ҳунарманд 
усталар ҳар доим иш бошлашдан олдин дуо ўқиб руҳларни шод этган ва улардан 
руҳий мадад сўрашган. Ҳар бир ҳунарнинг пирлари мавжуд бўлган. Чунончи: 
- ёғоч ўймакорлиги ва қайиқчилар пири пайғамбар Нуҳ; 
- темирчилар ва мисгарлар пири ҳазрат Довуд; 
- тўқувчилар пири пайғамбар Идрис; 
- зардўзлар пири ҳазрати Юсуф; 
- каштадўз ва наққошларнинг пири Баҳоуддин Нақшбанд; 
- чўпонлар пири Занги ота; 
- кулоллар пири Мир Амир Кулол (Мир Кулол) 
Қадимдан ҳар бир ҳунар пирларини ва устозларини улуғлаш ҳамда қадрлаш 
одоб тусини олган. Шогирдлар ва уларнинг ота-онасининг пир ҳамда устозларга 
бўлган шарқона муносабатлари одоб мезонлари мавжуд бўлган. Тасаввуф 
намояндаси Сўфи Оллоёр ёзган эдилар: 
Агар бўлмаса йўл бошлагувчи пир, 
Солур бўйнига Шайтон Доми тазвир. 
Қачон ҳар пир билур қутлуғ йўлингни, 
Таниб эр яхшисин, топшир қўлингни, 
Ўшал пирки, эрнинг эри бўлгай, 
Тариқат пешасининг шери бўлгай. 
Устознинг қўл остидаги шогирдлари билан ўзаро муносабатлар мезони 
қуйидагилардан ташкил топган: 

ўзаро кўркам хулқ билан самимий муносабатда бўлиш; 

интизомли бўлиш; 

бир-бирини ошкор қилмаслик; 

эринчоқ ва ялқов бўлмаслик; 

дўстининг омонатига хиёнат қилмаслик; 

мунофиқ ва риёкор бўлмаслик; адолат ҳасад, ғийбат, иғво қилмаслик, ёлғон 


225 
сўзламаслик; 

бир-бирига ёрдам бериш; 

дўстининг муваффақиятидан қувониш. 
Шогирд маълум вақт ўтгандан сўнг, мустақил ишлай олиш даражасига 
етгандан кейин “Уста рози” маросими асосида уста деган номга эга бўлган. 
Усталар розилик билан Ўша ҳунарни шогирдларига давом эттириш учун оқ 
фотиҳа берганлар. Ҳунар пирларидан фотиҳа олмаган усталарни “Пири шайтон” 
деб айтганлар. 
Зардўзлик, каштачилик, бичиш-тикиш ишлари аёллар ва эркаклар 
томонидан олиб борилган. Зардўзлик Бухорои шарифда нашъу намо топган 
бўлса, каштачилик Қарши,
Сурхандарё томонларида, бичиш-тикиш ишлари Фарғона, Наманган 
шаҳарларида донг таратган. Зардўзлик буюмлари: чопон (тўн), камзул, 
пешонабанд, шиппак (ковуш), чойнакпўш, елпиғич, сўзандон, ғилоф, дўппи 
яхши кунлар – тўй, юбилей маросимларда фойдаланилади. Каштачилик 
маҳсулотлари: сўзана, жойпўш, жойнамоз, ёстиқ жилди, паранжи, дўппи, 
нимча, камзул, такияпўш...ҳозирги кунларда ҳам ишлатилмоқда. Яхши бичиб-
тикилган буюм узоқ кийилади. Ҳозирги кунда Самарқанд тўнлари, Наманган 
костюм-шими, Фарғона камзуллари жаҳон бозорларида харидоргир моллар 
сифатида эъзозланмоқда. Ватанимиз келажаги бўлган ёшларимизга ўз миллий 
қадриятларимиз, урф-одатларимиз, анъаналарни ўргатмас эканмиз, келгуси 
авлод бизни кечирмайди. 
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”га биноан таълим-тарбияни амалга 
оширар эканмиз, миллий хосликлардан, шарқона устоз-шогирдга оид одоб 
мезонларидан, аждодларимизнинг қолдирган маънавий меросидан тўлиқ 
фойдаланишимиз зарур. 

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish