6
1 - мавзу. Хронология фанининг вужудга келиши ва унинг
ривожланиш тарихи.
Режа
1.
Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий, астрономик
хронология ва геохронология.
2.
Европада хронология
фанининг вужудга келиши ва
тараққиёти.
3.
Ўрта Осиё олимларининг хронология фани ривожига
қўшган ҳиссалари.
Калит сўзлар:
хронология, вақт, астрономик (математик)
хронология, тарихий хронология,
геохронология, Жозеф Скалигер,
календарлар, Птоломей, Эратосфен, Абу Райҳон Беруний, Умар
Хайём, Мирзо Улуғбек.
Хронология – вақт тўғрисидаги фан.
Хронология сўзи юнонча
бўлиб, “хронос” – вақт, “логос” – фан, яъни вақтни ўрганиш
ҳақидаги фан дегани. Хронология вақтларни ўрганиш, ҳисоблаш
ҳақидаги фан сифатида уч қисмга бўлинади, булар – астрономик
(ёхуд математик) хронология, геохронология ва тарихий (техник)
хронология.
Астрономик (ёхуд математик) хронология
самовий
жисмлар
ҳаракати, такрорланадиган самовий ҳодисалар қонуниятини ўрганади
ва аниқ астрономик вақтни белгилайди. Шунингдек,
тарихий
хронологиянинг
вақтни аниқлаш усулларидан бири ҳисобланади.
Астрономик хронология Қадимги Шарқ мамлакатлари, сўнгра
Қадимги Юнонистон
ва Римда вужудга келган
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: