Эл газетаси. 014 йил ноябрь. №45 (181)



Download 45 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi45 Kb.
#83438
Bog'liq
xronologiya фанининг тамал тоши макола 2014


Эл газетаси. 2014 йил 7 ноябрь. №45 (181).
Хронология фанининг тамал тоши.
Инсониятнинг хўжалик ҳаётидаги эҳтиёжи вақтни ҳисоблаш заруриятини юзага келтирди. Табиатни кузатиш вақтни аниқлашда мураккаб математик ҳисоб-китоблар қадимдаёқ хронология фани пайдо бўлишига замин яратди. Хронология грекча хронос-“вақт”, логос-“фан” сўзларидан тузилган бўлиб, тараққиёт босқичларининг вақтини аниқлайди.
Бир сўз билан айтганда Хронология вақт ҳисоби ҳақидаги фан бўлиб, календарларнинг вужудга келиши ва ривожланиши тарихини ўрганади, тарихий воқеа ва манбаларни вақтини ҳозирги вақт ҳисобига ўгириш билан шуғулланади.
Мазкур фандан олий ўқув юртларининг Тарих факультети талабаларига ўқув машғулотлари ўтилиб, тарихий манбаларда Хронология ХVI асрда тарих фанининг ривожланиши билан пайдо бўлди, XVIII асрга келиб, Европада хронология мустақил тарихий фанга айланди, хронология билим соҳаси ривожланишига қадимги Юнонистон ва Рим олимлари катта ҳисса қўшганликлари қайд этилади.
Ваҳоланки, Давлатимиз раҳбарининг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида таъкидлаб ўтилганидек: “Бугун, орадан деярли минг йил ўтганидан кейин ҳам биз ўрта асрларда яшаб ижод қилган, жаҳон цивилизацияси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг даҳоси, илм-фаннинг турли йўналишларидаги изланишлари ва қомусий билимлари олдида ҳайратга тушамиз”.
Дарҳақиқат, немис олими Э. Захау 1879 йили инглиз тилига таржима қилган Абу Райхон Берунийнинг 1000-йилда ёзилган “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китоби Европада “Хронология” деб аталиб, асарда буюк олим ўзига маълум бўлган халқларнинг: юнонлар, римликлар, эронийлар, сўғдийлар, хоразмликлар, ҳарронийлар (юлдузга топинувчилар), қибтийлар (мисрликлар), христианлар, яхудийлар, исломгача бўлган араблар ва мусулмонларнинг йил ҳисоблари, ҳайитлари ва машҳур кишиларини муфассал тасвирлаб беради. Асарда астрономия ва математиканинг кўп масалалари ёритиб берилган. Беруний мусулмон олимлари ичида биринчи марта яхудийлар календари ҳақида ҳам маълумот беради. Асарни чулғаб олган масалалар булар билан чегараланиб қолмайди. Унда жуда кўп тарихий воқеалар, турли миллат ва динларга оид муҳим маълумотлар, пайғамбарлар ва сохта пайғамбарлар, подшохлар, машхур тарихий шахслар ва олимлар ҳақида маълумотлар берилган. Унда ҳар хил даврларда ҳукм сурган турли подшоҳликлар ва сулолаларнинг жуда кўп жадваллари киритилган: македониялик батлимуслар (птоломейлар), рум, христиан, қадимги эрон, сосонийлар сулоласи подшоҳлари, араб халифалари (уммавийлар ва аббосийлар) каби. Мазкур жадваллар, подшохларнинг ҳукмронлик қилган даврлари деярли тўғри кўрсатилиб, улар бошқа тарихий китоблар билан солиштириш натижасида тўла исбот этилган. Беруний ўз асарида турли халқлардаги йил ҳисоблари, уларнинг урф-одатлари устида тўхтар экан, Ўрта Осиё халқлари маданиятини юқори қўяди.
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асаридан туркий халқлар ўн икки ҳайвон номи билан аталувчи мучал календари ва уларнинг номлари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин. Беруний Миср календарига ҳам тўхталиб ўтиб, календардаги эски ва янги ой номларини ўз асарида таъкидлаб ўтади.
Шунингдек, Беруний “Шом мамлакати” (Сурия) календаридаги ўн икки ой номлари ва тўрт йилда бир марта бешинчи (шубат) ойга бир кун қўшиб ҳисоблашлари ҳақида ҳам ёзади. Бу манбага кўра “Шом мамлакати” календаридаги ой номлари кенг тарқалган, ҳатто араблар ҳам “дала ишларига тегишли вақтларни” шу ойлар билан белгилар экан.
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”ни 1957 йилда арабшунос олим М.А.Салъе биринчи марта рус тилига таржима қилади.
Абу Райҳон Берунийнинг “Қонуни Масъудий” асарида қадимги араб календаридаги ўн иккита ой номини келтиради, лекин уларнинг фақат иккитасининг луғавий маъносини бериб ўтади. “Ёдгорликлар”да замонавий араб календаридаги ўн иккита ой ва етти ҳафта кунининг номи ва ўз таърифлари ҳам келтирилади.
Беруний ўз асарида милодий йил ҳисобига ҳам тўхталиб ўтади. У мазкур календарни “румий календари” деб атайди ва календарга биринчи марта кабиса йилини Юлий Сезар киритган, деб ёзади. Олим милодий йил ҳисобини қадимги халқларнинг қатор йил ҳисоблари билан қиёслайди. “Қонуни Масъудий” асарининг иккинчи китоби хронология масалаларига бағишланган бўлиб, унда ”Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида кўрилган масалалар тўлдирилиб, давом эттирилади. Асарда Эрон, Бобил, Рум подшоҳи ва араб халифалари ҳукмронлик қилган йилларининг хронологик жадваллари келтирилган. Мазкур асарда инсоният томонидан қўлланилган эралар, жумладан, Яздигард, Искандар, Филипп, “Бухтунассар” (Набонассар) эрасини аниқлаш масалалари хусусида ҳам сўз боради.
Шунингдек, Абу Райҳон Беруний “Ҳиндистон” асарида бу ўлкада яшовчи халқларнинг урф-одатлари, географияси ва астрономияси ҳақида маълумотлар кўрсатиб, буюк олим буржлар, ой фазаларининг ўзгариши, ҳинд эралари, Ой ва Қуёш календарлари ҳақида ҳам маълумот келтирган.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек ҳам “Зижи Кўрагоний” асарида вақтни ҳисоблаш масалаларига тўхталиб ўтган. Олим йил ҳисобининг шарқ халқлари қабул қилган усулларини баён этиб, “юнон, маликий, хитой ва уйғур эралари” ҳамда улар орасидаги фарқ, мазкур эралардаги байрам кунлари тўғрисида батафсил маълумот беради. Ҳижрий-қамарий календардаги араб даврийлиги, йил боши ва ой манзилларини аниқлаш жадвалларини ва формулаларини кўрсатиб ўтади.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, Хронология фанига ҳам тамал тошини буюк бобокалон алломаларимиз қўйганликларидан тарих гувоҳ.
Давлатимиз Раҳбари таъкидлаб ўтганларидек: “Афсуски, инсоният бошидан кечирган ҳар хил фожиалар, урушлар, табиий офатлар натижасида улар қолдирган буюк мероснинг, айтиш мумкинки, мингдан бир қисмигина бизгача етиб келган, холос.
...Бироқ, барча қийинчилик ва аёвсиз синовларга қарамасдан, аллома ва мутафаккирлар ўзларининг илму фан ривожи йўлидаги бурчига, гуманизм ва маърифат ғояларига содиқ қолдилар. Бу улуғ зотларнинг илм-фан соҳасига бахшида этган ҳаёти, улар эришган ва бугунги кунда бутун маърифатли инсониятни ҳайратга солиб келаётган ютуқлари – бу, ҳеч шубҳасиз, ҳақиқий маънавий жасорат намунаси, деб айтишга барча асосларимиз бор ва биз бундай жасорат олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Бугун ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкин ва буни мен алоҳида қайд этмоқчиман, ўрта асрлар Шарқ даҳоларининг буюк кашфиётларидан иборат илмий мероснинг чуқур қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Ахир, фақатгина Ўзбекистоннинг ўзида китоб фондларида 100 мингтадан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми ЮНЕСКОнинг Маданий мерос рўйхатига киритилган. Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг қўлёзмалари Европа ва Осиёнинг Буюк Британия, Германия, Испания, Россия, Франция, Миср, Ҳиндистон, Эрон ва бошқа кўплаб мамлакатларидаги кутубхоналарнинг “олтин фонд”ини ташкил этади. Бу фактлар нимадан далолат беради? Бу, энг аввало, ўрта асрларда яшаб, ижод этган буюк Шарқ аллома ва мутафаккирларининг тенгсиз асарлари ва илмий мероси фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки эканини яна бир бор тасдиқлайди. Бу – бебаҳо бойлик, янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, керак бўлса, янги кашфиётлар учун ажойиб материалдир.”
Ҳа, худди шундай. Биз эса негадир ҳали-ҳануз сукут сақламоқдамиз. Ваҳоланки Абу Райхон Беруний нафқат жаҳон календарлари, балки қадимги Хоразм ва Сўғд календарлари тизими, ҳатто Хоразм календари Искандар Зулқарнайндан 980 йил илгари бўлганлигини ҳақида аниқ маълумотлар ёзиб қолдирган бўлсада, олий ўқув юртлари дарсликларида, лоақал умумий ўрта таълим мактаблари 5-синф ўқувчилари учун чоп этилган “Тарихдан ҳикоялар” дарслигига шу икки қатор жумла ҳам киритилгани йўқ.
Давлатимиз Раҳбари фикрларини давом эттириб, бизнинг давримизгача етиб келган бу бой меросдан бутун башарият равнақи йўлида оқилона ва самарали фойдаланиш – бу сиз билан бизнинг вазифамиз, сиз билан бизнинг бурчимиз эканлигини ҳеч қачон ёддан чиқармаслигимиз керак.

Абдували Дўстов
Қарши давлат университети
"Тарих" кафедраси катта ўқитувчиси,
Нигора Тоштемирова
магистрант.
Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish